Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 25.12.2023
Ҳужжат 12.12.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 477-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон «Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 72-модда) ва 2003 йил 3 июлдаги 302-сон «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 57-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 477-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон «Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 72-модда) ва 2003 йил 3 июлдаги 302-сон «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 57-модда) қарорларига мувофиқ тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилишининг тизимли мониторингини (кейинги ўринларда мониторинг деб юритилади) амалга ошириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Буюртмачи оммавий ахборот воситаларида тендер ва танлов савдолари натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ маълумотларни тендер ва танлов савдоларини ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган эълоннинг нусхасини илова қилган ҳолда тақдим этади.
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кирмайдиган буюртмачи оммавий ахборот воситаларида тендер ва танлов савдолари натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ маълумотларни тендер ва танлов савдоларини ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган эълоннинг нусхасини илова қилган ҳолда:
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда умумлаштирилган таҳлилий материалларни тайёрлайдилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Тендер ва танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилган тақдирда, тендер ва танлов комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида буюртмачи томонидан тендер ва танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилишининг сабаблари кўрсатилган хат мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ тендер ва танлов савдоларини молиялаштириш манбаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Буюртмачининг тўлиқ номи:

________________________________________

Юқори турувчи ташкилот номи:

________________________________________

Буюртмачининг жойлашган

________________________________________

ери (почта манзили):

________________________________________

Алоқа телефон рақамлари:

________________________________________

Тендер (танлов) савдоларининг тартиб рақами ва эълон қилинган санаси:

________________________________________

Тендер (танлов) савдоларининг тури:

очиқ/ёпиқ

Молиялаштириш манбаи:

________________________________________

Т/рТендер ва танлов савдоларининг предметиТендер ва танлов савдолари предметининг энг юқори (бошланғич) нархи, минг сўмТалабгорларнинг тўлиқ номи **Талабгорларнинг жойлашган ери (почта манзили)**Талабгор томонидан таклиф қилинган нарх**, минг сўмТалабгор томонидан таклиф қилинган товарларнинг келиб чиқиш мамлакати**Тендер ва танлов савдолари ғолибининг тўлиқ номиТендер ва танлов савдолари ғолиблари томонидан таклиф қилинган нарх (охирги), минг сўмБошқа маълумотлар (нима ҳисобига ғолиб томонидан нархнинг пасайтирилиши таъминланди, қайси талабгорлар бўйича импорт қилишдаги ҚҚС суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинди, тендер ва танлов савдоларининг салбий натижаси — агар шундайлар содир бўлган бўлса ва ҳ.к.)
1
2
...
n


Талабгорларнинг чет эл валютасида ифодаланган таклифлари конвертларни очиш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади.

Раҳбар _____________________________
20__ й. «___» ____________
М.Ў.

Давлат (хўжалик) бошқаруви

________________________________________

органининг тўлиқ номи

________________________________________

Юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили):

________________________________________

Алоқа телефон рақамлари:

________________________________________

Молиялаштириш манбаи:

________________________________________

Т/рТендер ва танлов савдоларининг предметиТендер ва танлов савдолари предметининг энг юқори (бошланғич) нархи, минг сўмТалабгорларнинг тўлиқ номи **Талабгорларнинг жойлашган ери (почта манзили)**Талабгор томонидан таклиф қилинган нарх**, минг сўмТалабгор томонидан таклиф қилинган товарларнинг келиб чиқиш мамлакати**Тендер ва танлов савдолари ғолибининг тўлиқ номиТендер ва танлов савдолари ғолиблари томонидан таклиф қилинган нарх (охирги), минг сўмБошқа маълумотлар (нима ҳисобига ғолиб томонидан нархнинг пасайтирилиши таъминланди, қайси талабгорлар бўйича импорт қилишдаги ҚҚС суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинди, тендер ва танлов савдоларининг салбий натижаси — агар шундайлар содир бўлган бўлса ва ҳ.к.)

Давлат (хўжалик) бошқаруви органи бўйича

1
...
n

Давлат (хўжалик) бошқаруви органи тузилмасига кирадиган ташкилотлар бўйича

1

...

n


Талабгорларнинг чет эл валютасида ифодаланган таклифлари конвертларни очиш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади.

Раҳбар _____________________________
20__ й. «___» ____________
М.Ў.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси