А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

ишлаб чиқарувчи завод томонидан ип ёки тасма ёрдамида товарга маҳкамланадиган, ёзув ёзилган ёрлиқ

 

...

ўқувчилар томонидан мустақил равишда экспериментлар ўтказган ҳолда фанларни ўзлаштириши. Тажрибалар шахсий ёки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилиши мумкин

 

...

ходимнинг ваколатлари мазмуни ва кўламини ҳамда унинг ташкилотнинг иерархик тузилмасида эгаллаган ўрнини белгиловчи бирламчи таркибий бирлик

 

...

йилнинг календарь ойи учун муайян мураккабликдаги меҳнат (лавозим) вазифаларини бажариш учун ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган миқдори (компенсация, рағбатлантириш ва ижтимоий тўловлар, нафақалар ва бошқа қўшимча тўловларни ҳисобга олмаган ҳолда)

<...

(Лаос Халқ-Демократик Республикаси) Осиёда жойлашган давлат. Мустақиллик биринчи марта 1945 йилнинг 72 октябрида эълон қилинган. Тўлиқ суверенитет фақат 1953 йилда эълон қилинди.

1975 йилнинг 1-2 декабрларида халқ вакилларининг Миллий конгресси монархияни бекор қили...


(Латвия Республикаси) Европанинг шимоли - ғарбида жойлашган давлат. Бой давлатчилик тарихига эга мамлакат. 1991 йил 3 майда ўтказилган Латвия халқининг умумий референдуми натижаларини ҳисобга олиб, СССР Олий Совети 1991 йилнинг 6 сентябрида Латвия Республикасининг давлат мустақиллигин...


1) Конституция ёки бошқа бир ҳуқуқий акт билан белгиланган парламентнинг ёки бошқа бир вакиллик органининг ваколат даври. Мамлакатимизда мазкур атама ўрнига «чақириқ» сўзи қўлланилади. 2) кўпинча Конституциявий ҳуқуқ фанига оид адабиётларда легислатура атамаси остида муайян давлатнинг...


(Лесото Қироллиги) - Жанубий Африкада жойлашган давлат. Мустақиллиги 1966 йил 4 октябрда эълон қилинган. Британия ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахт - Масеру шаҳри.

Маъмурий бўлиниш - 10 та округдан иборат. Конституция Қирол томонидан ёқланиб, парламент томонидан 1993 йил 2...


(Либерия Республикаси) - Ғарбий Африкада жойлашган давлат. Мустақиллик 1847 йил 26 июлда эълон қилинган. Пойтахти - Монровия шаҳри.

Маъмурий бўлиниш - 9 та графлик ва 6 та ҳудуддан иборат.

Ҳозирда мамлакатдаги сиёсий аҳвол бошбошдоқлик хусусиятига э...


(Ливан Республикаси) Ғарбий Осиёда жойлашган давлат. Мустақиллик 1943 йилнинг 22 ноябрида эълон қилинган. Пойтахти - Бейрут шаҳри.

Маъмурий бўлиниши - 6 та губернаторлик (музофотлар) дан иборат.

1926 йил 23 майда қабул қилинган Конституция амал қила...


(Ливия Араб Социалистик Халқ Жумҳурияти) - Шимолий Африкада жойлашган давлат. Мустақиллик 1951 йилнинг 24 декабрида эълон қилинган. Пойтахти - Триполи шаҳри.

Маъмурий бўлиниши: 13 та муниципалитетдан иборат.

1969 йил 1 сентябрдан Республика деб эъло...


банк ўз мажбуриятларини белгиланган вақтда бажара олмаслиги оқибатида юзага келиши мумкин бўлган зарар (йўқотиш) кўриш ва (ёки) режалаштирилган даромадни олмаслик эҳтимоллиги

 

...

типи ва маҳсулдорлигига кўра ўхшаш бўлган, ўз насли орқали пода ва зотга яхши таъсир кўрсатишнинг юқори имкониятларига эга бўлган ҳайвонлар

 

...

(Литва Республикаси) - Болтиқ бўйида жойлашган давлат.

1990 йилнинг 11 мартида Литва Олий Кенгаши мустақилликни ҳамда СССР таркибидан чиқилганини эълон қилди. 1991 йил 6 сентябрда СССР халқ депутатлари съезди Литванинг давлат мустақиллиги тан олди.

...


божхона омбори фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти

 

...

(Лихтенштейн князлиги) Марказий Европада жойлашган давлат. Мустақил давлат сифатида 1719 йилдан бошлаб мавжуд. Ташқи алоқалар, божхона назорати, пул эмиссияси, почта-телеграф алоқасини Швейцария амалга оширади.

Пойтахти - Вадуц шаҳри.

Маъмурий бўлин...


лицензияловчи орган томонидан берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этган ҳолда божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ)

 

...

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси

 

...

лойиҳаларни молиялаштириш учун асос бўладиган ҳужжатлар мажмуаси (алмашинув ноталари, молиявий шартномалар ва бошқалар)

 

...

лойиҳани амалга ошириш учун ташқи беғараз кўмак олувчига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи, тақдим қилувчи юридик ёки жисмоний шахс (ёки уларнинг консорциуми)

 

...

амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳанинг асосий параметрларини аниқлайдиган, донорнинг методологиясига мувофиқ тайёрланган ва донорнинг лойиҳа бўйича тайёргарлик кўриши ва қарор қабул қилиши учун асос бўладиган ҳужжат

 

...

лойиҳани амалга ошириш бўйича ташаббус билан чиққан давлат органлари, бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар

 

...

лойиҳа ташаббускори (буюртмачи), бош пудратчи, субпудратчилар, лойиҳа гуруҳи ва ижро агентлиги

 

...

донор ва ташқи беғараз кўмак олувчилар ўртасида келишилган лойиҳани молиялаштириш ва амалга ошириш муддатлари тўғрисида батафсил маълумотлардан ташкил топган ҳамда донор (лойиҳа ижрочисига) лойиҳани амалга ошириши учун асос бўладиган ҳужжатлар тўплами

 

...

бўялган мато ва/ёки аралаш газлама ва/ёки бўялган газлама ишлаб чиқариш йўналишида амалга оширилган лойиҳалар

 

...

лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги ташкилотларда бошқарув функциялари ва вазифаларини бажарувчи ходимлар

 

...

бино ва иншоотларни лойиҳалаш бўйича етарли иш тажрибасига эга, қурилиш соҳасида меъёр ва қоидаларни лойиҳалаш жараёнида тўғри қўллай оладиган, ўзи тайёрлаган лойиҳа бўйича муаллифлик назоратини олиб борувчи мутахассис (лойиҳа бош муҳандиси, лойиҳа бош архитектори, тузилма бўлими бошлиғи, лойиҳа ...


белгиланган тартибда лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида лойиҳа ташаббускори томонидан тузиладиган бўлинма (ташкилот)

 

...

лойиҳа учун ишлаб чиқилаётган лойиҳаолди ҳужжатларининг асосий йўналишлари, унинг техник тавсифи, сифат кўрсаткичлари ва техник-иқтисодий талаблари, ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун зарур таомилларни бажариш ва уларнинг таркиби бўйича кўрсатмалар, шунингдек, бошқа махсус талабларни белгиловчи ҳужжат<...


ижтимоий муносабатларни маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш даражасида ёки хўжалик фаолияти субъекти даражасида тартибга солиш (масалан, жамоа шартномасини меҳнат жамоаси ва иш берувчи ўртасида тузиш орқали).

...

оқова сувларни оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига оқизиб юборишдан олдин дастлабки зарарсизлантириш ва тозалаш учун мўлжалланган иншоот

 

...

оқова сувларни оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига оқизиб юборишдан олдин дастлабки зарарсизлантириш ва тозалаш учун мўлжалланган иншоот

 

...

танловнинг бўлинмайдиган предмети

 

...

(Люксембург Буюк Герцоглиги) - Ғарбий Европада жойлашган давлат. Пойтахти Люксембург шаҳри.

Маъмурий бўлиниши: 3 та округ, улар ўз навбатида кантонлар ва коммуналарга бўлинади.

Амалдаги Конституция 1868 йил 17 октябрда қабул қилинган. Бошқарув шакли...


фуқароларни сиёсий жиҳатдан ватанпарварлик, мустақиллик принципларига содиқлик, эски тузум махсус хизматлари билан алоқада бўлмаганлигини текшириш. Люстрация якка тартибда ёки умумий тарзда ўтказилиши мумкин. Бундан ташқари ушбу тадбир давлат мансабини эгаллаш учун даъвогар бўлган шах...

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006