Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
17.05.1993
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
226-сон 17.05.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1993 ЙИЛНИНГ 1 ЧОРАГИДА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАРИНИНГ ЯКУНЛАРИ ВА РЕСПУБЛИКАДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қайд қиладики, республикада иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқариш, бозор элементларини босқичма-босқич жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда иқтисодиётни барқарорлаштириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар халқ хўжалигидаги аҳволни янада нормалаштириш, ўтган йилнинг тегишли даврига қараганда ишлаб чиқариш даражасининг ўсиши учун шарт-шароитлар яратиш имконини берди.
Агар умуман 1992 йилда ишлаб чиқарилган миллий даромаднинг пасайиши 12,9 фоизни ташкил этган бўлса, 1993 йилнинг 1 чорагида у 4,8 фоизни, шу жумладан, март ойида — 2,6 фоизни ташкил этди. Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ўсди.
Давлат бюджетининг даромад қисми бажарилди. Унинг харажатларининг ярмидан кўпи биринчи навбатдаги ижтимоий эҳтиёжларга йўналтирилди.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўртача иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошди.
Озиқ-овқат таъминоти, аҳолининг озиқ-овқатлар ва товарларнинг асосий турлари билан таъминланиши кескин пасайиб кетишининг олдини олиш масалалари ижтимоий сиёсатда марказий ўринда бўлди.
Шу йилнинг 1 чорагида чакана товар оборотининг 47 фоизи норма билан, купонлар ва Жамғарма банки чеклари бўйича сотилди. Буларнинг барчаси ва бошқа чора-тадбирлар нисбатан арзон товарларнинг республика ташқарисига чиқиб кетиши имкониятини чеклади.
Шу билан бирга, халқ хўжалигидаги ишлар аҳволининг яхшиланиши суст, бу борада бир қанча камчиликлар бор. Иқтисодиётдаги барқарорлик ва бозор муносабатларини шакллантириш ишлари катта қийинчиликлар билан бормоқда.
Вазирликлар ва идоралар, ҳокимликлар, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар зарур даражада ташаббускорлик ва изчиллик кўрсатмаяптилар, ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг мустақил ечимини изламаяптилар.
Саноатнинг бир қанча тармоқларида, шунингдек, чорвачилик маҳсулотлари тайёрлаш бўйича ишлаб чиқаришнинг пасайиши бартараф этилмади. Қурилиш дастури мўлжалланган кўрсаткичлардан орқада қолган ҳолда бажарилмоқда. Экспортни кенгайтириш соҳасида жиддий силжишлар юз бермади.
Бухоро вилоятида иқтисодий аҳвол айниқса оғирлашди. Бу вилоятда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврдагига нисбатан 6,9 фоиз камайди, 39 корхона ёки ҳар бир иккинчи корхонада ишлаб чиқариш ҳажми 1,7 млрд сўмга камайиб кетди. Уй-жойларни фойдаланишга топшириш 38 фоиз, мактаблар 8 фоиз қисқарди, аҳолига пулли хизмат кўрсатиш ҳажми 2 бараварига камайиб кетди. Гўшт, сут ва тухум етиштириш ва тайёрлаш анча камайди. Бундай аҳвол вилоятнинг кўпчилик туманларида, айниқса Олот туманида ҳам юз берди.
Навоий вилоятида, шунингдек, Хатирчи, Ғўзор, Нишон, Шовот ва республиканинг бошқа бир қанча туманларида ҳам белгиланган топшириқларни бажариш борасида мураккаб аҳвол юзага келди.
Мазкур вилоят ва туманларнинг ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йилдаги халқ хўжалигидаги ишлар якунларини муҳокама қилишга бағишланган мажлисларида билдирилган фикрлардан тегишли хулоса чиқармадилар, бозор муносабатларини ривожлантириш, халқ хўжалиги тармоқларида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрмадилар.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қайд этилсинки, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни янгилаш бўйича шу йил учун мўлжалланган тадбирларни амалга оширишни таъминлашга доир барча зарур чора-тадбирларни кўрмадилар.
Кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича ишларнинг аҳволи давлат ва хўжалик бошқаруви раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари учун чуқур таҳлил қилиш ҳамда ўз вақтида аниқ чора-тадбирлар кўриш мавзуи бўлиши керак.
2. Бухоро вилоятининг хокими ўртоқ Л.С.Ёдгоровнинг эътибори иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш, вилоят халқ хўжалиги тармоқларига раҳбарлик даражасининг пастлигига қаратилсинки, бунинг натижасида қурилиш, саноат ва чорвачиликда белгиланган тоширишларни бажариш суръатларининг пасайишига йўл қўйилган.
Ғўзор тумани ҳокими ўртоқ Я. Нуруллаев, Хатирчи тумани ҳокими ўртоқ Т.Б. Маманов, Олот тумани ҳокими ўртоқ Ғ.Р. Ботиров, Шовот тумани ҳокими ўртоқ Й. Хожиев халқ хўжалиги тармоқларидаги ишларнинг аҳволи ва бозор иқтисодиётига ўтишни таъминловчи чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича уларнинг шахсан жавобгарлиги тўғрисида огоҳлантирилсинлар.
3. Ўзбекистон Давлат кимё саноати концерни (ўртоқ Мирхўжаев) ва «Ўзозиқовқатсаноат» давлат-акционерлик концерни (ўртоқ Ҳамидов)нинг саноат маҳсулотлари ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасидаги ишлари қониқарсиз эканлиги қайд этилсин.
«Ўзбексавдо» давлат уюшмаси (ўртоқ Усмонов), Ўзбекбирлашув (ўртоқ Волков), Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги (ўртоқ Гиниятуллин)нинг, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» (ўртоқ Мирзаев) ва «Ўзбекбалиқ» (ўртоқ Шукуров) концернларининг, «Ўздавқишлоқхўжаликмаш» концерни (ўртоқ Юсупов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (ўртоқ Фозилбеков)нинг, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши (ўртоқ Йўлдошев), Андижон вилояти ҳокимлиги (ўртоқ Обидов), Навоий вилояти ҳокимлиги (ўртоқ Айдарқулов), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (ўртоқ Маҳмудов)нинг шу йилнинг 1 чораги якунлари бўйича ва халқ хўжалиги тармоқларида иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш борасидаги ишлари етарли эмас деб топилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, республика вазирликлари ва идораларидан жорий йилнинг 1 чораги якунларини ва ишдаги камчиликларни чуқур таҳлил қилишни ҳисобга олиб ишлаб чиқариш резервларини ишга солиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш, мавжуд моддий-техника ва молия ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўриш талаб қилинсин, токи шу йилнинг I ярим йиллиги халқ хўжалиги кўрсаткичларининг албатта бажарилиши таъминлансин.
5. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмаларнинг раҳбарлари жойлардаги ўзларига қарашли корхоналар ва ташкилотларга раҳбарликни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан яқин алоқада амалга оширсинлар, ҳокимиятнинг ҳудудий органлари эса тегишли ҳудудларда жойлашган корхона ва ташкилотлар фаолиятини уларнинг юқори ташкилотлари билан биргаликда уйғунлаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
6. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзмаишийуюшма», Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси савдо, маиший хизмат кўрсатиш объектларини ва маҳаллий саноат корхоналарини хусусийлаштириш ишларини шу йилнинг III чорагида ниҳоясига етказсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ( ўртоқ Боқибоев):
Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда шу йилнинг II чораги ва умуман 1993 йилнинг биринчи ярим йиллиги иш якунлари бўйича давлат бюджетини шакллантириш ва ундан фойдаланиш бўйича ишларнинг аҳволини ҳар томонлама таҳлил қилиб чиқсин ҳамда шу йилнинг 1 августига қадар бюджет ва солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш масалалари бўйича республика Ҳукуматига ахборот тайёрласин;
субъектлар монополистик фаолиятининг ва улар томонидан бозорда устунлик мавқеининг суиистеъмол қилинишининг олдини олишга қаратилган қатъий чора-тадбирлар кўрсин, монополиячи корхоналар нарх-наволарини бошқаришни таъминласин.
8. «Ўзшартномасавдо» давлат уюшмаси (ўртоқ, Шарипов) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов), «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (ўртоқ Ҳамидов), Марказий банк (ўртоқ Муллажонов) халқ хўжалигидаги ишларнинг аҳволини ва ҳукуматлараро савдо-иқтисодий битимларнинг бажарилишини чуқур таҳлил қилиш асосида бир ой муддатда рубль доирасидаги мамлакатлар билан ўзаро фойдали товар айирбошлашни такомиллаштиришга, собиқ Иттифоқнинг бошқа республикалари билан эса эркин алмаштириладиган валютада ўзаро ҳисоб-китоб қилишга ўтишга ёки товарларни экспорт қилиш учун қайта мўлжаллашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқсинлар ҳамда кўриб. чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (ўртоқ Муллажонов) «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк», «Ўзжамғармабанк» ва бошқа тижорат банклари билан биргаликда:
ажратилган марказлаштирилган кредит ресурсларидан ва тижорат банклари ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилсин, уларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминласин. Кредитлар ажратишда халқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига қатъий амал қилинсин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иштирокида икки ҳафта муддат ичида якка тартибдаги уй-жой қурилишига ва уй-жой қурилиши кооперативларига кредитлар бериш тўғрисидаги Низомни тайёрласин
10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги (ўртоқ Обидов), «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (ўртоқ Муродов):
Молия вазирлиги, Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иштирокида бир ой муддат ичида иш билан таъминлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Пенсия жамғармаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда иқтисодиётнинг-давлат тасарруфида бўлмаган секторида иш билан банд бўлган (якка тартибдаги меҳнат фаолияти ва шахсий ёрдамчи хўжаликда иш билан банд бўлган фермерлар, тадбиркорлар кичик бизнес вакиллари), давлат тасарруфида бўлмаган корхоналарда, ташкилотларда ҳамда алоҳида шахсларда ёлланиб ишловчи, шунингдек, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ишдан бўшаб қолган Ўзбекистон фуқароларига (давлат ижтимоий кафолатларини рўёбга чиқаришни бошқарувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яратишга доир таклифларни шу йилнинг 1 июлигача тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
11. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (ўртоқ Ҳамидов) шу йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикасининг халқаро тажрибада қабул қилинган учёт ва статистика тизимига ўтишнинг Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» давлат концерни, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» дон ва сабзавотларни ўз вақтида қабул қилиб олиш учун ем-хашак ва дон ўриб-йиғиш техникасини, мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш корхоналарини ҳозирлаб қўйишни 1993 йилнинг 1 июнигача тугалласинлар. «Ўздонмаҳсулот» давлат концерни 1993 йил дон ҳосилини қабул қилишга шу йилнинг 1 июнига қадар бошоқли дон экинларини, 1 августга қадар эса шоли ва маккажўхори донини тайёрлаш учун дон омборларини ва донни тозалаш ва ташиш механизмларини тайёрлаб қўйсинлар.
13. «Ўзнефтгазқазиш» давлат-акционерлик бирлашмаси (ўртоқ Эрдашев), «Ўзнефтгазқурилиш» давлат-акционерлик бирлашмаси (ўртоқ Товаровский) Кўкдумалоқ ва Мингбулоқ конларидаги объектларни белгиланган муддатларда қуриш ва ишга тушириш юзасидан пухта чора-тадбирлар кўрсинлар.
«Ўртаосиёкўмир» ишлаб чиқариш бирлашмаси (ўртоқ Лелеко) шу йилнинг 1 июнидан бошлаб 1992 йилда эришилганидан кам бўлмаган кўмир қазиб олиш ва етказиб бериш кунлик суръатларини ҳамда кўмир қазиб олиш чиқиндиларидан фойдаланишни таъминласин.
Мазкур раҳбарлар шу ҳақда огоҳлантириб қўйилсинларки, улар республиканинг нефть, газ ва кўмир саноатини ривожлантириш концепциясида назарда тутилган чора-тадбирларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш учун шахсан жавобгардирлар. Олиб борилаётган ишлар тўғрисида жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
«Ўзистиқболстат давлат қўмитаси (ўртоқ Ҳамидов, Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев), «Ўзшартномасавдо» давлат уюшмаси (ўртоқ Шарипов), Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов) республиканинг нефть, газ ва кўмир саноатини ривожлантириш билан боғлиқ объектларини молиявий, моддий-техника ресурслари билан таъминлаш бўйича пайдо бўлувчи масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқсинлар.
14. «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси, «Ўзсувқурилиш» давлат концерни, «Ўздеҳқончиликқурилиш» давлат бирлашмаси ва шу йилнинг II чорагида қувватларни ишга тушириш суръатларини пасайтириб юборган бошқа қурилиш ташкилотлари қолоқликнинг ўрнини тўлдиришни таъминласинлар.
Давлат қурилиш ишлари қўмитаси (ўртоқ Ғаниев) Марказий банк билан биргаликда йилнинг II чорагида инвестиция жараёни қатнашчилари фаолиятини ва уларнинг қурилиш муддатларига риоя қилишлари учун моддий жавобгарликларини рағбатлантириш механизмини жорий этсин.
15. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (ўртоқ Ҳамидов), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев), Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов) шу йилнинг 1 июлигача қуйидагиларни ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар:
жаҳон бозорининг қарор топган конъюнктурасига, хорижий шериклар фаолиятига доир ахборотларни тўплаш ва тарқатишнинг давлат тизими;
вазифасига давлат приоритетларини аниқлаш, инвестиция сиёсатини шакллантириш, потенциал инвесторларни қидириб топиш кириши керак бўлган хорижий инвесторлар бўйича агентлик.
16. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 17 май,
226-сон
×
×