Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 25.10.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Божхона йиғими тури

Йиғим ставкалари

1.

Қуйидагиларнинг божхона расмийлаштируви учун*:

а) божхона юк декларацияси (БЮД)ни тақдим этиш орқали эквиваленти қуйидаги божхона қийматидаги товарларни тегишли божхона режимларида («экспорт», «реэкспорт», «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ва «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш», «транзит», «йўқ қилиш», «вақтинча сақлаш», «давлат фойдасига воз кечиш» ва мазкур банднинг «г» ҳамда «д» кичик бандларида кўрсатилган товарлардан ташқари):

10 000 АҚШ долларигача

БҲМнинг
1 баравари
**

10 000 дан 20 000 АҚШ долларигача

БҲМнинг
1,5 баравари

20 000,00 дан 40 000 АҚШ долларигача

БҲМнинг
2,5 баравари

40 000,00 дан 60 000 АҚШ долларигача

БҲМнинг
4 баравари

60 000,00 дан 100 000 АҚШ долларигача

БҲМнинг
8 баравари

100 000,00 дан 200 000 АҚШ долларигача

БҲМнинг
15 баравари

200 000,00 дан 500 000 АҚШ долларигача

БҲМнинг
30 баравари

500 000,00 дан 1 000 000 АҚШ долларигача

БҲМнинг
58 баравари

1 000 000,01 АҚШ доллари ва ундан ортиқ

БҲМнинг
75 баравари

б) БЮДни тақдим этиш орқали эквиваленти қуйидаги божхона қийматидаги товарларни «экспорт» ва «реэкспорт» божхона режимида:

20 000 АҚШ долларигача

БҲМнинг
50 фоизи

20 000 дан 40 000 АҚШ долларигача

БҲМнинг
1 баравари

40 000 дан 60 000 АҚШ долларигача

БҲМнинг
2 баравари

60 000 дан 100 000 АҚШ долларигача

БҲМнинг
3 баравари

100 000 дан 200 000 АҚШ долларигача

БҲМнинг
5 баравари

200 000 дан 500 000 АҚШ долларигача

БҲМнинг
10 баравари

500 000 дан 1 000 000 АҚШ долларигача

БҲМнинг
25 баравари

1 000 000 АҚШ доллари ва ундан ортиқ

БҲМнинг
50 баравари

в) БЮДни тақдим этиш орқали товарларни «божхона ҳудудида қайта ишлаш», «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» божхона режимларида:

БҲМнинг
50 фоизи,

БҲМнинг
25 фоизи

БЮДнинг асосий варағи учун;

ҳар бир қўшимча варағи учун;

г) БЮДни тақдим этиш орқали юридик шахслар томонидан олиб келинаётган нақд чет эл валютасининг (бир дона декларация учун);

БҲМнинг
2,5 баравари

д) товарларни божхона кирим ордерини қўллаш орқали (бир дона ордер учун).

БҲМнинг
25 фоизи

2.

Декларант ёки декларацияловчи шахснинг БЮДга ўзгартириш ва қўшимча киритиш бўйича мурожаатига асосан БЮДни ўзгартириш ва (ёки) унга қўшимча киритиш учун (қоғоз шаклдаги БЮДда бир дона БЮД, электрон шаклдаги БЮДда бир дона БЮДни тузатиш шакли учун).

БҲМнинг
25 фоизи

3.

Божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан*** ташқари ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви учун («экспорт» божхона режими ва «реэкспорт» божхона режимида олиб чиқиладиган қайта ишлаш маҳсулотлари ҳамда божхона ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тартибда расмийлаштирувдан ўтказилган БЮДлар бундан мустасно):

а) божхона органлари иш вақтидан ташқари вақтлар****, дам олиш ва байрам кунлари (ҳар бир БЮД учун);

БҲМнинг
2 баравари

б) божхона органи ходими томонидан (унинг иштирокида) исталган божхона назорати давомида божхона кўригини, божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечирувни, юк операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларни бажарганлиги (бир соатлик иш учун)*****:

божхона органлари иш вақтида;

БҲМнинг
25 фоизи,

божхона органлари иш вақтидан ташқари вақтлар, дам олиш ва байрам кунлари.

БҲМнинг
2 баравари

4.

Эгаси божхона органи бўлган божхона омборида товарларни сақлаганлик учун (ҳар бир сутка учун)******:

дастлабки ўн сутка мобайнида (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) 1 тонна (брутто) учун;

БҲМнинг
3 фоизи

ҳар бир кейинги суткалар учун (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) 1 тонна (брутто) учун.

БҲМнинг
4 фоизи

5.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида битта автотранспорт воситасини қуйидаги масофаларга божхона ҳамроҳлигида кузатиб борганлик учун:

200 км масофагача;

БҲМнинг
2 баравари

200 км дан ортиқ масофагача.

БҲМнинг
5 баравари

6.

Божхона органлари томонидан товар бўйича дастлабки қарорни қабул қилганлик учун:

БҲМнинг
75 фоизи

7.

Автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун

олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида********

8.

Божхона назорати остида ташилаётган товар ва транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун

БҲМнинг
1 баравари

9.

«Жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларида олиб кирилаётган, белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларини чегара божхона постлари томонидан вақтинча сақлаганлик учун ҳар 100 кг.гача оғирликка (брутто) тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ҳар бир календарь кун учун:»

дастлабки беш кунда;

БҲМнинг 5 фоизи

кейинги ўн кунда;

БҲМнинг 7 фоизи

қолган кунларда;

БҲМнинг 10 фоизи

тез бузиладиган товарларни вақтинча сақлаганлик учун;

БҲМнинг 15 фоизи

10.

Декларантнинг мурожаатига асосан божхона органи томонидан транзит декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишда транзит декларациясининг асосий варағи учун, ахборот тизимида декларацияловчи шахс томонидан ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш бундан мустасно;

БҲМнинг 10 фоизи

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 октябрдаги 560-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 800-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2020 й., 09/20/800/1656-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси