Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 19.05.2018
Ҳужжат 05.01.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
1. Картошка ва мева-сабзавот маҳсулотини (кейинги матнларда — маҳсулот) етказиб бериш ва темирйўл орқали ташиш чоғидаги камомади ва бузилиб қолиши билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Темир йўллар Устави, Юкларни ташиш қоидаларининг стандартлар ва техник шартларга мос келадиган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид келмайдиган қисми нормаларига амал қилишлари керак бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Темир йўллар Устави ва Юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ темирйўл тез бузиладиган юкларни, шу жумладан картошка ва мева-сабзавот маҳсулотини белгиланган муддатларда, тегишли ҳолларда эса изотермик вагонларни муз билан таъминлашнинг белгиланган тартибига ёхуд машиналашган тарзда совутиладиган ёки электрда иситиладиган вагонларни ишлатиш тартиботига (ҳарорат режимига) риоя этган ҳолда етказиб бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юкни бузилмаган ҳолда ташиш ва текширмасдан беришда темирйўл юк хатида Темир йўллар Уставининг 65-моддасига мувофиқ белги қўйилиши шарт. Темирйўл юк хатида бундай белгининг йўқлиги камомад туфайли кўрилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъвони рад этишга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси