Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Геология-қидирув ишлари йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. ГҚИ дастурларини молиялаштириш параметрларини аниқлаш

3-боб. ГҚИ дастурини молиялаштириш

4-боб. Фойдали қазилмалар захираларини ўстиришга оид амалга оширилган прогнозлар (топшириқ) ҳамда ГҚИнинг ҳақиқий иш ҳажмлари натижалари бўйича ГҚИнинг якуний ҳисоб-китобларини амалга ошириш

5-боб. ГҚИ учун асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситалар сотиб олишни молиялаштириш

6-боб. Назорат ва жавобгарлик

7-боб. Якуний қоида

Ҳужжат 06.04.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар, «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан амалга ошириладиган геология-қидирув ишлари (кейинги ўринларда ГҚИ деб юритилади) дастурини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб юритилади) молиялаштириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
бажарилган ГҚИ дастурлари натижалари бўйича тўлов — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сонли «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 8-бандига мувофиқ ГҚИнинг амалдаги иш ҳажми ва фойдали қазилмалар захираларини ўстириш прогнози(топшириғи)ни бажариш натижаларига қараб келгуси йилнинг 1 февралигача тўланадиган бир йилга мўлжалланган ГҚИга бюджетдан ажратиладиган маблағлар умумий суммасининг 10 фоизи миқдордаги пул маблағлари.
8. ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчилар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан ГҚИ дастурларини амалга ошириш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмлари тўғрисида маълумот олганларидан сўнг 5 иш куни мобайнида жорий йилга мўлжалланган ГҚИ дастурида назарда тутилган ажратиладиган маблағлар умумий суммасидан 90 фоиз ва ўтган йилда бажарилган ГҚИлар суммасидан 10 фоиз бажарилган ГҚИ дастурлари натижалари бўйича тўловлар назарда тутадиган, бир йилга мўлжалланган жамланма харажатлар сметаларини тузадилар ва рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритадилар. Шу муддатлар ичида ойлар бўйича бўлинган алоҳида сметалар тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятига тасдиқланган ГҚИ дастурлари доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан улар зиммасига юклатилган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ишларни бажарилганлигини (хизмат кўрсатилганлигини) тасдиқловчи шартномалар ва ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ бажарилган ГҚИни қабул қилиш далолатномалари (расшифровкасиз) бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тўловларни тўлаш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Бюджет маблағлари ҳисобидан асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилган шартномалар ГҚИ дастурида назарда тутилган рўйхат доирасида ва миқдорларида ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчи томонидан амалга оширилади. Бунда, ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчи ғазначилик бўлинмасига харид қилинаётган асбоб-ускуна ва автотранспорт воситалари рўйхатини ўз ичига олган илова нусхасини тақдим этади. Зарур ҳолларда молия йили давомида ГҚИ дастурида назарда тутилган сотиб олинадиган асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситалари рўйхатига ажратилган маблағнинг умумий суммаси доирасида ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчининг сўровномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Лавозими :_____(Ф.И.О.)______
Ташкилот номи
______________

«БАЖАРУВЧИ»

Лавозими :_____(Ф.И.О.)______
Ташкилот номи
______________

(имзо)

(имзо)


«____» ____________ 20__ йил


«____» ____________ 20__ йил



20__йил «___»__________ учун 20__йил «___»__________даги ___-сонли шартномага
мувофиқ бажарилган геология-қидирув ишларини (расшифровкасиз) қабул қилиш

20__йил «___»__________даги
___-сонли ДАЛОЛАТНОМА

Т/р

Ўлчов бирлиги

Бажарилган ишлар қиймати (сўм)

йил бошидан

ой учун

1

2

3

4

5

Бажарилган геология-қидирув ишлари қиймати

сўм

_______________________________________________________________

(ёзма суммаси)



«Бажарилган ишлар белгиланган геологик топшириққа мос»

Бажарилган ишларни қабул қилди:

Бажарилган ишларни топширди:

Лавозими:_____(Ф.И.О.)______
Ташкилот номи
________________

Лавозими:_____(Ф.И.О.)______
Ташкилот номи
_______________

(имзо)

(имзо)

«____» ____________ 20__ йил

«____» ____________ 20__ йил


БУЮРТМАЧИ РЕКВИЗИТЛАРИ

БАЖАРУВЧИ РЕКВИЗИТЛАРИ

___________________
___________________

___________________
___________________


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси