Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШНИНГ ИЧКИ ВА АМАЛДАГИ НАРХЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ИЖОБИЙ ТАФОВУТДАН ТУШАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИНГ БИР ҚИСМИНИ ЖАМЛАШ ВА УЛАРДАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ФОЙДАЛАНИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА

ИЛОВА
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Ижобий тафовут суммасини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартиби

1-ИЛОВА
201_ йил ҳосилидан тайёрланган пахта хом ашёсининг амалдаги қиймати тўғрисида ахборот

201_ йил ____ ойида жамланган ______ млн сўм миқдоридаги ижобий тафовут суммасини «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китоби

3-ИЛОВА
201_ йил ____ ойида ______________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси) «Ўзпахтасаноат» ҳудудий филиалига тегишли бўлган ______ сўм миқдоридаги ижобий тафовут суммасини пахта тозалаш корхоналари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китоби

4-ИЛОВА
201_ йил ____ ойида ______________ пахта тозалаш корхонасига тегишли бўлган ______ млн сўм миқдоридаги ижобий тафовут суммасини фермер хўжаликлари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китоби

Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2018
Ҳужжат 31.12.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирадиган фермер хўжаликларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ пахта толасини сотишнинг ички (сотиш бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутнинг (кейинги ўринларда ижобий тафовут деб аталади) 50 фоизини жамлаш ва улардан пахта хом ашёси етиштираётган фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ижобий тафовутнинг 50 фоизи миқдоридаги маблағларни жамлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун хизмат кўрсатувчи банкда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади), «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ҳудудий филиалларига ва пахта тозалаш корхоналарига, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Агротехсервис» масъулияти чекланган жамият, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компанияси, «Ўзмашлизинг» шуъба корхонаси ташкилотларига (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи тармоқлар деб аталади), шунингдек фермер хўжаликларига 23226-сон махсус ҳисоб рақами очилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари ҳосил олинган йилнинг 5 декабригача (2010 йил ҳосили бўйича 2011 йил 5 февралгача) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича Жамғармага тайёрланган пахта хом ашёси ҳажмининг амалдаги қиймати тўғрисида ахборот тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Жамғарма томонидан ҳар ойда ойнинг 5-кунидан кечикмай 23226-махсус ҳисоб рақамида жамланган маблағлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовут суммасини «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиали бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиалининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиали бир иш куни мобайнида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовут суммасини пахта тозалаш корхоналари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ пахта тозалаш корхоналарининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.
Пахта тозалаш корхоналари уч иш куни мобайнида маблағларни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовутни фермер хўжаликлари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ фермер хўжаликларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.
Янги ҳосил бўйича ижобий тафовутнинг жамланган маблағлари фермер хўжаликларига фақат ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ «Ўзпахтасаноат» АЖ томонидан маълумотлар тақдим этилгандан кейин ушбу бандда белгиланган изчилликда юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК, «Ўзмашлизинг» ШК»нинг 23226-махсус ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига мувофиқ тўлов топшириқлари билан тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги қарзларни тўлашга йўналтирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 февралдаги 56-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси