Ижарага олувчи ижара шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилган тақдирда шартнома муддати, ушбу ижара объекти бўйича мажбурий тартибда эълон берилмасдан, ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган, тегишли равишда давлат мулкини ижарага беришнинг энг кўп муддатларидан ошмайдиган муддатларга белгиланган тартибда узайтирилади. Ушбу энг кўп муддатлар тугагач давлат мулки ижарага умумий асосларда берилади.
Ушбу Низом 15-бандининг биринчи ва
иккинчи хатбошиларида кўрсатилган шартларга мувофиқ тузилган, амал қилиш муддати кейинги йилга ўтадиган кўчмас давлат мулки ижара шартномаси бўйича келгуси йил даври учун ижара тўлови олдинги ва келгуси йил учун энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ижара тўлови тафовутига мутаносиб равишда кўпаяди ёки камаяди.