А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

оригинал дори воситаси каби миқдорий ва сифат кўрсаткичлари ва худди шундай дори шаклига эга, тегишли фармакокинетик тадқиқотлар ёрдамида унинг оригинал дори воситасига биоэквивалентлиги тасдиқланган дори воситаси

...

божхона назорати остида юкларни ташиш бошланаётган ҳудудда жойлашган давлат божхона хизмати органи

 

...

божхона режими остида юкларни тушириш, қабул қилиш, сақлаш, кемага юклаш ва жўнатиш бошланаётган порт

 

...

товарларни ўз номидан ташиш учун ташувчига тақдим этувчи ва у ҳақидаги маълумотлар транспорт ҳужжатларида кўрсатилган шахс

 

...

божхона назорати остидаги товарлар ташуви бошланадиган божхона пости

 

...

товарларнинг барча туркуми ёки унинг бир қисми учун божхона ҳамроҳлигидаги кузатув бошланадиган божхона пости

 

...

кеманинг ҳаракатланиши бошланаётган порт

 

...

тест топшириқлари китобидаги ҳар бир топшириқнинг бажарилиши натижасида танлаган жавобнинг биттасини белгилашга мўлжалланган ва абитуриентнинг билимини баҳолаш учун асос ҳисобланадиган ягона ҳужжат 

 

...

сўзнинг кенг маъносида номақбул қилмиш содир этган шахс учун келиб чиқадиган салбий оқибатлар; ҳуқуқни қўллаш ва ҳуқуқ ижодкорлиги амалиётида - жиноят содир этишда айбланган шахсларга нисбатан давлат томонидан қўлланадиган мажбурлов чораси. Унинг моҳияти - тегишли шахснинг ҳуқуқ ва эр...


Жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир. Жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом этт...


(Жазоир Халқ демократик Республикаси) - Шимоли-ғарбий Африкадаги давлат. Франциянинг собиқ мустамлакаси. 1962 йил 5 июлда мустақиллиги эълон қилинган, 1962 йил 25 сентябрдан Жазоир Халқ Демократик Республикаси деб аталади. Пойтахти - Жазоир шаҳри.

Мустақил Ж. нинг б...


 

Ўн саккиз ёшга тўлмасдан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилишга, озодликни чеклашга ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тартиби қўлланилиши мумкин.

 

...

Ўн саккиз ёшга тўлгунча содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган шахсга нисбатан жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилиши мумкин

 

...

Озодликдан маҳрум этилган, озодлиги чекланган ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириши мумкин.

 

...

Озодликдан маҳрум қилиш жойида жазони ўтаётган шахснинг жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслиги ёхуд маъмуриятнинг ўз фаолиятини амалга оширишига бошқача йўсинда тўсқинлик қилиши, башарти, маҳкумга нисбатан бир йил мобайнида жазони ўташ тартиби талабларини буз...


1) давлат ва нодавлат ташкилотларнинг йиғиндиси бўлиб, жамиятни, унда содир бўладиган барча жараёнларни бошқариш мазкур ташкилотлар орқали амалга оширилади;

2) мазкур давлат ва нодавлат ташкилотлари йиғиндиси нуқтаи назаридан жамиятнинг ички тузул...


буджет маблағларини тақсимловчи томонидан ўз тасарруфидаги буджет ташкилотларининг ва буджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари асосида тузиладиган харажатлар сметаси

 

...

ахборот-кутубхона муассасасининг ахборот-кутубхона фонди ҳажми, таркиби ва ундаги ўзгаришлар (кириш, жойни ўзгартириш, чиқиш) ҳақида тўлиқ маълумотларни олиш мақсадида барча ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш китобида рўйхатдан ўтказиш

 

...

битта, баъзан бир нечта аҳоли яшайдиган пунктдан иборат муниципал тузилма. Ж. аҳолиси ягона ҳудудий жамоа ҳисобланади. У муниципал мулкка эга бўлади, Ж. ҳаётининг алоҳида масалаларини йиғилишларда ёки маҳаллий референдумлар ўтказиш йўли билан мустақил ҳал қилади, шунингдек маҳаллий ўз...


ходимлар (уларнинг вакиллари) ва иш берувчилар (уларнинг вакиллари) ўртасидаги янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини (шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлашни) ўзгартириш, жамоа келишувларини, жамоа шартномасини, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ходимларнинг вакиллари билан келишилг...


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари

 

...

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари

 

...

жамоавий ҳимоя воситалари — тузилиши ёки вазифаси жиҳатидан ишлаб чиқариш биноси ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган, ходимларга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимоя қилиш учун мўлж...

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги 1991 йил 15 февраль Қонунига мувофиқ, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкил...


Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ёки уларнинг фаолиятини тиклаш, шунингдек бундай бирлашмалар ёки ташкилотлар фаолиятида фаол қатнашиш

 

...

жамоат бирлашмалари (сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, шу жумладан халқ фронтлари, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ветеранлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, кўнгилли жамиятлар, ижодий иттифоқлар, фондлар, уюшмалар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари)нинг мулкида улар уставларида кўзда тутилг...


ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма

&...


жамоат бирлашмасининг ҳаёти билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш, унинг ишларини бошқариш учун чақириладиган ёки тузиладиган раҳбар орган. Одатда олий Ж.б.о. - съезд, конференция; доимий ишлайдиган Ж.б.о. - съезд, конференция томонидан сайланадиган марказий қўмита, кенгаш, бошқарув ва...


Иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб ре...


Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ...


кўчар ва кўчмас мулк, интеллектуал фаолиятнинг муҳофаза қилинадиган натижалари, интеллектуал ҳуқуқлар ёки ушбу объектларнинг жамланмаси

...

фуқароларнинг меҳнат қилиш ва ишсизликдан ҳимояланиш конституциявий ҳуқуқи билан боғлиқ тушунча. Ж.и. - Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ўз мулкидаги ташкилот ва муассасаларда, шартнома асосида эса - бошқа ташкилотларда ташкил э...


қ.: Жамоат бирлашмалари.

...

жамиятда иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, юридик, маънавий ва бошқа омиллар таъсирида вужудга келган тартибни ҳар қандай тажовузлардан, унга зарар етказиш йўлидаги уринишлардан ҳимоя қилиш чоралари. Бундай чоралар жуда хилма хил, туб иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ва ҳуқуқий муҳофаза этувчи...


қ.: Жамоат бирлашмалари.

...

жамоат транспорти ҳаракати тўхташ жойлари таркибида бажарилиб, ер майдонида ўрнатилган реклама конструкцияси ҳисобланади. Павилон конструкциясининг хусусиятларидан келиб чиқиб, бир ёки икки ахборот майдонларидан ташкил топган бўлиши мумкин

 

...

Жамоат фондининг ҳар йилги маъмурий харажатларининг жами суммасини, шунингдек фонднинг васийлик кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзоларига ҳақ тўлаш ҳамда уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилишни қонунчиликда белгиланган миқдордан ошириб юбориши

&nbs...


Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек диний-экстремистик, террорчили...


нодавлат ташкилотлари - жамоат бирлашмалари, диний уюшмалар, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларидаги ички бошқарув.

...

қ.: Назорат.

...

1) маълум давлат вазифаларини амалга ошириш, тегишли соҳани бошқариш, молия ресурсларини бошқариш ҳамда улардан фойдаланишни ташкил этиш учун тузиладиган давлат ёки давлат-жамоатчилик органи (масалан, Пенсия фонди); 2) фойдаланишни ташкил этиш тегишли ижроия органларининг ваколатлариг...


Жанговар навбатчиликни ўташ (жанговар хизмат) қоидаларини бузиш қўриқланаётган объектларга зарар етказилишига ёки жанговар топшириқ бажарилмай қолишига сабаб бўлса

 

...

Африканинг жанубида жойлашган давлат; 1961 й.гача - Буюк Британиянинг Жанубий Африка Иттифоқи доминиони. 1961 й. 31 майда тўла мустақил деб эълон қилинган. Шу билан бир вақтда Буюк Британия Ҳамдўстлиги таркибидан чиққан. Пойтахти - Претория ш.

Маъмурий жиҳатдан 9 пр...


Жарима айбдордан давлат даромадига ушбу Кодексда белгиланган миқдорда пул ундиришдир

 

...

маҳкумларни ўрнатилган режимни бузган вақтларида киритиб қўйиладиган бўлинмалар. ЎзР ЖИКнинг 105-моддасига асосан озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганлар, жазони ўташ жойида ўрнатилган қоидани бузганда қўлланиладиган жазоларнинг бир тури - интизомий бўлинмаларга киритиб қўйиш...


(Жибути Республикаси) - афарлар ва иссалар яшовчи собиқ Франция мустамлакаси. 1977 йилнинг 27 июнида мустақиллик берилган. Чунки 1977 йилнинг 8 майида бўлиб ўтган референдумда аҳолининг кўпчилик қисми Франциядан ажралиб мустақил бўлиш учун овоз беришган. Мамлакат пойтахти - Ж. шаҳри.<...


Зарур амалиётлар (ГхП) талабларига тўғри келмайдиган номувофиқлик бўлиб, дори воситаси сифатига таъсир кўрсатмайди, бироқ уни бартараф этиш сифат тизимини такомиллаштиради

...

дори воситалари муомаласи жараёнида уларнинг сифати пасайишига олиб келувчи Зарур амалиётлар (ГхП) талабларига тўғри келмайдиган номувофиқлик

...

1) жиноят содир этган шахснинг мазкур қилмиш учун жавобгар бўлиш мажбурияти; 2) қонунга биноан келиб чиқадиган номақбул оқибатлар, шу жумладан - суд томонидан жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсни ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклаш.

Ҳуқуқ...


Мулкнинг жиноий йўл билан топилганини била туриб, уни олдиндан ваъда қилмаган ҳолда олиш ёки ўтказиш

 

...

Шифокор акушер ёки гинеколог томонидан даволаш муассасаларидан ташқари жойларда ёки тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда сунъий равишда ҳомила тушириш

 

...

Жиноий уюшма ташкил этиш, яъни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият

 

...

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, яъни мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус бериш, худди шунингдек бундай пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкн...


Ички назоратни, мижозларни лозим даражада текшириш натижаларини ҳужжатлаштириш ва сақлашни, таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва ҳужжатлар билан қайд этишни ташкил қилиш ва амалга оширишга доир талабларни бузиш, операцияни амалга оширишни рад этиш, худди шунингдек махсус ваколатли давлат органи...


Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 14 - моддасига мувофиқ, ЖК билан тақиқланган ва айбли, ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб ҳисобланади. Ж. бошқа ҳуқуқбузарликлардан ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Ж. лар ўз хусусияти ва ижти...


Жиноятни бажарувчи билан бир қаторда ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам жиноят иштирокчилари деб топилади. Жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир этган ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан фойдаланиб, жиноят содир этган шахс ба...


жиноий жавобгарлик асослари ва принципларини белгилайдиган, шахс, жамият ёки давлат учун қайси хавфли қилмишлар жиноий эканлигини аниқлаб берадиган, жиноят содир этганлик учун жазо турларини ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини белгилайдиган қонун. 1994 й. 22 сентябрда қабул қили...


1) жиноят ишини тергов қилиш ва судда кўриш вақтида суриштирув, тергов, прокуратура органлари ва суд бажарадиган ҳаракатлар жараёни. Ж.п. қоида тариқасида, иш қўзғатилгандан то ҳукм чиқарилгунча давом этади, баъзан эса ҳукмни қайта кўриш ва унинг ижроси масалаларини ҳал қилишни ҳам ўз...


айрим тоифадаги шахслар учун жиноий жавобгарликка тортишнинг алоҳида қоидасини ўрнатилиши. Бу асосан депутатларга, судьяларга нисбатан ўрнатилади.

Парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатларига нисбатан жиноят иши қўзғатиш учун тегишлича парламент ёки маҳаллий Кенгашларн...


жиноят ишлари бўйича иш юритувини тартибга солувчи (қ.: Жиноят процесси) қонун. Ўзбекистон Республикаси Ж.п.к. 1994 й. 22 сентябрда қабул қилинган. Унда суриштирув, дастлабки тергов органлари, прокурор ва суднинг жиноят ишини қўзғатишдан бошлаб, судда кўрилиб ҳал қилингунгача бўлган ф...


давлат томонидан белгиланган ва жиноят ишлари бўйича иш юритувини тартибга солишга мўлжалланган (қ.: Жиноят процесси) нормалар ҳамда хулқ-атвор қоидалари мажмуи. ЎзР Конституцияси ва ЎзР Жиноят процессуал кодекси, бошқа бир қатор қонунлар, шунингдек ЎзР халқаро шартномаларининг қоидал...


содир этилган ҳаракатларни жиноят сифатида характерлайдиган жиноят қонунчилигида кўзда тутилган белгилар йиғиндиси. Бундай белгилар тўртта бўлиб, уларга қуйидагилар киради: Жиноятнинг объекти, объектив томони, субъекти, субъектив томони.

Содир этилган ҳаракат Ж.т.ни ...


ички ишлар органларининг бир тизими; тезкор-қидирувни ва ўз ваколат доирасига кирувчи бошқа ишлар - шахсга, фуқароларнинг шахсий мулкига, жамоат тартибига ва хавфсизлигига қарши қаратилган жиноятларнинг олдини олиш, пайини қирқиш ҳамда уларни очиш ва ҳ.к. чора-тадбирларни амалга ошира...


Тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда хабар бермаслик

 

...

1) қилмишларнинг жиноят эканлиги ва жазога лойиқлигини белгилайдиган юридик нормалар йиғиндиси. ЎзР Конституцияси ва ЎзР Жиноят кодекси бундай нормаларнинг бош манбалари ҳисобланади; 2) юридик фанининг жиноят-ҳуқуқий нормалари мазмунини, уларни қўллаш амалиётини, мазкур соҳадаги тарих...


бошқа қонун ҳужжатлари билан муштаракликда: жиноий жазони, бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш принциплар, тартиби ва шартларини; маҳкумларнинг ҳуқуқий мақомини; маҳкумларни ахлоқан тузатиш воситалари ҳамда уларни қўллаш тартибини; маҳкумларни жазони ўташдан озод қилиш та...


жазони ижро этиш органлари ва муассасалари тизими.

Ж.и.т. нинг вазифалари қуйидагилардан иборат: озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жиноий жазоларни, шунингдек ўлим жазосини ижро этиш; озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жиноий жазоларни ижро этувчи муассасаларда...


жиноят сифатида тавсифланадиган муайян миқдорда ҳуқуққа қарши ҳаракатларни мавжудлигини акс эттирувчи ижтимоий ҳодиса.

Жиноятчилик инсонларнинг феъл - атвори ва ҳаракатига у ёки бу тарзда таъсир қиладиган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маданий, ахлоқий, физиологик ва ...


жиноятчиликка қарши кураш фаолиятининг давлат томонидан белгиланадиган асосий йўналишлари. Ж.қ.к.с.с. ҳуқуқ ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш соҳасидаги фаолият (шу жумладан - ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини ташкил этиш ва унинг асосларини такомиллаштириш, уларнинг кадрлар ...


шахснинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар (мазкур атама жиноят ишлари бўйича суд иш юритувида қўлланилади).

...

одам организмининг бузилган ёки вақтинча йўқотилган функцияларини ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахсларнинг ижтимоий ҳамда касбий фаолиятга бўлган қобилиятларини жисмоний тарбия ва спорт воситалари ҳамда усулларидан фойдаланган ҳолда тиклаш (тузатиш...


маданиятнинг инсонни жисмоний тарбиялаш, жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик орқали жисмоний ҳамда интеллектуал жиҳатдан камол топтириш, унинг қобилиятини ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий мослаштириш мақсадида жамият томонидан...


ўз ташаббуси билан жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ўтказаётган ва (ёки) бундай тадбирни тайёрлаш ҳамда ўтказишни ташкилий, молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлашни амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс

 

...

давлат мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрлари, олимпия ва пара...


оммавий жисмоний тарбия тадбирлари ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш машғулотларини ўтказиш учун мўлжалланган, ўзига қўйиладиган норма ва талабларга жавоб берадиган ёпиқ ёки очиқ типдаги иншоот

 

...

 

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, фаолиятнинг асосий тури сифатида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс

 

...

юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонни шакллантириш мақсадида шахсни тарбиялашга, инсоннинг жисмоний имкониятларини ривожлантиришга, унинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малака ва билимларини орттиришга қаратилган жараён

 

...

машқ оёқлар елка кенглигида турган ҳолатда, белгиланган сакраш чизиғидан қўлларни олдинга-юқорига силтаб, икки оёқда олдинга депсиниб сакраш орқали бажарилади. Ушбу машқ икки уринишда бажарилади ва энг яхши натижа ҳисобга олинади. Натижа депсиниш чизиғидан то оёқ товони ерга теккан жойгача бўлган...


меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, панционатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек, жойлаштириш воситаси сифатид...


жойлаштириш воситаларида, шу жумладан бажарувчи ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома бўйича рўйхати белгиланган қўшимча хизматлар мажмуи

 

...

шахсий ёки ижарага олинган моддий базада (бино, иншоот, инвентарь) жойлаштириш воситалари хизматларини тақдим қилувчи шахс

 

...

норматив ҳужжатда белгиланган, бинолар, жиҳозлар, иншоотлар, кўрсатилаётган хизматлар номенкулатураси ва сифати, хизмат кўрсатиш даражасига доир талаблар мажмуига асосланган тегишли тоифани жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларга бериш учун кўрсатилаётган хизматларнинг сифатин...


вақтинчалик яшаш учун зарур бўлган мебель, жиҳозлар ва инвентарли бир ёки бир неча турар-жой хоналари/уйлар

 

...

сайёҳларни камида бир кеча тунаб қолиш муддати билан жойлаштирувчи меҳмонхона хўжаликлари, туристик комплекслар, туристик базалар, дам олиш зоналари, панционатлар, кемпинглар, мотеллар, ўтовлар, меҳмон кутиладиган миллий уйлар ва бошқа объектлар

 

...

ҳайвонот дунёси объектлари ва улардан фойдаланиш ҳажмларини давлат томонидан ҳисобга олиш натижасида тўпланган ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва бошқа маълумотлар асосида кадастр маълумотларига ўзгартиришлар киритиш жараёни 

...

ҳажми 18 кв. метрдан ортиқ бўлган восита

 

...

меҳнатга оид ёки бошқа шартномавий муносабатлар асосида оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва материалларни тўплаш, таҳлил этиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ҳамда тарқатишга доир фаолиятни амалга оширувчи шахс

 

...

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006