Чунончи, ФК 14-моддасига кўра, зарар деганда, қуйидагилар тушунилади:
3. Жиноят-процессуал кодексининг 82-моддасига мувофиқ суриштирув, дастлабки тергов олиб бориш чоғида аниқланиши лозим бўлган ҳолатлардан бири жиноят натижасида етказилган зарар хусусияти ва миқдори ҳисобланади, чунки етказилган зарар тури ва миқдорини аниқлаш нафақат уни қоплаш масаласини ҳал этиш, балки жиноятни квалификация қилиш учун ҳам аҳамиятлидир.
Бунда ҳар бир муайян ҳолда хатланаётган мол-мулк ЖПК 293-моддаси талабларига риоя этилган тарзда мутахассис ёки баҳоловчи ташкилот жалб этилган ҳолда баҳоланиши ва баённома билан расмийлаштирилиши лозим.
Ҳукмнинг мулкий зиённи қоплашга оид қисми ижроси самарадорлигини ошириш мақсадида суриштирув, дастлабки тергов органлари, шунингдек, ЖПК 280-моддасига риоя этган ҳолда гумон қилинувчи, айбланувчи, фуқаровий жавобгарнинг муайян ҳаракатларни амалга оширишини тақиқлаш каби ФПК
249-моддасида назарда тутилган чораларни қўллашни амалиётга киритишлари лозим.
Агар мулкий зиён судланувчи ва жиноят иши ЖПК 84-моддасига мувофиқ тугатилган бошқа шахс билан биргаликда етказилган бўлса, суд мулкий зиённи тўла ҳажмда қоплаш мажбуриятини судланувчига юклайди ва фуқаровий даъвогарга иши тугатилган шахсга нисбатан мулкий зиённи маҳкум билан солидар қоплаш тўғрисида фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқини тушунтиради.
Шахсга нисбатан жиноят иши ЖПК 84-моддаси биринчи қисмининг 1 — 8-бандлари, бешинчи қисмининг
1,
3-бандларига мувофиқ тугатилган ҳолда унга нисбатан фуқаровий даъво кўрмай қолдирилади ва манфаатдор шахсларга уларнинг фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Фуқаровий даъвога оид масаласини ҳал этишда суд ЖПК 467-моддасига мувофиқ айблов ҳукмининг тавсиф қисмида даъвони тўла ёки қисман қаноатлантириш ёхуд рад этиш асосларини, жиноят натижасида етказилган мулкий зиён хусусияти ва миқдорини кўрсатиши, шунингдек, мулкий зиён миқдорига тегишли ҳисоблаш якунларини келтириши ҳамда фуқаровий даъвони ҳал қилиш учун асос қилиб олинган қонун нормасини қайд этиши лозим.
11. Жиноят-процессуал кодексининг 187-моддасига мувофиқ эксперт хулосаси суриштирувчи, терговчи, суд томонидан иш бўйича тўпланган бошқа далиллар билан биргаликда унинг илмий асосланганлиги ва экспертиза ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган барча процессуал қоидалар, услуб ва тартибларга риоя этилганлиги нуқтаи-назаридан баҳоланади.
Жумладан, жиноят объекти бўлган мол-мулкнинг бозор баҳосини аниқлашда эксперт «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек, унга мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси давлат мулк қўмитасининг 2006 йил 14 июндаги 01/19-19, 01/19-20, 01/19-21-сонли қарори билан тасдиқланган мол-мулкни баҳолаш миллий стандартларига риоя этиши лозим.
Фуқаролик кодексининг 1000-моддасига мувофиқ жабрланувчининг (фуқаролик даъвогарининг) аризасига кўра, суд биргаликда мулкий зиён етказган шахсларга солидар эмас, балки ҳиссали жавобгарлик юклашга ҳақли, башарти бундай тартиб даъвогарнинг манфаатларига мос бўлиб, мулкий зиён қопланишини таъминласа.
17. Фуқаролик кодексининг 999-моддасига мувофиқ фаолияти теварак — атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган юридик шахс ва фуқаролар (транспорт ташкилотлари, саноат корхоналари, қурилишлар, транспорт воситалари эгалари ва бошқалар) жабрланувчига (фуқаровий даъвогарга) ошиқча хавф манбаи етказган мулкий зиённи, агар зиён бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганлигини исботлай олмасалар, тўлашлари шарт.
Ўтказиб юборилган муддат ФПК 379-моддасида белгиланган ҳолларда ҳукм чиқарган ёки ижро қилинаётган жойдаги суд томонидан тикланиши мумкин.