Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 03.08.2018
Ҳужжат 25.09.2017 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномалар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш, шунингдек Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (кейинги ўринларда МДҲ деб аталади) мамлакатлари ва тузилмалари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (кейинги ўринларда ШҲТ деб аталади) тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ташқи алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятини таъминлайдиган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини таъминлаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа давлат органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил қилади;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
12. Бошқарма ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бошқарманинг иш режалари, бошлиқнинг, бўлимлар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси