Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 16.05.2008 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
III. Маданий-гуманитар ҳамкорлик
3.









Туристик қўшма чартер рейслар ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон вакилларини Австрия ўқув юртларида ўқитиш йўли билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш




3.1. Ўзбекистон ва Австрия авиация маъмурлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, иккала мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво алоқаси ўрнатиш масалаларини ўрганиш, шунингдек туристик қўшма чартер рейслар ташкил этиш2008-2009 йиллар«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси
3.2. Ўзбекистон вакилларини Вена ва Зальцбург туризм ва меҳмонхона хўжалиги институтларида ўқитишни ташкил этиш 2008-2009 йиллар«Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги
3.3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан Австрия Фанлар академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш 2008 йил Фанлар академияси
3.4. Ўзбекистонда археология экспедициясини, Ўзбекистон ҳудудида топилган қадимий тангалар каталогини чиқаришни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Шарқшунослик институти коллекциясидан энг ноёб қўлёзмалар нашрини тайёрлаш 2008 йил Фанлар академияси, «Маданият ва санъат форуми» фонди
3.5. Австрия университетларининг «АКН» ва «LKH» клиникаларида Австрия томони ҳисобига Ўзбекистон врачларининг стажировкасини ташкил этиш2008-2009 йилларСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси
3.6. Австрия ва Ўзбекистон жамоат ташкилотлари ўртасида маданият ва хайрия соҳасидаги шериклик алоқаларини ўрнатиш2008-2009 йилларМаданият ва санъат форуми» фонди
3.7. Қўшма тадбирларни, шу жумладан Австрияда «Ўзбекистон фотографияси – 125 йил» кўргазмасини, Ўзбекистон вакилларининг ўқув, тажриба алмашиш ва стажировка дастурларида, шу жумладан Ўзбекистонлик тасвирий ва амалий санъат усталари учун ихтисослаштирилган дастурларда иштирокини ташкил этиш2008-2009 йилларМаданият ва санъат форуми» фонди
3.8. «Ёшлар йили» давлат дастури доирасида Ўзбекистонда соғлом оналик ва болалик соҳасида лойиҳани амалга ошириш учун Австриянинг тегишли ташкилотларини жалб этиш2008 йил Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (ФОПСИ)
3.9. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва махсус таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш2008-2009 йилларМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (ФОПСИ)
3.10. 2009 йилда Ўзбекистонда Австрия туристик компаниялари конгрессини ташкил этиш2009 йил «Ўзбектуризм» МК, «Маданият ва санъат форуми» фонди
3.11. Австриянинг Пенсионерлар уюшмаси билан пенсия ёшидаги кишилар учун туризм соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш2008-2009 йиллар«Ўзбектуризм» МК, «Маданият ва санъат форуми» фонди

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси