Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 04.12.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 11-бандига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарори билан тасдиқланган Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомнинг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарорига мувофиқ, ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорларни чиқариш, ижро этиш ва ҳисобини юритиш, шунингдек уларнинг ундирилиши устидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Ижро йиғимини ундириш Қонуннинг 82-моддасига мувофиқ қарздорга солинадиган жаримани тўлашдан озод этмайди.
Мазкур Йўриқноманинг 13-банди олтинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, ижро йиғимини ундириш тўғрисида қарор чиқарилмайди.
Ижро йиғими Қонуннинг 52 ва 69-моддаларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган пул суммалари ва мол-мулкдан ундирилмайди.
Бир нечта талаблар (ижро ҳужжатлари) бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари Қонуннинг 80-моддасида белгиланган тартибда тегишли талабнинг қаноатлантириш навбатига кўра ундирилади. Бунда, мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари, шунингдек мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича қонунда белгиланган муддатда реализация қилинмаган мол-мулкни ундирувчига топшириш ҳолатлари биринчи навбатда қаноатлантириладиган талабларга тенглаштирилади. Мазкур хатбоши билан белгиланган қоидалар қарздорнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатларини белгилаш вақтида ҳам татбиқ этилади.
17. Асосий ижро ҳужжати Қонуннинг 62-моддасига мувофиқ, тугатиш комиссияси (тугатувчи)га юборилган тақдирда, ижро йиғими суд ижрочиси томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича ундирилган суммага (мол-мулк қийматига) мутаносиб равишда ундирилади. Ижро йиғимининг қолган қисми бўйича иш юритуви суд ижрочисининг тегишли қарори билан тамомланади.
18. Қарздор ижро иши юритувидан тараф сифатида чиқиб кетган тақдирда (қарздор шахснинг вафот этиши, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, бошқа шахс фойдасига талаблардан воз кечилиши, қарзни бошқа шахсга ўтказилиши ва шу кабилар) суд ижрочиси Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, ўзининг қарори билан қарздорни унинг ҳуқуқий вориси билан қонунда белгиланган тартибда алмаштириши шарт. Мазкур қарорда йиғимни тўлаш мажбурияти ушбу ҳуқуқий ворисга ўтиши ҳақида ҳам кўрсатилади.
20. Асосий ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритуви Қонуннинг 37-моддаси 1—5 ва 7-бандларига асосан тугатилган тақдирда, ижро йиғими суд ижрочиси томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича ундирилган суммага (мол-мулк қийматига) мутаносиб равишда ундирилади, ижро йиғимининг қолган қисми бўйича иш юритуви суд ижрочисининг тегишли қарори билан тамомланади.
21. Асосий ижро ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1, 3—6-бандларига асосан ундирувчига қайтарилган тақдирда, ижро йиғими суд ижрочиси томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича ундирилган суммага (мол-мулк қийматига) мутаносиб равишда ундирилади, ижро йиғимининг қолган қисми бўйича иш юритуви суд ижрочисининг тегишли қарори билан тамомланади.
22. Ундирув қарздорнинг иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган тўловларига қаратилган тақдирда, суд ижрочиси Қонуннинг 64-моддасида белгиланган тартибда асосий ижро ҳужжати билан бирга ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорни ҳам тегишли ташкилотга юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Суд департаментида, ҳудудий бошқармаларда ва суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимларида мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорларни ҳисобга олиш китоби юритилади.

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
_______________________________
(мансаби)
_______________________________
(мансабдор шахснинг Ф.И.Ш)
_______________________________
(мансабдор шахснинг имзоси)
«____» __________ 200___ й.


ҚАРОР
(Ижро йиғимини ундириш тўғрисида)

«__» ________ 200__ й.

___-сон

____________ туман (шаҳар)

______________________________________________________ суд ижрочиси

(суд ижрочилари бўлимининг номи)

_______________________ томонидан 200 __ йил «__» _______ даги ___ -сон
(суд ижрочисининг Ф.И.Ш.)
ижро ҳужжати бўйича 200 __ йил «__» _____________ да _____ -сонли ижро иш юритуви қўзғатилган.
Ижро иши юритувини қўзғатиш тўғрисидаги қарорда қарздорга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун 200__ й. «___» ___________га қадар муддат берилган.
Бироқ, тегишли огоҳлантиришга қарамасдан қарздор 200__ й. «___» __________ ҳолатига ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларини бажармаган.
Ихтиёрий равишда ижро этилиши лозим бўлган ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарорига асосан, ___________________________ характерга эга.

(мулкий ёки номулкий)

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга асосланиб,


ҚАРОР ҚИЛДИМ:

1. Қарздор _________________________________________________________

(қарздор-юридик шахснинг номи ва манзили, қарздор — жисмоний шахснинг

__________________________________________________________________

Ф.И.Ш., туғилган санаси ва жойи, иш жойи)

__________________________________________________________________

(мулкий ундирув бўйича ундирилаётган сумманинг (мол-мулк қийматининг)

__________________________________________________________________

фоизи кўринишида

_________________________________________________________ миқдорда
номулкий талабда эса аниқ миқдордаги ижро йиғимининг суммаси кўрсатилади)
ижро йиғими ундирилсин ва _____________________________-сонли банк ҳисоб рақамига ўтказилсин.
Тегишли тўлов ҳужжатининг нусхаси суд ижрочисига тақдим этилсин.
3. Мазкур қарор ____________________________________ ижро иш юритуви

(ижро иш юритуви рақами ва санаси)

доирасида ижрога қабул қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг нусхаси қарздор _________________ юборилсин.
5. Мазкур қарор устидан 10 кунлик муддат ичида судга шикоят берилиши мумкин.


Суд ижрочиси:


______________________________

(Ф.И.Ш.)

3-Мисол. Суд ижрочисининг иш юритувига қарздор — юридик шахсга нисбатан 3 та ижро ҳужжати келиб тушган. Ушбу ижро ҳужжатларидан бири мулкий характерга эга бўлмаган (бошқа шахсга бинони топшириш), иккитаси мулкий характерга эга бўлган (солиқлар бўйича 600 000 сўм боқиманда қарздорликни ундириш ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги шартномавий муносабатлардан юзага келган 200 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида) ҳужжатлардир. Бироқ, қарздор кўрсатилган ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажармаган. Шу сабабли, суд ижрочиси томонидан мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжати бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида (183 600) ижро йиғими ундириш тўғрисида, мулкий характерга эга бўлган қолган ижро ҳужжатлари бўйича ундириладиган маблағнинг 2 фоизи миқдорида ижро йиғими ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мажбурий ижро этиш чораларини амалга ошириш жараёнида қарздорнинг мулкини реализация қилишдан суд ижрочилари бўлимининг депозит ҳисоб рақамига фақатгина 800 000 сўм келиб тушди. Ушбу ҳолатда депозит ҳисоб рақамига келиб тушган суммадан дастлаб биринчи навбатдаги талаб қаноатлантирилади. Мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича қарздор томонидан тўланадиган ижро йиғими биринчи навбатдаги талабга тенглаштирилганлиги сабабли, у мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжати бўйича бошқа биринчи навбатдаги талаблар билан биргаликда мутаносиб равишда ундирилади. Шунга кўра, солиқлар бўйича боқиманда қарздорликни ундириш ҳақидаги талаб, у бўйича ижро йиғими, шунингдек, мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжати бўйича тўланадиган ижро йиғими биринчи навбатдаги талаб ҳисобланиб, бу талаблар аввал қаноатлантирилади, яъни:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси