Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
30.04.2021
28.09.2020
25.07.2017
14.04.2014
07.01.2013
17.06.2009
05.06.2007
06.07.2006
30.05.2005
09.02.2005
03.03.2004
08.01.2004
30.08.2003
19.06.2001
09.04.1998
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
ПФ-1987-сон 09.04.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 03.03.2004 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
[
ТСЗ:
1.
Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
(Сарлавҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон
Фармони
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига
асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни жадал ривожлантириш асосида мулкдорлар синфини шакллантириш, тегишли институтлар тизимини ташкил этиш, кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолияти соҳасига кредит ресурсларини кенг жалб қилиш ва хорижий сармояларни бевосита олиб кириш учун мақбул шароит яратиш мақсадида:
(Кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон
Фармони
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
1. Белгилаб қўйилсинки, 2004 йилнинг 1 январидан кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига қуйидагилар киради:
якка тартибдаги тадбиркорлар;
ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони 20 кишидан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган тармоқларда 10 кишидан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан ошмаган микрофирмалар;
қуйидаги тармоқларнинг ўртача йиллик ходимлари сони:
енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебель саноати ва қурилиш материаллари саноати — 100 кишидан;
машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳалари — 50 кишидан;
фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳалар — 25 кишидан ошмаган кичик корхоналар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги ПФ-3305-сон
Фармони
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 8-сон, 120-модда)
Кейинги
таҳрирга қаранг.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон
Фармонига
асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
3. Кичик бизнес корхоналари ўзлари ташкил этаётган ишлаб чиқариш учун хорижий технологияни олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинсин.
Кейинги
таҳрирга қаранг.
Қўрғонлар, қишлоқ ва овулларда янгидан барпо этилаётган, ишлаб чиқариш-техника соҳасига мўлжалланган маҳсулотлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган, шунингдек, қурилиш фаолияти билан шуғулланадиган, таъмирлаш, таъмирлаш-қурилиш, маиший ва коммунал хизмат кўрсатадиган хусусий корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
31-моддасининг
18-банди тадбиқ этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, мазкур бандда кўрсатилган имтиёзлар фақат Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига аъзо бўлган кичик бизнес корхоналаригагина тегишлидир.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон
Фармони
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Кейинги
таҳрирга қаранг.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ўз вазифаси ва фаолият йўналишларини кенгайтириш ҳақидаги таклифлари қуйидаги ҳолларда қабул қилинсин:
кичик бизнес корхоналарини ривожлантириш учун хорижий сармояларни жалб этиш бўйича фаолиятни йўлга қўйиш, сармоя жалб этиш жараёнининг барча босқичларида сармоя лойиҳаларининг, шу жумладан, жалб этилаётган хорижий кредитлар лойиҳаларининг самарадорлиги мониторингини ўтказиш;
корхонанинг катта-кичиклиги, мулк шакли ва соҳа бўйича кимга бўйсунишидан қатъи назар, барча товар ишлаб чиқарувчиларга дастлабки ҳисоб-китоб ва ҳисобот, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш, сармоя жалб этиш, маҳсулотни экспорт қилиш, кадрларга профессионал таълим бериш билан боғлиқ бўлган барча масалаларда кўмаклашиш;
кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши қарорларининг амалда бажарилиши борасидаги ишларни йўлга қўйиш;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
«Мадад» суғурта агентлиги, «Тадбиркорбанк» кичик бизнес корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошираётган тадбирларни мувофиқлаштириш.
(4-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 3 мартдаги ПФ-3404-сон
Фармони
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 9-сон, 104-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон
Фармони
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Кейинги
таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, тижорат банкларининг:
«Бизнес-фонд», «Мадад» суғурта агентлиги, «Тадбиркорбанк»нинг Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига аъзо бўлиб кириши ҳақидаги;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
мулк шаклидан қатъи назар, кичик бизнес корхоналарига, тармоқ ва ҳудудий хўжалик бирлашмалари ва улар таркибига кирадиган корхоналарга кредит беришни амалга ошираётган тижорат банклари Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолиятида шартнома асосида, унинг билвосита аъзоси сифатида иштирок этиши ҳақидаги;
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон
Фармони
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
ҳудудий хўжалик бирлашмалари, маҳаллий саноат, савдо, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, шунингдек, бозор инфратузилмаси ташкилотларининг Палатанинг марказий ва минтақавий кенгашлари фаолиятида уларнинг аъзоси сифатида иштирок этиши ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда бир ой муддат ичида мазкур Фармоннинг
4
ва
5
-бандларидан келиб чиқадиган барча зарур низом ўзгаришларини амалга оширсин.
Кейинги
таҳрирга қаранг.
6. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг ташкилий фаолиятини яхшилаш мақсадида фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватловчи Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмасининг уни Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига айлантириш, айни вақтда Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш фондини Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш фонди деб аташ ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилаб қўйилсинки, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси деҳқон ва фермер хўжаликларини шартнома асосида ўзининг аъзолари сифатида бирлаштиради, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган мустақил нодавлат ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини иқтисодий мустақиллик ва ўз-ўзини бошқариш тамойиллари асосида амалга оширади.
«Замин» банкининг Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолиятида унинг аъзоси сифатида иштирок этиш;
Кейинги
таҳрирга қаранг.
Европа таъмирлаш ва тараққиёт банкининг деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун 20 мингдан 125 минг АҚШ долларигача миқдордаги ўрта муддатли микро ва кичик кредитларга асосланган кредит йўналиши ажратиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
Кейинги
таҳрирга қаранг.
7. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларининг кичик бизнес корхоналари учун, деҳқон ва фермер хўжаликларини ҳам қўшган ҳолда, сармоя лойиҳаларига ажратилган хорижий кредитларни қайта тақсимлашдан тушадиган воситачилик йиғимларининг умумий миқдори субкредит суммасидан олинадиган йиллик фойданинг 0,15 фоизидан ошмаслиги лозим;
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон
Фармони
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
хорижий кредит йўналишлари бўйича олинган кредитларни тўлаш муддати улар субзаёмга қайта тақсимланаётганида 3 ойдан ортиқ муддатга қисқартирилиши мумкин эмас.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
8. Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан ташқари фондларнинг кичик бизнес корхоналарига кредит бериш бўйича барча операциялари тижорат банклари, жумладан, «Тадбиркорбанк» ва «Замин» банки орқали, бюджетдан ташқари фондлар ва тижорат банклари ўртасида тузиладиган бош битимлар асосида кредит йўллари очиш орқали амалга оширилади.
Кейинги
таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон
Фармони
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўзининг ихтисослашган ташқи савдо фирмалари орқали кичик бизнес корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотишни ташкил этсин. Уларга хорижий бозорларнинг маркетинг тадқиқотини ўтказишда кўмаклашсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон
Фармони
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Кейинги
таҳрирга қаранг.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ҳудудий бўлимлари, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, маҳаллий солиқ ва статистика хизматлари билан биргаликда 1998 йил 1 июлига қадар барпо этилган ва ишлаб турган кичик ва ўрта бизнесга мансуб барча корхоналарнинг сонини аниқлаш мақсадида, уларнинг рўйхатини инвентаризациядан ўтказсинлар;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
хусусий кичик корхоналарнинг Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг тегишли ҳудудий бўлимларига ёки Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига белгиланган тартибда аъзо бўлиб киришига кўмаклашиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсинлар;
Кейинги
таҳрирга қаранг.
(10-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон
Фармони
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасини барпо этилаётган ва тугатилаётган кичик бизнес корхоналари ҳақидаги ахборот билан ҳар ойда таъминлаб турсинлар.
Кейинги
таҳрирга қаранг.
(10-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон
Фармони
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида:
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида;
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида;
кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги
166-сонли
«Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 1998 йил 22 апрелдаги
168-сонли
«Деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорлари.
12. Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддат ичида амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни мазкур Фармон қоидаларига мувофиқлаштириш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
13. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 9 апрель,
ПФ-1987-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 4-сон, 64-модда; 2001 й., 6-сон, 122-модда;2003 й., 8-сон, 120-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда; 2004 й., 9-сон, 104-модда; 2005 й., 5-6-сон, 29-модда; 2005 й., 22-сон, 156-модда; 2006 й., 27-сон, 246-модда; 2007 й., 23-сон, 232-модда; 2009 й., 25-сон, 282-модда; 2013 й., 1-сон, 3-модда; 2014 й., 15-сон, 163-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
×
×