Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
29-сон 23.01.1992
[
ОКОЗ:
1.
15.00.00.00 Мудофаа / 15.03.00.00 Қуролли Кучлар / 15.03.02.00 Қуролли Кучлар таркиби]
[
ТСЗ:
1.
Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Умумий масалалар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» 1991 йил 31 августдаги Қонунининг
олтинчи
моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини, фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари ва эркинликларини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 3408-ҳарбий қисми негизида Ўзбекистон Республикасининг Миллий Гвардия бригадаси тузилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 3408-ҳарбий қисмни бутун шахсий таркиби, қурол-яроғи, техникаси ва бошқа мол-мулки билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ихтиёрига берсин.
3. Миллий Гвардия жойлашган ўрни этиб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юртининг бинолари ва иншоотлари комплекси белгилансин ва у Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигининг балансига ўтказилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати бир ҳафта муддат ичида собиқ СССР Давлат хавфсизлик қўмитаси институти филиали бинолари ва иншоотларини хизмат бинолари бутун комплексининг мол-мулки, асбоб-ускуналари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги балансига берсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги бир ҳафта муддат ичида Миллий Гвардиянинг тузилмаси, низоми, штатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин, бунда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган барча ҳуқуқ ва имтиёзлар Миллий Гвардияга татбиқ этилишини назарда тутсин ҳамда алоҳида шароитлардаги хизмат учун 20 фоиз миқдорида оширилган устама белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт қўмитаси бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясининг маблағ билан таъминланиши, моддий-техника таъминоти масаласини кўриб чиқсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 23 январь,
29-сон
×
×