Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

1-ИЛОВА
Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Жамғарманинг асосий вазифалари ва маблағларидан фойдаланиш йўналишлари

III. Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ва тартиби

IV. Жамғармани бошқариш

V. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

VI. Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби

VII. Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг ўтказилиши ва тушишини ҳамда Жамғарма маблағларидан фойдаланилишини ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш

VIII. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш

2-ИЛОВА
Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби

Ҳужжат кучини йўқотган 25.09.2017
Ҳужжат 25.09.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
2. Жамғарма республика таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини замонавий талабларни ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда тизимли асосда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни энг илғор ўқув, ташхис ва даволаш асбоб-ускуналари, ахборот-компьютер техникаси билан жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида» 2010 йил 10 ноябрдаги ПҚ-1432-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон қарорига мувофиқ қайта ташкил этилган.
3. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек Жамғармани бошқариш кенгаши қарорларига амал қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 3 февралдаги 30-сонли қарорига мувофиқ бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 60-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 3 февралдаги 30-сонли қарорига мувофиқ олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 60-модда)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 3 февралдаги 30-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 60-модда)
13. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
35. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тузилмаларидаги таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг аниқ манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг гуруҳлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларидаги тегишли шуъбалар ишлаб чиқиладиган баҳолаш мезонлари асосида, таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, ўқув жараёнида замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мебеллар ва анжомлардан фойдаланиш самарадорлиги мониторинги қатъиян таъминланиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 3 февралдаги 30-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 60-модда)
3. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари (туманлар (шаҳарлар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан тақдим этилган объектлар рўйхати асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари келгуси йилда қурилиши, реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (тўлиқ жиҳозланиши) керак бўлган таълим ва тиббиёт муассасаларининг дастлабки рўйхатини ҳар йили 1 апрелгача аниқлайдилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритадилар.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси