Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 02.12.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 883-модда; 2020 йил, № 5, 297-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 8-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

Т/р

Товарлар (хизматлар) номи

Солиқ ставкаси

2020 йил 1 январдан

2020 йил 1 апрелдан

2020 йил 1 октябрдан

1.

Озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироальдегидли фракциядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси (1 дал учун)

10 800 сўм

2.

Вино (1 дал тайёр маҳсулот учун):

табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)

7 700 сўм

бошқа винолар

14 500 сўм

3.

Коньяк (1 дал тайёр маҳсулот учун)

102 000 сўм

ҳажмий улушда спирт 40 фоиздан кўп бўлган коньяк

168 100 сўм

4.

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 дал тайёр маҳсулот учун)

98 000 сўм

ҳажмий улушда спирт 40 фоиздан кўп бўлган ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар

162 700 сўм

5.

Пиво (1 дал тайёр маҳсулот учун)

10 600 сўм

6.

Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар

141 500 сўм/1000 дона + 9,0 фоиз*

152 800 сўм/1000 дона + 9,0 фоиз*

163 500 сўм/1000 дона + 9,0 фоиз*

7.

Заргарлик буюмлари

25%

8.

Мобиль алоқа хизматлари

20%

9.

Кумушдан ишланган ошхона анжомлари

11%

10.

Нефть маҳсулотлари:

Аи-80 бензини

200 000 сўм/ тонна

Аи-91, Аи-92, Аи-93, Аи-95 бензини ва ундан юқори

250 000 сўм/ тонна

дизель ёқилғиси

200 000 сўм/ тонна

ЭКО-дизель ёқилғиси

180 000 сўм/ тонна

авиакеросин

180 000 сўм/ тонна

дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи

250 000 сўм/ тонна

11.

Табиий газ, шу жумладан, экспорт

20%

12.

Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газ («Ҳудудгазтаъминот» АЖ орқ?ли аҳолига сотиладиган ҳажмлар бундан мустасно), шу жумладан, экспорт

30%

13.

Полиэтилен гранулалар

30%

14.

Якуний истеъмолчига сотиладиган:**

бензин

1 литр учун 285 сўм/

1 тонна учун 378 480 сўм

дизель ёқилғиси

1 литр учун 285 сўм/

1 тонна учун 346 275 сўм

суюлтирилган газ

1 литр учун 285 сўм/

1 тонна учун 540 645 сўм

сиқилган газ

1 куб.метр учун 435 сўм

2) 11-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
3) 14-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
1) 97-модданинг ўн учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ушбу Қонун 2-моддасининг қоидалари 2020 йил 1 мартдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси