Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидаги услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш тўғрисида

ИЛОВА
Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидаги УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлашни ташкил этиш

3-боб. Халқаро шартнома лойиҳасини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш

4-боб. Халқаро шартноманинг тили ва атамаларига оид талаблар

5-боб. Халқаро шартномаларда ҳаволаларни қўллаш

6-боб. Халқаро шартноманинг номи ва тузилиши

1-§. Халқаро шартноманинг номи ва таркибий қисмлари

2-§. Халқаро шартноманинг муқаддимаси

3-§. Халқаро шартноманинг асосий матни

4-§. Халқаро шартноманинг якунловчи қоидалари ва иловалари

7-боб. Халқаро шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

8-боб. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани келишиш

9-боб. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

10-боб. Музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш ваколатлари тўғрисидаги гувоҳнома

11-боб. Якуний қоида

1-ИЛОВА
Халқаро шартномаларда ва халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатларда энг кўп ишлатиладиган сўзлар ва атамалар

2-ИЛОВА
Икки томонлама халқаро шартноманинг якуний қисми намунавий қоидалари

3-ИЛОВА
Меморандумнинг якуний қисми намунавий қоидалари

Ҳужжат 30.06.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай халқаро ҳужжатларда юридик мажбурият юкловчи қоидалар келтирилмаслиги ва улар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим. Улар, қоида тариқасида, халқаро ҳамкорликнинг турли тармоқларида биргаликда фаолият олиб бориш бўйича томонларнинг мақсадларини ва (ёки) сиёсий иродасини ифодаловчи ҳужжатлар сифатида қаралади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳолда давлат органи Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган материалларни тайёрлайди ва халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқишга киришади.
67. Биринчи босқичда давлат органи томонидан Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ манфаатдор давлат органлари билан бирга халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқиш амалга оширилади.
Бунда, Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида ташаббус таклифини келишишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги халқаро шартнома лойиҳаси бўйича ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масала бўйича ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини бир вақтда тақдим этган бўлса, экспертлар даражасида ишлаб чиқиш босқичида халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига такроран киритиш талаб этилмайди.
70. Иккинчи босқичда (экспертлар даражасида қайта ишлаш якунланганидан кейин) ҳужжат Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ қуйидагилар илова қилинган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига киритилади:
Қонуннинг 9-моддаси талабларига мос бўлган тушунтириш хати;
мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда кўп томонлама халқаро шартнома қоидаларининг миллий қонунчилик нормаларига ва Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд амалиётга мос келишини моддама-модда таҳлил қилиш бўйича қиёсий жадвал.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли хулосаси олинганидан сўнг давлат органи Қонуннинг 13-моддасида кўрсатилган барча ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
лойиҳага Қонуннинг 9 ва 11-моддалари, шунингдек мазкур Услубий кўрсатмалар талабларига мос келадиган зарур материаллар илова қилинмаган бўлса;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси