Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 08.08.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 1-банднинг йигирма учинчи хатбошисидаги «номинал қийматининг ўзгариши» деган сўзлар «номинал қийматининг камайтирилиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 12-банддан «акциялар номинал қийматини ошириш ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
в) 13 ва 93-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
биринчи хатбошидан «қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
е) 43-банднинг «ж» кичик бандидаги «тасдиқланганлигини» деган сўз «қабул қилинганлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 74-банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошисидаги «акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан акцияларни йириклаштириш ёки устав капитал кўпайтирилганда» деган сўзлар «акцияларни йириклаштиришда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
з) 6-иловадан «Кузатув кенгашининг раиси ___________ (имзо) _____________ (Ф.И.Ш.)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси