Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИГА ТУШУМЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЙИҒИШ ВА АЙИРБОШЛАШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. ДСҚ томонидан Молия вазирлигининг АҲМга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларнинг тақдим қилиниши

III. Банклар томонидан Молия вазирлигининг АҲМга Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларнинг тақдим қилиниши

IV. Молия вазирлигининг АҲМ Ахборот тизимининг маълумотлар базаси

V. Молия вазирлигининг АҲМ томонидан Молия вазирлиги ва ДСҚга чиқадиган маълумотларни тақдим қилиниши

VI. Якунловчи қоидалар

Ҳужжат 17.03.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича маълумотларни тезкор равишда йиғиш, қайта ишлаш ва унинг асосида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги тезкор маълумотларни шакллантиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар (кейинги ўринларда — Давлат бюджетига тушумлар) бўйича маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш, шунингдек улар асосида тезкор маълумотларни шакллантириш ва қайта ишлаш тартибини белгилайди.
5. Банклар ҳар куни соат эрталабки 1000 гача Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош марказига (кейинги ўринларда — МБ АБМ) мазкур Низомнинг 2-иловасида кўзда тутилган талабларга мувофиқ шартли ҳисобварақлар рақами (ШҲР) кесимида баланс рақами 23402 «Республика бюджетининг маблағлари» ҳисобварақлардан, маълумотлар тақдим қилинадиган кундан олдинги, охирги амалиёт куни учун шахсий ҳисобварақлардан пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги кўчирмалардан маълумот берадилар, МБ АБМ эса мазкур маълумотларни эрталабки 1100 гача Молия вазирлигининг АҲМга юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Молия вазирлигининг АҲМ ДСҚдан олинадиган маълумотлар асосида МВАҲМАТда МБ ва банклардан олинадиган маълумотларни қайта ишлайди ва таҳлил қилади ва кунлик асосда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги тезкор маълумотларни шакллантиради ҳамда Молия вазирлиги ва ДСҚга тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси