Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ХАЛҚАРО ТЕМИР ЙЎЛ АЛОҚАЛАРИДАГИ ҲИСОБ-КИТОБЛАРДА ТЕМИР ЙЎЛ МАЪМУРИЯТЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО ҲИСОБЛАШИШЛАР ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Халқаро темир йўл алоқаларидаги ҳисоб-китобларда темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро ҳисоблашишлар тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Халқаро темир йўл алоқаларида ҳисоб-китоб ҳужжатларини тузиш тартиби

III. Халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар қолдиғини ҳисоблаш

IV. Халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар бўйича ўзаро ҳисоблашишларни амалга ошириш тартиби

V. Халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар бўйича даромадлар ва харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби

VI. Халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

VII. Халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар бўйича чет эл валютасидаги тушумни мажбурий сотиш

VIII. Якуний қоидалар

Ҳужжат 17.07.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси фаолиятини ташкил қилиш масалалари тўғрисида» 1994 йил 14 ноябрдаги 551-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида», «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси фаолиятини ташкил қилиш масалалари тўғрисида» 1994 йил 14 ноябрдаги 551-сон қарорига мувофиқ, халқаро темир йўл алоқаларида темир йўл ташишлари ва ҳисоб-китобларни тартибга солувчи халқаро битимлар, шартномалар ва қоидаларда иштирок этадиган «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси (кейинги ўринларда матнда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК деб юритилади) ва бошқа темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро ҳисоблашишлар тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низом талаблари «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТКнинг — Халқаро юк ва йўловчи темир йўл алоқаларида ҳисоб-китоблар қоидалари тўғрисида шартнома, Халқаро юк ва йўловчи темир йўл алоқаларида ҳисоб-китоблар тўғрисида қоидалар, Халқаро йўловчи алоқалари тўғрисида келишув, Халқаро темир йўл юк алоқалари тўғрисида келишув, МДҲ, Латвия, Литва, Эстония Республикалари темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги комплекс ҳисоб-китоблар қоидалари, бошқа давлатлар мулки бўлган юк ташувчи вагонлардан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоблар, рақамли ҳисоб ва эксплуатация қоидалари, Халқаро алоқаларда вагонлардан фойдаланиш қоидалари ва Халқаро алоқаларда вагонлардан фойдаланиш қоидалари тўғрисида шартнома, Иқтисодий жавобгарлик тўғрисида келишув ва халқаро темир йўл алоқаларидаги ҳисоб-китобларда темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро ҳисоблашишларни тартибга солувчи бошқа халқаро қоидалар ва келишувлар (кейинги ўринларда матнда Халқаро Қоидалар деб юритилади) иштирокчилари билан халқаро темир йўл алоқаларидаги ҳисоблашишларни амалга оширишда татбиқ қилинади.
32. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларни бухгалтерия ҳисобининг счётларида акс эттириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га (2002 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 1181 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 20-сон) мувофиқ амалга оширилади.
34. Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га (2004 йил 21 май, рўйхат рақами 1364 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 246-модда) ҳамда «Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом»га (2004 йил 17 сентябрь, рўйхат рақами 1411-сон — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 37-сон, 419-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси