Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ТАРБИЯЛАШ (ПАТРОНАТ) УЧУН ОИЛАЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ЕТИМ БОЛАЛАРНИ КИЙИМ-БОШ, ПОЙАБЗАЛ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА БОЛАНИ ЎЗ ТАРБИЯСИГА ОЛГАН ТУТИНГАН ОТА-ОНАЛАРГА ҲАР ОЙЛИК НАФАҚА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган болага олинадиган кийим-бош ва пойабзалга БУЮРТМА

Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган болаларга кийим-бош ва пойабзал бериш НОРМАСИ ВА РЎЙХАТИ

Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган болаларга кийим-бош ва пойабзал бериш ҳақида ҚАЙДНОМА (ВЕДОМОСТЬ)

Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжат 28.11.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Етим болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 171-сон қарори билан тасдиқланган «Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида Низом» га мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 йил, 4-сон, 18-модда) амалга оширилади.
2. Оилага тарбияга олинган болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш мақсадида туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ боланинг фамилияси, исми, шарифи, ёши, жинси, кийим-бош ва пойабзалининг ўлчамлари кўрсатилган буюртмани Низомнинг 2-иловасида белгиланган норма ва рўйхатга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Савдо ташкилотлари тутинган ота-оналарга «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 59-модда) назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланишини таъминлайдилар. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари савдо ташкилотлари билан шартномалар тузаётганда тутинган ота-оналарнинг бу ҳуқуқларини шартнома шартига киритишлари зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Тутинган ота-оналар бола учун кийим-бош ва пойабзални олганларидан сўнг туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тутинган ота-она ҳамда тегишли туман, шаҳар халқ таълими бўлимида васийлик ва ҳомийлик масалалари билан шуғулланувчи масъул ходим, халқ таълими бўлими мудирининг имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланган қайдномани Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бухгалтериясига топширадилар. Ушбу қайдномага савдо ташкилотининг кийим-бош ва пойабзални берганлиги ҳақидаги юк хати (накладная) илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси