Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимларга тайинлашни ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш, лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш, уларнинг стажировкадан ўтказилишини ташкил этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш ва тавсия этиш

3-боб. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларни келишиш ва тайинлаш

4-боб. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимларидан озод этишни келишиш

5-боб. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини стажировкадан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш

6-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш, келишиш ва тайинлаш СХЕМАСИ

Ҳужжат 01.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ижросини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари лавозимларига малакали кадрларни тайинлашни тартибга солиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлашда уларнинг масъулияти ҳамда талабчанлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб, барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларининг сифат таркиби таҳлиллари ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлар) ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари (ёки ушбу вазифа юкланган таркибий бўлинмалар) раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш, лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш, уларнинг стажировкадан ўтказилишини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат органлари ва ташкилотлар номзодлар бўйича ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлимига (кейинги ўринларда — Кадрлар бўлими) тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимдан озод этилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишиш талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддатлари

1 -босқич

Давлат органлари ва ташкилотларнинг кадрлар хизматлари

Номзодлар бўйича биринчи раҳбарларга таклиф киритиш.

Вакансия юзага келгандан кейин ўн кун муддатда

2-босқич

Давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари

Номзодлар билан суҳбат ўтказиш ва натижаларига кўра номзодларни танлаб олиш.

Уч кун муддатда

 

3-босқич

Давлат органлари ва ташкилотларнинг кадрлар хизматлари

Номзодларни лавозимларига тайинлашни келишиш учун ҳужжатлар тайёрлаш.

Бир кун муддатда

4-босқич

Давлат органлари ва ташкилотларнинг кадрлар хизматлари

Номзодларнинг ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлимига тақдим этиш.

Бир кун муддатда

5-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими

Номзодлар бўйича давлат органлари ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш.

Икки кун муддатда

6-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими

Номзодларнинг ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлимига кўриб чиқиш учун тақдим этиш.

Бир кун муддатда

7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари, Назорат ва ижро интизоми бўлими

Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ҳамда номзодларнинг ҳужжатлари ва тайёрланган шахсий рефератлари бўйича Кадрлар бўлимига хулоса бериш.

Бир кун муддатда

8-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига номзодлар бўйича ахборот бериш ва номзодлар билан суҳбат ўтказиладиган сана ва вақтини келишиш ҳамда бу ҳақда тегишли давлат органлари ва ташкилотларга хабар бериш.

Бир кун муддатда

9-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Номзодларни суҳбатдан ўтказиш, суҳбат натижалари бўйича таклифлар ва хулосаларни суҳбат варақаларига киритиш.

Номзод суҳбатга келган кундан кейин бир кун муддатда

10-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси

Номзодларнинг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири ҳузурида ўтказилган суҳбат натижалари бўйича таклифлар ва хулосаларни кўриб чиқиш ва номзодлар билан суҳбат ўтказиш.

Бир кун муддатда

11-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими

Суҳбат натижалари ва шахсий рефератлари ижобий деб ҳисобланган номзодларнинг ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тақдимномаси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбасига тақдим қилиш.

Бир кун муддатда

12-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро интизомини таъминлаш шўъбасининг номзодни лавозимга тайинлаш масаласи келишилганлиги ҳақидаги кўрсатмаси асосида номзодни лавозимга тайинлаш тўғрисида ҳужжат қабул қилиш.

Президент Администрациясидан ҳужжат келгандан кейин бир кун муддатда

Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси