Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб қисқартирилаётган юридик хизматлар ШТАТ БИРЛИКЛАРИ

2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ҳузурида ташкил этилаётган юридик хизмат кўрсатиш марказлари ШТАТ БИРЛИКЛАРИ

3-ИЛОВА
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари ва давлат ташкилотларининг РЎЙХАТИ

4-ИЛОВА
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Марказларнинг асосий вазифалари ва функциялари

3-боб. Марказларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

4-боб. Марказларнинг юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар билан ўзаро муносабати

5-боб. Якунловчи қоидалар

5-ИЛОВА
Юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Ҳужжат 13.06.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-173-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 07/22/173/0226-сон — 2022 йил 1 августдан кучга киради)
3. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб жами 1 182 та юридик хизматлар штат бирликлари 1-иловага мувофиқ қисқартирилсин ҳамда бўшатилаётган штат бирликлари ҳисобидан Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирликлари 2-иловага мувофиқ ажратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-173-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 07/22/173/0226-сон — 2022 йил 1 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-173-сон қарорига асосан 2022 йил 1 августдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 07/22/173/0226-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-173-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 07/22/173/0226-сон — 2022 йил 1 августдан кучга киради)
8. Молия вазирлиги ушбу қарорнинг 3-бандига асосан 2021 йилдан бошлаб биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларини қайта кўриб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-173-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 07/22/173/0226-сон — 2022 йил 1 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-173-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 07/22/173/0226-сон — 2022 йил 1 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-173-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 07/22/173/0226-сон — 2022 йил 1 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-173-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 07/22/173/0226-сон — 2022 йил 1 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-173-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 07/22/173/0226-сон — 2022 йил 1 августдан кучга киради)
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд 5-кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-173-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 07/22/173/0226-сон — 2022 йил 1 августдан кучга киради)

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Юридик хизмат кўрсатиш марказларини қонун ҳужжатлари билан зиммасига юкланган вазифаларни юқори профессионал даражада амалга оширишга қодир бўлган малакали кадрлар билан ўз вақтида тўлдириш.

1. Марказларни малакали кадрлар билан, шу жумладан биринчи навбатда қисқартирилаётган штат бирликларида меҳнат фаолиятини юритиб келган ходимлар ҳисобидан ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш чораларини кўриш.

2021 йил август-сентябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

2. Юридик хизмат марказларига ишга қабул қилиш бўйича танлов ўтказиш.

2021 йил август-сентябрь

3. Танловда ғолиб бўлган кадрлар билан меҳнат шартномасини тузиш.

2021 йил сентябрь-октябрь

2.

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар штат бирликларини қисқартириш.

1. Штат бирликлари қисқартириладиган ходимларни меҳнатга оид қонунчиликка мувофиқ огоҳлантириш.

2. Меҳнат шартномаси бекор қилинадиган ходимларга қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловларни амалга ошириш.

2021 йил сентябрь

Манфаатдор вазирлик ва идоралар, Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

3.

Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Юридик хизмат кўрсатиш маркази ўртасида ҳужжатларни тезкор алмашиш чораларини кўриш.

Юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг Юридик хизмат марказлари билан ўзаро ишни ташкил этиш мақсадида уларни
«E-huquqshunos» ягона электрон тизимига улаш чораларини кўриш.

2021 йил август — октябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик шахсларга пуллик юридик хизматлар кўрсатиш тартибини жорий қилиш.

1. Юридик шахсларга пуллик юридик хизматлар кўрсатиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Марказлар томонидан пуллик юридик хизматлар кўрсатиш учун зарур шарт-шароит яратилишини таъминлаш.

2021 йил ноябрь

5.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини жамоатчиликка етказиш бўйича кенг тарғибот тадбирларини ўтказиш.

1. Тарғибот тадбирлари режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), МТРК (А. Хаджаев)

2. Телевидениеда Марказлар фаолияти бўйича кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш, Марказлар фаолиятини ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

2021 йил август — декабрь

6.

Юридик хизмат кўрсатиш марказларини жойлаштириш учун бино ва бошқа моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Республиканинг барча туманларида (шаҳарларида) бўш турган биноларни хатловдан ўтказиш ва аниқлаш.

2. Бўш турган биноларга Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимларини жойлаштириш.

2021 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

7.

Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг моддий-техника базасини шакллантириш, уларнинг самарали ишини ташкил қилиш учун зарур бўлган жиҳозлар ва техник воситаларни харид қилиш ва уларни сақлаш учун маблағлар ажратиш.

1. Зарур моддий-техника воситаларни харид қилишга буюртмаларни шакллантириш.

2. Моддий-техника воситаларини харид қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилиш тартиб-таомилларига мувофиқ шартнома тузиш.

3. Харид қилинган моддий-техника воситаларининг юридик хизмат кўрсатиш марказларига етказилишини таъминлаш.

2021 йил сентябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар сонини ошириш.

1. Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар фаолиятини мониторинг қилиш орқали иш ҳажмини аниқлаш.

2021 йил сентябрь — декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан иш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда хизмат кўрсатадиган ташкилотлар сонини кўпайтириш масаласи бўйича таклиф киритиш.

2021 йил декабрь

9.

Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатишни тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш.

1. Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатишни тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.

2. Хатлов натижаларига кўра, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Таклифларни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш.

4. Таклифларни Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш.

2021 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилиши муносабати билан тегишли вазирлик ва идораларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш.

1. Ўзгартиришлар киритилган харажатлар сметаси ва штатлар жадвали лойиҳасини тайёрлаш.

2021 йил ноябрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Харажатлар сметаси ва штатлар жадвали лойиҳасини молия органларида рўйхатдан ўтказиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил декабрь

11.

Адлия вазирлигининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Вазирликнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган харажатлар сметаси ва штатлар жадвали лойиҳасини тайёрлаш.

2021 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

2. Харажатлар сметаси ва штатлар жадвали лойиҳасини Молия вазирлиги билан келишиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил декабрь


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси