Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ҚУРИЛИШ ИНШООТЛАРИ УЧУН ҚУРИЛИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ, ТЕХНИК ҚАЙТА ҚУРОЛЛАНТИРИШ, ЛОЙИҲА ТАЙЁРЛАШ, МАТЕРИАЛЛАР, КОНСТРУКЦИЯЛАР ВА ЖИҲОЗЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Экспертизага тақдим этиладиган ҳужжатлар

III. Экспертизада текшириладиган ва таҳлил қилинадиган асосий масалалар

IV. Танлов ҳужжатлари бўйича экспертиза хулосаси

V. Экспертиза ўтказиш муддатлари

VI. Танлов савдоси ҳужжатларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш харажатлари

VII. Танлов ҳужжатларига киритиладиган ўзгаришлар ва қўшимчаларни келишиш

VIII. Танлов ҳужжатларига берилган экспертиза хулосасининг амал қилиш муддати

Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжат 19.01.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисида низом»га (кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади) асосан, танлов ҳужжатларининг техник қисмига талабларни, ҳамда марказлаштирилган манбалар (давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғарма ва Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилган алоҳида тармоқлар ва ташкилотларнинг махсус жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати ёки унинг номидан жалб этиладиган чет эл кредитлари, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари) давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган барча турдаги ишлар ва хизматлар танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказишнинг тартиби, умумий қоидалари ва муддатларини белгилайди.
5. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказишдан мақсад, буюртмачи, танлов савдолари ташкилотчиси ва ишлаб чиқувчилари томонидан танлов ҳужжатларини ишлаб чиқишда, уни Низом шартларига, танлов савдолари ишлаб чиқиш, ташкил этиш ва ўтказиш масалаларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилишдан иборатдир.
13. Танлов ҳужжатларининг умумий ва тижорат қисмлари Низомнинг 51, 53-бандлари талабларига мувофиқ тайёрланади. Техник қисми мазкур Низомнинг талабларига мувофиқ тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
танлов ҳужжатларини ишлаб чиқишда Низомнинг, мазкур Низомнинг ҳамда танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ташкил этиш ва қурилишда танлов савдоларини ўтказиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлиги текширилади ва таҳлил қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
эксперт комиссияси ҳайъатининг раиси
_____________________________

(имзо, Ф.И.О., муҳр)


ТАНЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИ БЎЙИЧА ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ
____-сон

__________________________________________________________________

(объектнинг номи)

объектининг пудрат («калити билан» шарти билан) (жиҳозлар (материаллар) етказиб бериш ёки иш лойиҳаси (ИЛ), ДТИА, ТИА, ДТИХ, ТИХ)ни ишлаб чиқиш) шартномасини тузиш учун
Ҳужжатлар экспертиза комиссиясининг йиғилишида кўриб чиқилган, 20__ йил «___»________ ____- сон баённомаси
Буюртмачи: ________________________________________________________

Танлов комиссияси (ёки доимий фаолият юритувчи танлов

__________________________________________________________________

комиссияси) ташкил этилган.

__________________________________________________________________

(танлов комиссияси таркибини тасдиқловчи буюртмачининг расмий бошқарув

__________________________________________________________________

ҳужжатининг номи, тасдиқланган санаси ва рақами)

Савдо ташкилотчиси ________________________________________________

(танлов ҳужжатини ишлаб чиқувчининг номи)

Буюртмачи ________________________________________________________

(очиқ, ёпиқ, танловолди ёки икки босқичли танлов савдосининг аниқ шакли кўрсатилсин)

бўйича танлов савдосини ўтказмоқда

Объектнинг бошланғич нархини буюртмачи ёпиқ конвертларда танлов комиссиясига тақдим этади ва талабгорларнинг нархлари эълон қилингандан кейин ўқиб эшиттирилади (буюртмачи танлов савдоларини объектнинг бошланғич нархларини эълон қилиш ёки танлов таклифлари солиштириш йўли билан ўтказилади)
Молиялаштиришни амалга ошириш ____________________________________

(молиялаштириш манбаининг номи кўрсатилсин)

ҳисобидан кўзда тутилмоқда.

Биринчи (қайта) кўриб чиқилиши.
Танлов савдоси ҳужжатлари қуйидаги ҳужжатлар асосида тайёрланган



_________________________________

(пудрат ишларига танлов савдолари ўтказилаётганда лойиҳалаштиришнинг босқичи ва лойиҳага берилган экспертиза хулосасининг тасдиқланган санаси ва рақами, материал (жиҳозлар)ни етказиб бериш бўйича танлов савдоларида «етказиб берилаётган маҳсулот рўйхати», лойиҳалаштириш учун ўтказилаётган танлов савдоларида — «лойиҳалаштириш учун топшириқнома, иш ҳажмлари ведомостлари» кўрсатилади)


Экспертизага тақдим этилган ҳужжатлар:

1. Матбуотда чоп этиладиган эълон шакли (очиқ танлов савдоларини ўтказишда).
2. Рухсат берувчи ҳужжатлар.
3. Савдода иштирок этишга таклифнома.
4. Контрактнинг умумий шартлари (пудрат ишларига ўтказилаётган танлов савдоларига).
5. Савдо иштирокчиларига йўриқномалар.
6. Талабгорнинг савдода қатнашишга буюртмаси шакли.
7. Контракт лойиҳаси.
8. Техник ҳужжатлар.


Экспертиза комиссиясининг эътироз ва таклифлари
(экспертиза натижалари)

Эксперт комиссияси томонидан танлов ҳужжатларининг қуйидаги бўлимлари кўриб чиқилди: матбуотда чоп этиладиган эълон матни, (очиқ турдаги танлов савдолари ўтказилаётганда) рухсат берувчи ҳужжатлар, савдода иштирок этишга таклифнома, шартноманинг умумий шартлари (пудрат ишларига ўтказилаётган танлов савдоларига), савдо иштирокчиларига йўриқномалар, талабгорнинг савдода қатнашишга буюртмаси шакли, шартнома лойиҳаси, техник ҳужжатлари;

__________________________________________________________________

(танлов ҳужжатларининг бўлимларида йўл қўйилган хатоликларининг рўйхати кўрсатилади)

__________________________________________________________________

(объектнинг номи)

объектининг пудрат («калити билан» шарти билан) (жиҳозлар (материаллар) етказиб бериш ёки иш лойиҳа (ИЛ), ДТИА, ТИА, ДТИХ, ТИХни ишлаб чиқиш) шартномасини тузиш учун тасдиқлаш тавсия этилади (йўл қўйилган камчиликларни инобатга олиб) ёки қайта ишлаш учун қайтарилади.


Қурилишда танлов савдолари Бошқармасининг бошлиғи:



______________



______________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Эксперт комиссиясининг котиби

______________

______________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

«КЕЛИШИЛГАН»:
Қурилишда танлов савдолари бошқармасининг бошлиғи
______________________


Корхона ва ташкилотлар диққатига! ____________________________________________________

(буюртмачи ёки танлов савдолари ташкилотчисининг номи)


ТАНЛОВ САВДОСИ ЎТКАЗИЛИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Ишларнинг тугалланиш муддати: _______________________________________
Буюртмачи: _________________________________________________________
Жойлашган манзили: _________________________________________________
Лойиҳани молиялаштириш __________________ ҳисобидан амалга оширилади.
Талабгор сифатида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: улар танлов савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг мавжудлиги ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси, ишлаб чиқариш базалари, ишларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ва мутахассислар захираларининг мавжудлиги, танловга қўйилган объектга ўхшаш иншоотларда ишлаганлик тажрибаси ва кўникмаларига, шартномалар тузиш юзасидан фуқаролик муомала ва ҳуқуқий лаёқатга эга бўлишлари лозим.
Савдода қатнашиш ва танлов савдоси ҳужжатларига эга бўлиш учун сўровнома билан савдо ташкилотчиси _________________________га, қуйидаги манзилга ____________________________ тел: _____________ мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатларнинг бир тўплами (комплект) қиймати: ____________________ сўм


Таклифлар (оферталар) савдо ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати оферталар очилиши куни ва соати.

Таклифлар (оферталар) очилиши, уларни матбуотда чоп этилган кундан бошлаб камида 30 кундан кейин, қуйидаги манзилда ____________________________ соат _______да ____________________________________ биносида ўтказилади.
Эълон ___________________________________ газетасида чоп этилади.


Буюртмачининг раҳбари ёки савдо ташкилотчиси:



(сана, имзо)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси