Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
«Навоий КМК» ДК ишчи ходимларининг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси масалаларини комплекс ҳал этиш бўйича комиссия таркиби

2-ИЛОВА
«Навоий КМК» ДК буюртманомаларига кўра тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича оммавий савдолар ўтказмасдан ва лицензия берганлик учун тўлов ундирмасдан Давлат геология қўмитаси томонидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар бериладиган геологик объектлар рўйхати

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

Ҳужжат 06.03.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4124-сон қарорида назарда тутилган вазифалар ижросини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш, бозор механизмларига ўтиш, рақобатбардошликни ошириш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, янги истиқболли конларни ўзлаштириш, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг (кейинги ўринларда — «Навоий КМК» ДК) ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган ва асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, «Навоий КМК» ДК мулки негизида янги ташкил этилаётган юридик шахслар фаолиятини ташкил этиш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат геология қўмитаси икки ҳафта муддатда тўғридан-тўғри музокаралар асосида, очиқ савдолар ўтказмасдан ва тўловлар олмасдан, «Навоий КМК» ДК буюртманомаларига ва 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензиялар берилишини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда «НКМК» АЖ билан биргаликда 2020 йил 1 июнга қадар ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган объектларни босқичма-босқич геологик ўрганишни назарда тутувчи узоқ истиқболга мўлжалланган геология-қидирув ишлари дастурини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243-моддаси 17-бандига биноан «Навоий КМК» ДК томонидан ушбу қарорга мувофиқ бепул берилаётган мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди;
ушбу қарорнинг 4-банди «г» кичик бандига мувофиқ томонлар — «Навоий КМК» ДКни «НКМК» АЖ, «Навоийуран» ДК ва «НКМК жамғармаси» ДМга ўзгартирилиши белгиланган шартномаларга (шартномаларнинг амалдаги шартлари сақланган тақдирда) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги «Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3550-сон қарори татбиқ этилмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси