Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатини шакллантириш ва уларни рўйхатдан чиқариш тартиби

1-§. Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатини шакллантириш тартиби

2-§. Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни Рўйхатдан чиқариш тартиби

3-§. Шахсларни Рўйхатга киритиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят бериш тартиби

3-боб. Рўйхатни пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга етказиш тартиби

4-боб. Рўйхатга киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш тартиби

5-боб. Тўхтатиб турилган операцияларни тиклаш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйишни бекор қилиш ва улардан фойдаланишга рухсат бериш тартиби

6-боб. Операцияларни тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш масалаларига доир халқаро ҳамкорлик

1-§. Хорижий давлатлар ваколатли органларининг сўровларини ижро этиш тартиби

2-§. Хорижий давлатлар ваколатли органларига ва халқаро ташкилотларга сўровлар юбориш тартиби

7-боб. Якунловчи қоидалар

Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартибини белгилайди.
7. Рўйхатни шакллантириш учун Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотларни, улар олинган пайтдан бошлаб ёки шахсни Рўйхатга киритиш учун асослар юзага келган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини илова қилинган ҳолда махсус ваколатли давлат органига тақдим этадилар.
8. Махсус ваколатли давлат органи томонидан ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотлар «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда ҳам олинади.
17. Жисмоний ёки юридик шахс Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларининг маълумотлари асосида Рўйхатга адашиб киритилганлиги ёки ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган асосларга кўра Рўйхатдан чиқарилмаганлик ҳолатлари бўйича махсус ваколатли давлат органига асослантирилган ариза билан мурожаат қилади.
а) ушбу Низомнинг 32-банди «а» кичик бандида кўрсатилган мақсадлар учун рухсат олиш тўғрисидаги мурожаат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши ёки унинг тегишли қўмитасига етказилганлиги ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларининг бошқа талабларига риоя этилганлиги шарти билан;
б) ушбу Низомнинг 32-банди «б» кичик бандида кўрсатилган мақсадлар учун фақат БМТ Хавфсизлик Кенгаши ёки унинг тегишли қўмитасининг розилиги ҳақидаги дипломатик каналлар орқали олинган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида;
в) ушбу Низомнинг 32-банди «в» кичик бандида кўрсатилган мақсадлар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1718 (2006), 1737 (2006), 2231 (2015) резолюциялари ва уларни ривожлантиришга қаратилган резолюцияларнинг талабларига риоя этган ҳолда (шу жумладан, шахс Рўйхатга киритилгунга қадар тузилган шартнома бўйича тўловлар амалга оширилганда, агарда шартнома (битим) ҳар қандай тақиқланган буюмлар, материаллар, ускуналар, товарлар, технологиялар, ёрдам кўрсатиш, ўқитиш, молиявий кўмак бериш, инвестициялаш, брокерлик фаолияти ёки БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 (2015) резолюцияси ва уни ривожлантиришга қаратилган резолюцияларда қайд этилган хизматлар билан боғлиқ бўлмаган, шунингдек тўлов БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 (2015) резолюциясида кўрсатилган чоралар татбиқ этиладиган шахс томонидан бевосита ёки билвосита олинмаган ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгашига белгиланган муддатларда бундай тўловларни олиш ёки юбориш ёхуд зарур бўлган ҳолларда ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида хабар юборилган ҳолатларда).
50. Ушбу Низомнинг 48-бандида назарда тутилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этишда БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва унинг қўмиталари томонидан белгиланган шакллар тўлдирилган ҳамда маълумотларни юбориш тартиб-таомилларига риоя этилган бўлиши шарт.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси