Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Ҳужжат 27.05.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. 82-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. 87-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
5. 111-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«лойиҳаларни уларнинг мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлигини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратиб берадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий қиладиган қоида ва нормаларни, тадбиркорлик субъектларида асоссиз харажатларни вужудга келтирувчи, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги мажбуриятлар юклатишни назарда тутувчи, уларга нисбатан жавобгарликнинг янги чораларини белгиловчи қоидаларни, жинс бўйича бевосита ва билвосита камситиш имконини яратадиган ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар ва нормаларни аниқлаш юзасидан таҳлил қилишни амалга оширади.».

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси