Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 28.01.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 10 январдаги 6-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги 274-сон қарори билан» сўзлари «қонун ҳужжатлари билан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига 2-илованинг 22-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) «энг кам ойлик иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақининг 1,6 баравари миқдорида» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси