Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
12.02.1996
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
56-сон 12.02.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.23.00.00 Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
8 МАРТ — ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунини кенг нишонлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг 8 март Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (К. Тўлаганов) Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда байрамга бағишланган тантанали кечани 1996 йил 7 март куни «Туркистон» саройида ўтказишни таъминласин.
3. Маданият ишлари вазирлиги (Э. Ҳайитбоев) Тошкент шаҳар ҳокимлигига «Туркистон» саройида бўладиган тантанали кечани ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хотин-қизлар куни муносабати билан тегишли тадбирлар белгиласинлар ҳамда жойларда байрамнинг кўтаринки руҳда ўтишини таъминласинлар.
5. Байрамни ўтказиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д. Ғуломова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 12 февраль,
56-сон
×
×