Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 23.09.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи

Т/р

Тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул бажарувчилар

I. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.1

Ўзбекистон Республикасида қимматли металлар ва қимматбаҳо тошлар бозорини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни хатловдан ўтказиш. Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

1. Қимматли металлар ва қимматбаҳо тошлар айланиши соҳасида қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.

2. Заргарлик тармоғини ривожлантириш ва рағбатлантиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг тегишли лойиҳаларини киритиш.

2018 йил январь

Қимматбаҳо металлар агентлиги (Б.Б. Собиров),

Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев),

Давлат рақобат қўмитаси (Р.А. Гулямов),

Давлат божхона қўмитаси (Б.Я. Раимов),

Давлат солиқ қўмитаси (Н.И. Норбаев)

1.2

Заргарлик тармоғини ривожлантиришга қулай режим яратиш, шу жумладан «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси аъзоларини 2020 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқлардан ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан (Ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Қимматли металлар ва қимматбаҳо тошлар айланиши соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тегишли норматив ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ва киритиш.

2017 йил декабрь

Қимматбаҳо металлар агентлиги (Б.Б. Собиров),

Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев),

Давлат рақобат қўмитаси (Р.А. Гулямов),

Давлат божхона қўмитаси (Б.Я. Раимов),

Давлат солиқ қўмитаси (Н.И. Норбаев)

1.3

Экспортга ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмларини ихтиёрий асосда сертификатлаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

Экспортга ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмларини, буюм харид қилувчи мамлакатнинг талабларига мувофиқ ихтиёрий равишда сертификатлаш тартибини жорий этиш бўйича норматив ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ва киритиш.

2018 йил март

Ассоциация «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

Қимматбаҳо металлар агентлиги (Б. Б.Сабиров)

II. ЗАРГАРЛИК ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

2.1

Заргарлик буюмларини нолегал ишлаб чиқариш ва сотишни аниқлаш ва унга чек қўйиш.

Белгиланган тартибда тегишли давлат органларининг вакиллари билан заргарлик буюмларини нолегал ишлаб чиқариш ва сотишни аниқлаш ҳамда бунга чек қўйиш борасидаги ишларни ташкиллаштириш.

доимий асосда

Давлат солиқ қўмитаси (Н.И. Норбаев),

Давлат божхона қўмитаси (Б.Я. Раимов)

Бош прокуратура (М.Б. Азимов)

2.2

Заргарлик буюмларининг Жаҳон заргарлар конфедерацияси (CIВJO) талабларига мувофиқ ҳолда босқичма-босқич ўтиши.

Эскириб қолган стандартларни (ОТК штампи талабалари, буюмга ип билан пломбалаб қўйилган артикул, «Culbic Cilconia» ўрнига фианит номи ва ҳ.к.) жаҳон стандартларига мос келадиган технологик тартибга солиш соҳасидаги замонавий норматив ҳужжатларга алмаштириш.

2018 йил июнь

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

«Ўзстандарт» агентлиги (А. У.Каримов)

2.3

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг заргарлик буюмларини экспорт қилишни кенг��йтириш чора-тадбирлари.

1. Салоҳиятли харидорлар ва халқаро хорижий инвесторларни таклиф этган ҳолда «Uzbek Jewellery» халқаро заргарлик кўргазма-ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш.
2. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари ҳузуридаги савдо ваколатхоналарининг кўмаги билан ташқи бозорлардаги заргарлик маҳсулотлари бозорининг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш.

2018 йил




IV чорак

доимий асосда

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

Давлат божхона қўмитаси (Б. Раимов),

Савдо-саноат палатаси (И.К. Жасимов),

Ташқи савдо вазирлиги (С.И. Саифназаров),

Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев),

Ташқи ишлар вазирлиги (Г.Г. Фазилов)

2.4

Савдо қонунчилиги бўйича ахборот кампаниясини ўтказиш.

Давлат божхона хизмати органларининг вакиллари билан амалий тренинглар, маслаҳатлашувларни ташкил этиш. Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг расмий веб-сайтларида ўқув ва тушунтирув ахборотларини жойлаштириш, мақсадли аудиториядан босма материалларни тарқатиш.

доимий асосда

Савдо-саноат палатаси (И.К. Жасимов),

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (лавозими бўйича)

2.5

Ўзбекистон заргарларининг нуфузли халқаро, шу жумладан «Ўзбек олтини» бренди остида давлатнинг мададида ихтисослаштирилган заргарлик кўргазмаларида иштирок этиши.

Танлаб олинган қатнашчиларни хомашё билан кафолатланган тарзда таъминлаш орқали кўргазмага қўйиладиган намуналарни тайёрлашда ёрдам кўрсатиш.

ҳар йили

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси қўмитаси

(Л.Ш. Кудратов),

Марказий банк (Б.Б. Сабиров),

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича)

2.6

Миллий заргарлик саноатини ривожлантиришда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг роли ва фаолият йўналишларини мунтазам ёритиб бориш.

1. «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг 4-5 тилдаги расмий веб-сайтини яратиш ва ривожлантириш.

2. Хорижий мутахассислар, дизайнерлар, усталар,шунингдек, давлат органлари ходимлари ва бошқа шахсларни жалб этган ҳолда давра суҳбатлари, конференциялар ва семинарлар ташкил этиш.

2018 йил июнь

«Ўзбекзаргарсаноати»уюшмаси

(лавозими бўйича)

2.7

Заргарлик буюмлари ва уларни ишлаб чиқариш учун хомашёни кафолатланган тарзда ва бехатар ташишни таъминлаш.

Қимматли металлардан ишланган буюмларни ташиш бўйича ихтисослаштирилган логистика компанияларини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш.

2019 йил июнь

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

Савдо-саноат палатаси (И.К. Жасимов)

2.8

Маҳаллий заргарлик маҳсулотлари турини кўпайтириш, сифати ва рақобатдошлигини ошириш.

1. Жаҳонда машҳур ва нуфузли заргарлик брендларининг франчайзингидан фойдаланиш масаласини ишлаб чиқиш.

2. Заргарлик тармоғи корхоналарини, шу жумладан давлат-хусусий шериклиги шартлари асосида ривожлантиришга хорижий инвесторларни жалб этиш.

3. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган барча турдаги заргарлик тошлари, ускуналари ва сарфланадиган материалларга импорт божини бекор қилиш масаласини ишлаб чиқиш.

4. Вазирлар Маҳкамасининг лицензиялари бўйича экспорт-импорт қилинадиган, тиббий ёки техник аҳамиятга эга бўлмаган, қимматли металлардан тайёрланган барча турдаги буюмларни ўзига хос товарлар рўйхатидан чиқаришни белгиланган тартибда кўриб чиқиш.

доимий асосда

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

Давлат божхона қўмитаси (Б.Я. Раимов),

Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров),

Давлат рақобат қўмитаси (Р.А. Гулямов),

Ташқи савдо вазирлиги (С.И.Саифназаров),

Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев),

Ташқи ишлар вазирлиги (Г.Г. Фазилов),

Савдо-саноат палатаси (И.К. Жасимов)

III. ЗАРГАРЛИК САНОАТИНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

3.1

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариладиган мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва янги қувватларни яратиш.

2018 — 2021 йилларда заргарлик саноатини янада ривожлантириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, унда заргарлик буюмларини моделлаштириш ва тайёрлашнинг энергия тежайдиган илғор технологияларини фаол жорий этиш, шунингдек, реализация қилиш; ишлаб турган, шу жумладан консервация қилинган қувватларни модернизациялаш лойиҳалари; хорижий компаниялар иштирокида, шу жумладан анъанавий заргарлик ҳунармандчилиги ривожланган ҳудудларда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш лойиҳалари; технопаркларда заргарлик ишлаб чиқариши кластерини шакллантириш чора-тадбирлари назарда тутилади.

2018 йил март

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев),

Қимматбаҳо металлар агентлиги (Б.Б. Сабиров),

Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров),

Савдо-саноат палатаси (И.К. Жасимов),

«Навоий КМК» ДК (К.С. Санакулов),

«Олмалиқ КМК» АЖ (А.К. Фарманов)

3.2

Заргарлик саноати учун қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг ишлаб чиқариш-хомашё базасини шакллантириш.

Заргарлик саноати эҳтиёжлари учун 2018 — 2021 йилларда қимматбаҳо ва яримқимматбаҳотошларнинг минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта ишлаб чиқариш комплекс дастурини ишлаб чиқиш.

2018 йил май

Давлат геология қўмитаси (Б.Ф. Исламов) «Ўзбекзаргарсаноати» (лавозими бўйича),

Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев)

3.3

Буюмларга лазер ёрдамида тамға қўйиш жараёнини татбиқ этиш.

Қимматли металлардан тайёрланган буюмларга лазер ёрдамида тамға қўйиш қурилмаларини харид қилиш ва техник синовдан ўтказиш.

2019 йил декабрь

Қимматбаҳо металлар агентлиги (Б.Б. Сабиров),

Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров),

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича)

3.4

Республиканинг туристик марказларида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариладиган корхоналар ташкил этиш ва кенгайтириш.

Туристик зоналар, шу жумладан Нукус, Самарқанд, Шаҳрисабз, Бухоро, Хоразм, Фарғона, Тошкент шаҳарларида ҳунарманд заргарларнинг устахоналари ва дўконларини жойлаштириш.

2018-2019 йиллар

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.5

Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва реконструкция қилиш орқали заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш.

Ресурсларни тежайдиган технологияларни, шу жумладан 3D моделлаштириш ва босим остида вакумли қуйиш технологияларини жорий этган ҳолда, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича консервация қилинган корхоналарда ҳолатни баҳолаш ва янги технологик даражада ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконияти ва тегишли таклифларни киритиш.

2018 йил

март

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

Давлат рақобат қўмитаси (Р.А. Гулямов),

Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев),

«НавоийКМК» ДК (К.С. Санакулов),

«Олмалиқ КМК» АЖ (А.К. Фарманов)

3.6

«Фонон» ДИИБда заргарлик ишлаб чиқаришни реконструкция ва модернизация қилиш.

Заргарлик маҳсулоти ишлаб чиқариш учун ускуналарни капитал қайта тиклаш ва таъмирлаш; комплектлаш ишлаб чиқаришини технологик қайта жиҳозлаш ва замонавий ускуналар (лазер ёрдамида кавшарлаш гальтовка, прокатка ва чўзиш қурилмалари, назорат-ўлчов приборлари ва жиҳозлари) харид қилиш. «Фонон» ДИИБ майдонларида «JEMCO» (Жанубий Корея компанияси томонидан замонавий юқори технологияли заргарлик ишлаб чиқаришини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш.

2018 йил

2018-2019 йиллар

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

«Фонон» ДИИБ (М.Х. Ашуров),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А.И. Ахмедходжаев),

Давлат рақобат қўмитаси (Р.А. Гулямов),

Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев)

3.7

«Асака» АТБ балансига ўтказилган «1-Заргарлик ��орхона�и» ДКни қуриш ва реконструкция қилиш.

1. Босим остида вакумли қуйиш замонавий технологияларини қўллаган ҳолда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун мол-мулк комплексини топшириш.

2. Тилла буюм ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилишини инобатга олган ҳолда «Заргарлик маҳсулоти замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича мол-мулк комплексини қуриш ва реконструкция қилиш» ТИАсини ишлаб чиқишга оид техник топшириқни тасдиқлаш.

3. «Заргарлик маҳсулоти замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича мол-мулк комплексини қуриш ва реконструкция қилиш» ТИАсини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

4. «Заргарлик маҳсулоти замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича мол-мулк комплексини қуриш ва реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

5. Мол-мулк комплексини қуриш ва реконструкция қилиш, ускуналарни танлаш, комплектлаш, ўрнатиш, монтаж қилиш ва созлаш.

6. Объектни фойдаланишга топшириш ва маҳсулот ишлаб чиқара бошлаш.

2017 йил ноябрь




2017 йил январь






2018 йил

1 чорак



2018 йил

1 чорак



2018 йил

IIчорак


2018 йил

июль

Давлат рақобат қўмитаси (Р.А. Гулямов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р.Ж. Усманов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ( А.И. Ахмедходжаев),

«Асака» АТБ (К.К. Муллажанов),

Инициатор — МЧЖ «Бихигу Оегпз Огоир»

«Асака» АТБ (К.К. Муллажанов)

«Асака» АТБ (К.К. Муллажанов),

соҳага ихтисослаштирилган,

«Олтин стандарт»МЧЖ — лойиҳа оператори «Асака» АТБ

(К.К. Муллажанов),

соҳага ихтисослаштирилган,

«Олтин стандарт» МЧЖ — лойиҳа оператори

IV. КАДРЛАР СИЁСАТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

4.1

Заргарлик тармоғини ривожлантиришнинг замон талаблари ва эҳтиёжларига мос келадиган кадрлар сиёсатини, шу жумладан тармоқда барча даражалардаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан ислоҳ қилиш орқали кадрлар сиёсатини кучайтириш ва сифатини ошириш.

Илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида замонавий махсус ўқув дастурларини жорий этиш орқали заргарлик тармоғи учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.У. Мажидов),

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев)

4.2

Заргарлик тармоғида илғор технологияларга эга бўлган хорижий компанияларда талабалар, шунингдек заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи мутахассисларнинг тизимли асосда стажировкадан ўтиш амалиётини жорий этиш.

Заргарлик тармоғидаги хорижий компаниялар билан ҳамкорлик тўғрисида битимлар (меморандумлар) тузиш.

доимий асосда

«Узбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Л.Ш. Кудратов)

4.3

Заргарлик тармоғида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси ҳузуридаги заргарлик тармоғи (саноати) учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув марказини ташкил этиш.

2019 йил январь

«Ўзбекзаргарсаноати»уюшмаси

(лавозими бўйича)

4.4

Республика ҳудудларида заргарлик-бадиий ҳунарманд усталарининг оилавий анъаналари ва сулолалари ривожлантирилишини рағбатлантириш.

Заргарлик санъати миллий анъаналарининг давомийлиги (сулолалар узвийлигини) таъминлаш мақсадида ташкил этилган оилавий корхоналарни заргарлик тармоғи соҳасидаги ишлаб чиқариш ва савдога жалб этиш.

2018 йил январь

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.5

Заргарлик тармоғида устоз-шогирд тизимини ривожлантириш ва шакллантириш.

1. Таълим олишга юбориладиган шогирдларни «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси аъзолари томонидан якка тартибдаги тадбиркор устага бириктириб қўйишни амалиётга жорий этиш.

2. Таълим олиш талаблари ва тартибини, шогирдлар ва устозларнинг ўзаро муносабатларини белгилаб берувчи заргарлик тармоғида устоз-шогирд тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда келишиб олиш.

2018 йил январдан




2018 йил январь

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А.А. Хаитов),

Адлия вазирлиги (Г.Г. Фазилов),

Қимматбаҳо металлар агентлиги (Б.Б. Сабиров)

4.6

Тармоқда барча даражалардаги ишчи кадрлар ва мутахассисларни тайёрлаш орқали уни ривожлантириш эҳтиёжларига жавоб берадиган кадрлар салоҳиятини шакллантириш.

1. Мутахассисларни заргарлик тармоғида илғор технологияларга эга бўлган мамлакатлар (Швейцария, Туркия, БАА, Австрия, Хитой)га ишлаб чиқариш ва технология, заргарлик буюмларини бадиий- дизайнерлик жиҳатдан безаш каби йўналишлар бўйича ўқиш ва стажировкага юборишни тизимли амалиётга жорий этиш.

2. Ўрта ва олий техник маълумотга эга бўлган шахсларни тайёрлаш ва ўқитиш мақсадида «Заргарлик иши» йўналиши бўйича ўқув марказини ташкил этиш, уни замонавий ускуналар, хусусан 3D моделлаштириш, вакумли эритиш ва қуйиш қурилмалари билан жиҳозлашни назарда тутиш.

3. Заргарлик саноати учун ишчи кадрлар ва дизайнер рассомларни профессионал тайёрлаш тизимини яратиш.

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А.А. Хаитов),

Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев),

бошқа вазирлик ва идоралар

V. МАҲАЛЛИЙ ЗАРГАРЛИК МАҲСУЛОТИНИ ОММАЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИ

5.1

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган заргарлик буюмлари, мамлакатимиз заргарлик тармоғининг имкониятлари тўғрисида аҳоли ва хорижий туристларни хабардор қилиш.

Ўзбекистонда заргарлик санъатининг кўп асрлик анъаналарини тарғиб қилувчи юксак бадиий альбомлар, каталоглар ва интернет-нашрлар чиқариш, жаҳоннинг энг катта музейларидан ўрин олган санъат асарлари фотосуратларини уларда албатта жойлаштириш.

2019 йил январь

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

Савдо-саноат палатаси (И.К. Жасимов)

5.2

Қимматли металлардан тайёрланган маҳаллий заргарлик буюмларига талаб-эҳтиёжни рағбатлантириш.

Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан тайёрланган заргарлик маҳсулотларини ички ва халқаро бозорларда олға суриш мақсадида кўргазмалар ҳамда реклама кампанияларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Заруратга қараб (ҳар йили)

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича),

Ташқи савдо вазирлиги (С.И. Саифназаров),

Савдо-саноат палатаси (И.К. Жасимов)

5.3

Маҳаллий дизайнерлар ва заргарлар томонидан тайёрланган заргарлик буюмлари ва заргарлик бадиий буюмлари янги коллекцияларини намойиш этиш.

1. Туристик ва тарихий комплекслар ҳудудларида муқим ва кўчма кўргазмаларни ташкиллаштириш.

2. Заргарлик маҳсулотлари тасвирланган реклама плакатларини жойлаштириш.

3. Ўзбекистоннинг замонавий заргарлик маҳсулоти ва халқ заргарлик санъати тарихий меросини намойиш этиш бўйича телекўрсатувларни ташкил этиш.

Ҳар йили тизимли асосда

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(лавозими бўйича), бошқа вазирлик ва идоралар

 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6066-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.09.2020 й., 06/20/6066/1317-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси