Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Ўзбекистон Республикаси чегара белгиларининг турлари, шакллари, ўлчамлари ва тузилиши тавсифи

3-боб. Давлат чегарасини жойларда чегара белгилари билан белгилаш ва ўрнатиш тартиби

4-боб. Иккита ва учта чегара устунларидан иборат бўлган чегара белгиларини ўрнатишнинг ўзига хос хусусиятлари

5-боб. Якунловчи қоида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг асосий темир-бетон чегара устуни

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг асосий йиғма темир-бетон чегара устуни

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг асосий полимер (композит) чегара устуни

4-ИЛОВА
Марказий устун

5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг оралиқ темир-бетон чегара устуни

6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг махсус чегара белгилари

7-ИЛОВА
Иккита чегара устунидан иборат (жуфтлик) чегара белгисини ўрнатиш

8-ИЛОВА
Қуруқлик ҳудудларидан ўтаётган чегара чизиғи автомобиль ва темир йўллар билан кесишган ҳолларда иккита чегара устунидан иборат (жуфтлик) чегара белгисини ўрнатиш

9-ИЛОВА
Чегара сув объектлари орқали ўтган чегара чизиғини автомобиль ва темир йўллар кесиб ўтган ҳолларда иккита чегара устунидан иборат чегара белгисини ўрнатиш

10-ИЛОВА
Давлат чегараси сув ҳудудидан қуруқликка ёки қуруқлик ҳудудидан сувга ўтган жойларда иккита чегара устунидан иборат (жуфтлик) чегара белгисини ўрнатиш

11-ИЛОВА
Давлат чегараси сув ҳудудидан қуруқликка ёки қуруқлик ҳудудидан сувга ўтган жойларда учта чегара устунидан иборат (учлик) чегара белгисини ўрнатиш

12-ИЛОВА
Давлат чегараси бир сув объектидан бошқасига ўтган жойларда учта чегара устунидан иборат (учлик) чегара белгисини ўрнатиш

13-ИЛОВА
Чегара сув объектлари ўртасида унча катта бўлмаган қуруқлик ҳудуди мавжуд бўлганда учта чегара устунидан иборат (учлик) чегара белгисини ўрнатиш

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари РЎЙХАТИ

Ҳужжат 13.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг чегарадош давлатлар билан Давлат чегарасига белги қўйиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Асосий темир-бетон чегара устуни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:
4. Марказий устун ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:
6. Махсус чегара белгилари ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ қуйидаги турларга бўлинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ қуруқлик ҳудудларда чегарани асосий чегара белгилари билан белгилашда, чегарадош давлат чегара белгиларига параллель равишда бевосита Давлат чегара чизиғига марказий устунлар ўрнатилиши мумкин.
16. Ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ қуруқлик ҳудудларидан ўтаётган чегара чизиғи автомобиль ва темир йўллар билан кесишган ҳолларда иккита чегара устунидан иборат (жуфтлик) чегара белгиси ўрнатилади. Бунда чегарадош давлатнинг чегара устуни чегара чизиғи устида, автомобиль/темир йўлнинг ўнг томонига ўрнатилади.
17. Ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ чегара сув объектлари (дарё, канал, коллектор-дренаж тармоғи ва бошқалар) орқали ўтган чегара чизиғини автомобиль ва темир йўллар кесиб ўтган ҳолларда, иккита чегара устунидан иборат чегара белгиси ўрнатилади. Бунда чегарадош давлатнинг чегара устуни автомобиль/темир йўлнинг ўнг томонига, сув объектининг қирғоғига ўрнатилади.
19. Ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ давлат чегараси қуруқлик ҳудудидан сув ҳудудига ёки аксинча ўтганда, унинг бурилиш жойига иккита устундан иборат бўлган ўтиш чегара белгиси, асосий ва створдаги чегара устунлари ўрнатилади. Бундай ҳолда асосий чегара устуни чегара чизиғига ўрнатилади, створдаги чегара устуни эса сув ҳудудининг қарама-қарши қирғоғида Давлат чегарасининг створида ўрнатилади. Асосий чегара устунининг юз томони чегарадош давлат томонга йўналтирилади. Створдаги устунинг юзи чегара чизиғига перпендикуляр йўналтирилади.
ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ чегара сув объектидан (канал, коллектор, зовур ва бошқалар) қуруқлик ҳудудига ёки аксинча ўтганда, қуруқлик ҳудудида юз томони демаркация чизиғига параллель равишда бир-бирига қарама-қарши иккита чегара устуни ўрнатилади, учинчи чегара устуни (створдаги) эса сув объектининг қарама-қарши қирғоғида Давлат чегарасининг створида ўрнатилади. Створдаги чегара устуннинг юз томони чегара чизиғига перпендикуляр тарзда йўналтирилади.
ушбу Низомга 12, 13-иловаларга мувофиқ чегара бир сув объектидан бошқасига ўтганда (канал, коллектор, зовур ва бошқалар), шунингдек, улар ўртасида унча катта бўлмаган қуруқлик ҳудуди мавжуд бўлганда, бир сув объектининг ҳар иккала қирғоғида бир-бирига қарама-қарши иккита чегара устуни юз томони демаркация чизиғига параллель равишда ўрнатилади, учинчи чегара устуни (створдаги) эса бошқа сув объектининг қарама-қарши қирғоғида Давлат чегарасининг створида ўрнатилади. Створдаги чегара устуннинг юз томони чегара чизиғига перпендикуляр тарзда йўналтирилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси