Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан тушадиган маблағларни тақсимлаш

3-боб. «Ўзбекэнерго» АЖ ва унинг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ҳамда «Ўзтрансгаз» АЖнинг пул маблағлари ҳаракати бўйича мониторинг

4-боб. Якуний қоидалар

Ҳужжат 31.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан келиб тушадиган, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилайди
2. Республика истеъмолчиларига электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлар, мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маблағлар бундан мустасно, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр энергиясидан тушадиган пул маблағларини жамлайдиган ягона махсус ҳисобварағига (22636) ўтказилади ва қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Республика истеъмолчиларига табиий газни сотишдан тушадиган маблағлар, мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маблағлар бундан мустасно, «Ўзтрансгаз» АЖнинг табиий газдан тушадиган пул маблағларини жамлайдиган ягона махсус ҳисобварағига (22634) ўтказилади ва қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур Низомнинг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони кучга кирган пайтдан Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
5. Мазкур Низомнинг 2 ва 3-бандларида ўрнатилган тартиб Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига мувофиқ ажратиладиган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳақини тўлашдан келиб тушадиган мақсадли маблағларга татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси