Т/р | Вазирликлар ва идораларнинг номи | Шакллантириш манбаи | Ажратмалар миқдори (фоизларда) |
1. | Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси | Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан солинадиган жарималар суммаси | 80 |
2. | Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси (Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси) | Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарималар ва ундирилган маблағлар ҳамда атроф муҳит ифлосланганлиги учун компенсация тўловлари суммалари (ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ бузилишлар учун жарималар ва ундириладиган пул суммалари бундан мустасно) | 40 |
3. | Давлат божхона қўмитаси | Кўрсатилган хизматлар учун божхона йиғимлари ва тўловлар шаклидаги тушумлар | 20 |
Божхона органлари томонидан (шу жумладан чегара хизматлари билан биргаликда) олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 8* |
4. | Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси | Божхона органлари томонидан чегара хизматлари билан биргаликда олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 8* |
5. | Миллий хавфсизлик хизмати | Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 16 |
6. | Бош прокуратура | Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 8 |
7. | Ташқи ишлар вазирлиги | Кириш ва чиқиш ҳужжатлари, бошқа консуллик хизматлари расмийлаштирилганлиги учун йиғимлар ва бошқа тушумлар | 8 |
8. | Давлат солиқ қўмитаси | Солиқ органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 10 |
Солиқ ҳақидаги қонунлар бузилганлиги учун молиявий жазолар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар суммаси | 10** |
Якка тартибдаги тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун ундириладиган давлат божи суммаси | 60 |
9. | Ички ишлар вазирлиги | Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси | 8 |
Автомототранспорт воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов суммаси | 8 |
Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 8 |
Чиқиш ва кириш визалари берилганлиги, улар муддатининг узайтирилганлиги, вақтинча рўйхатдан ўтказилганлиги, доимий яшаш учун ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун давлат божлари | 8 |
10. | Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси | Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлар | 2,5 |
Давлат активларининг олди-сотди шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, берилган кредитлар ва қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар суммаси | 50 |
11. | Молия вазирлиги | Тафтишлар ва текширишлар натижалари бўйича бюджет даромадига ундирилган растрата, талон-торож, камомад, ноқонуний харажатлар, акцияларнинг давлат улушидан олинган дивидендлар бюджетга ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун жарималар суммаси | 8 |
12. | Судлар ва адлия муассасаларини ривожлантириш жамғармаси (Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий хўжалик суди, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти) | Умумий юрисдикция судлари томонидан кўриладиган ишлар бўйича жарималар ва давлат божлари суммаси | 16 |
Хўжалик судлари томонидан кўриладиган ишлар бўйича жарималар ва давлат божлари суммаси | 12 |
Адлия органлари ва ФҲДЁ бўлимлари томонидан ундириладиган давлат божлари суммаси | 16 |
Нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божлари суммаси | 12 |
Нодавлат нотижорат ташкилотлари, адвокатлик бюролари, фирмалари, ҳайъатлари, хусусий нотариал идоралар рўйхатдан ўтказилганлиги, нотариал ва адвокатлик фаолияти лицензияланганлиги, юридик кадрлар малака аттестациясидан ўтказилганлиги учун адлия органлари томонидан ундириладиган маблағлар, шунингдек адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар | 80 |
Ижро этиш бўйича бюджетга ундирилган суммалар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар ундирилиши бундан мустасно | 24 |
Ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзларни ундиришдан тушадиган маблағлар | 8 |
Суд ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғими маблағлари | 80 |
Мол-мулкни сотиш ёки баҳолаш бўйича ўз зиммасига олган шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги (зарур тарзда бажарилмаганлиги) учун биржаларга, баҳолаш ташкилотларига, савдо ташкилотларига, бошқа шахсларга солинадиган жарималар ва пеня | 80 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 37-бандида назарда тутилган ҳолларда суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари депозит ҳисоб рақамига ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларида қатнашиш учун қўйилган закалатлар | 80 |
13. | «Давбионазорат» инспекцияси | Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар турлари учун — ёввойи ҳайвонларни тутишга ва Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиғишга ва олиб чиқиб кетишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов | 12 |
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар турлари учун— ёввойи ҳайвонларни тутишга ва Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиғишга ва олиб чиқиб кетишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов | 40 |
Мусодара қилинган овчилик ва балиқ овлаш қуроллари, шунингдек овчиликнинг ноқонуний маҳсулотлари сотилишидан тушган маблағлар | 40 |
Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун жарималар ундиришдан олинган маблағлар | 40 |
Республиканинг табиий балиқчилик хўжалиги сув ҳавзалари ижарага берилишидан тушган маблағлар | 12 |
14. | Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази | Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун иқтисодий жазолар суммаси | 8 |
15. | «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш жамғармаси | Стандартлар, метрология ва сертификатлаштиришнинг мажбурий талаблари, давлат инспекторларининг хўжалик фаолияти субъектлари томонидан маҳсулотлар реализацияси (етказиб берилиши, сотилиши) тақиқланиши ҳақидаги кўрсатмалари бузилганлиги учун жарималар | 8 |
16. | Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси | Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун юридик шахсларга солинадиган жарималар суммаси | 8 |
17. | Давлат патент идораси | Хорижий валютадаги патент божлари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар | 8 |
Миллий валютадаги патент божлари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар | 80 |
18. | Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси | Монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга солинадиган жарималар суммаси | 20 |
Мулкида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёхуд ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун мансабдор шахслардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ундириладиган жарималар суммаси | 80 |
19. | Давлат захираларини бошқариш қўмитаси | Маҳсулотлар ва материалларни давлат захирасидан қарзга олиш | 0,8 |
20. | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси | Сув лимити ортиқча олинганлиги учун жарималар | 40 |
21. | Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси | Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга иқтисодий жазолар суммаси | 8 |
22. | Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси («Ўзкимёсаноат» ДАК) | «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқарувидаги ташкилотларнинг давлат мулкини хусусийлаштириш ва акцияларини сотишдан олинган маблағлар, қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат мулки қўмитаси тасарруфида қолдириладиган маблағлар бундан мустасно | 100 |
23. | Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги | Автомобиль ва дарё транспортида йўловчилар ва юк ташишга лицензиялар берилганлиги, шунингдек автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташишга берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи | 25 |
24. | Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси (Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги) | Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи | 50 |
Алоқа соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан норматив ҳужжатлар, давлат тармоқ стандартлари талаблари, алоқа соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун ундириладиган жарима санкциялари | 45 |
25. | Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги) | Республиканинг табиий балиқчилик хўжаликлари сув ҳавзалари ижарага берилганлигидан тушган маблағлар | 20 |
26. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси | Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга иқтисодий жазолар суммаси | 8 |
27. | Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси | Статистика ҳисоботи ўз вақтида, тўлиқ тақдим этилмаганлиги ва ишончсиз маълумотлар билан тақдим этилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектларга солинадиган иқтисодий санкциялар ва жарималардан тушадиган маблағлар | 100 |
28. | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси | Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар турлари учун — ёввойи ҳайвонларни тутишга ва Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиғишга ва олиб чиқиб кетишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов | 8 |
29. | Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бўйича бош давлат инспекцияси | Қуйидагилардан: | 50 |
бошқа давлатлардан келаётган уруғлик, кўчат материал ва карантин назорати остидаги бошқа ўсимлик маҳсулотларини, шунингдек республика ҳудуди орқали транзит ўтаётган карантин остидаги юкларни импорт қилишга импорт карантин рухсатномаси берилганлигидан |
карантин остидаги маҳсулотларни республикадан экспорт қилишда ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш давлат органлари томонидан фитосанитария сертификати ёки гувоҳнома берилганлигидан |
республика ичида карантин фитосанитария сертификати берилганлигидан |
импорт юкларни кредитлардан холи қилишдан ва ҳужжатларни беришдан (самолёт, вагон, контейнер, автотранспорт ва бошқа транспорт воситалари) |
ўсимликлар карантини чегара пунктларида Ўзбекистон Республикаси орқали ўтадиган карантин остидаги транзит юкларни очмасдан транспорт бирликлари ҳужжатларини расмийлаштиришдан тушган даромадлар |