Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 26.11.2010 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фарғона ва Қўқон шаҳарларини 2008 — 2012 йилларда реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 5 майдаги ПҚ-860-сон ҳамда «Наманган шаҳрини 2009 — 2012 йилларда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури тўғрисида» 2009 йил 6 августдаги ПҚ-1170-сон қарорларига асосан Қўқон ва Наманган шаҳарларида қурилган деҳқон бозорлари, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, ОАТ «Алоқабанк» ҳамда Дирекция мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган мулкларни белгиланган тартибда топширилишини, Қўқон ва Наманган шаҳар ҳокимликлари ушбу мулкларни ўз балансига қабул қилиб олинишини таъминласин.
4. Қўқон шаҳридаги «Деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамиятининг ва Наманган шаҳридаги «Яшил деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамиятининг ҳудудларидаги ОАТ «Алоқабанк» ва Дирекция балансидаги мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган мулклардан ташқари савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган жисмоний ва юридик шахсларга сотишга ёки лизингга беришга рухсат берилсин.
5. Мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган мулкларни қуриш билан боғлиқ харажатлар Қўқон шаҳар «Деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамияти ва Наманган шаҳар «Яшил деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамияти ҳудудларидаги ОАТ «Алоқабанк» ва Дирекция балансидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қийматига қўшиб ҳисоблашга рухсат берилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси