Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 23.10.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони 23-бандига асосан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда — ФҲДЁ) органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функцияларни юклаган ҳолда ФҲДЁ органлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тасарруфига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган функцияларни тўлақонли ва самарали амалга ошириш, жумладан ФҲДЁ органлари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва тизимли назоратни олиб бориш учун Агентлик масъул ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
а) 3-илованинг изоҳ қисмига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
б) 4-илованинг изоҳ қисмига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатига «Давлат нотариал идоралари» бўлимидан кейин қуйидаги мазмундаги бўлим қўшилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосарига

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосарларига; Давлат хизматлари агентлиги директорига

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига; Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосарига

1-даражали адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармалари вамустақил бўлимлари бошлиқларига; Давлат хизматлари агентлиги бошқармалари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директорига, Тошкент давлат юридик университети проректорларига

2-даражали адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқармалар бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорига; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорининг ўринбосарига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўринбосарларига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директори ўринбосарига; «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУК директорига; «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази» ДУК директорига; «Инсон ва қонун» газетаси таҳририяти ДУК бош муҳарририга

3-даражали адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлигининг бош маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бўлим бошлиқларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг бўлим бошлиқларига, ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари мудирларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига; Юридик техникум директорининг ўринбосарига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорининг ўринбосарига

1-даражали юрист

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлигининг етакчи маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бошлиқларига; давлат хизматлари марказлари директорларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариуслари ўринбосарларига; идоравий нотариал архивлар мудирларига; ФҲДЁ архивлари мудирларига

2-даражали юрист

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги катта маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бош маслаҳатчиларига, давлат хизматлари марказлари бўлим бошлиқлари ва бош маслаҳатчиларига, давлат нотариал идораларининг нотариусларига; ФҲДЁ органларининг 1-тоифали инспекторларига

3-даражали юрист

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг катта маслаҳатчилари ва маслаҳатчиларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг катта маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг етакчи ва катта маслаҳатчиларига; нотариуслар ёрдамчиларига; ФҲДЁ органларининг 2-тоифали инспекторларига

».

Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси