Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Молия вазирлиги икки ой муддатда мазкур банддан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Т/р

Тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Рақамли экотизимни шакллантириш

1.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали марказини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги Рақамли трансформация марказига айлантириш ва унга Рақамли экотизим оператори вазифаларини юклаш.

Марказнинг Низом ва бизнес — режасини тасдиқлаш, уни қайта рўйхатдан ўтказиш ва малакали кадрлар билан тўлдириш.

2022 йил I чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

2.

Рақамли экотизимнинг дастурий таъминотини яратиш.

1. Рақамли экотизим дастурий таъминотини яратиш бўйича техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Дастурий таъминотни ишлаб чиқувчи ташкилотни аниқлаш бўйича харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш.

2022 йил II чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

3.

«Ўзбекистон миллий рақамли хаби» — Рақамли экотизим веб-сайтини яратиш.

1. Рақамли экотизим веб-сайтини яратиш учун техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, хусусан:

экспортчи, инвестор, маҳаллий саноат корхонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда тегишли ваколатли органларнинг шахсий кабинетлари дизайнини ишлаб чиқиш;

рақамли хавфсизликнинг юқори даражасини таъминлаш;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида техник ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш.

2. Веб-сайтни ишлаб чиқиш.

3. Фойдаланувчилар учун техник ҳужжатлар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (ўзбек, рус, инглиз тилларида);

4. Веб-сайтни синовдан ўтказиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш.

5. Веб-сайтни ишга тушириш.

2022 йил II чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

4.

Электрон тижорат платформаларнинг Рақамли экотизимга узлуксиз киришни таъминлайдиган интеграцион хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

Рақамли экотизим, рақамли платформалар ва хизматлар ўртасида турли хил протоколлар бўйича ишончли, юқори тезликдаги маълумотлар алмашинуви ҳамда истеъмолчиларга рақамли экотизим хизматларини кўрсатишнинг умумий интерфейсини таъминлайдиган интеграция ва хизмат кўрсатиш тизимини ишлаб чиқиш, хусусан:

интеграция ва хизмат кўрсатиш тизимини яратиш учун техник шартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;

фойдаланувчилар учун техник ҳужжатлар ва кўрсатмаларни (ўзбек, рус, инглиз тилларида) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

аниқланган камчиликлар ва заифликларни бартараф этган ҳолда дастурий таъминотни синовдан ўтказиш;

дастурий таъминотни ишга тушириш;

мустақил операторларга тегишли рақамли платформалар ва хизматларни улаш учун ўзаро боғланиш шартномасини ишлаб чиқиш.

2022 йил II чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

II. Электрон тижоратнинг асосий платформаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

5.

Рақамли экотизимнинг асосий платформаларини амалга ошириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хусусий шерикларини шаффофлик билан аниқлаш чораларини кўриш.

1. Дастурий таъминотга қўйиладиган техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида қонунчилик талаблари асосида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорлик қилувчи юридик шахсларни аниқлаш.

2022 йил I чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Монополиядан чиқариш қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

6.

Транспорт ва логистика масалаларини ҳал қилишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ёрдам бериш чораларини кўриш.

Электрон логистика тизимини жорий этиш, бунда:

дастурий таъминотга қўйиладиган техник талабларни ва шартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;

аниқланган камчиликлар ва заифликларни бартараф этган ҳолда дастурий таъминотни синовдан ўтказиш;

дастурий таъминотни ишга тушириш;

маҳсулотларни сақлаш, ички ва ташқи юк ташиш бўйича хизматларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқловчи ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

ташқи бозорларни ўрганиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини ташқи бозорларга ташиш учун бозорда рақобат муҳитини яратиш мақсадида хорижий логистика операторлари ва юк ташувчиларни жалб қилиш;

ушбу тизимдан фойдаланишда божхона жараёнларини тезлаштириш ва соддалаштиришни назарда тутган ҳолда, ташқи савдо ва божхона операциялари маълумотлар базаларининг электрон логистика тизими билан ўзаро интеграцияси бўйича ташкилий ва амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2022 йил III чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

III. Аккредитив шаклидаги ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш

7.

Эскроу тизимини (банк бўлмаган аккредитив) жорий этиш орқали Рақамли экотизимда амалга ошириладиган операцияларни тез ва хавфсиз ҳал қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш.

Электрон ҳисоб-китоб ва клиринг тизиминижорий этиш. Бунда:

дастурий таъминотга қўйиладиган техник шартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;

аниқланган камчиликлар ва заифликларни бартараф этган ҳолда дастурий таъминотни синовдан ўтказиш;

дастурий таъминотни ишга тушириш;

клиринг маркази операторини (юридик шахсни) ташкил этиш;

Рақамли экотизимининг Клиринг маркази ҳузурида Кафолат фондини ташкил этиш;

ҳисоб-китобларни ташкил этиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш ва Рақамли экотизимда репозитар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Рақамли экотизим клиринг марказининг Кафолат фондини шакллантириш, ундан фойдаланиш ва маблағларини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил II чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

IV. Рақамли экотизимнинг қўшимча хизматларини жорий этиш

8.

«Big data» технологиясини жорий этиш орқали маълумотлар базаларини тизимлаштириш ва таҳлил қилиш, маҳаллий экспортёрлар, саноат корхоналари, инвесторлар, шу жумладан хорижий ташкилотла� эҳтиёжлари учун давлат ташкилотларининг маълумотлар базалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш.

Вазирликлар ва идоралар билан уларнинг шахсий �абинетларига тақдим этиладиган статистик маълумотлар шаклларни келишиш.

Маълумотларни етказиб беришнинг умумий статистик шаклларини ишлаб чиқиш ва маҳаллий экспортчилар, саноат корхоналари, инвесторлар, шу жумладан хорижий корхоналарга ўз эҳтиёжлари учун ушбу маълумотлардан эркин фойдаланиш имконини яратиш.

Рақамли экотизим билан вазирликлар ва идоралар маълумотлар базалари ўртасида турли хил протоколлар ёрдамида ишончли, юқори тезликдаги маълумот алмашинувини таъминлайдиган интеграция ва хизмат кўрсатиш тизимини ишлаб чиқиш.

«Big data» технологияларини босқичма-босқич жорий қилиш орқали идоралараро «Таҳлил» ахборот-таҳлил платформасини ишга тушириш, бунда:

дастурий таъминотга қўйиладиган техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

харид ҳужжатларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жамоатчилик муҳокамасига қўйиш ҳамда танлов асосида дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи юридик шахсни аниқлаш;

дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;

аниқланган камчиликлар ва заифликларни бартараф этган ҳолда дастурий таъминотни синовдан ўтказиш;

дастурий таъминотни ишга тушириш.

2022 йил IV чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Рақамли экотизим оператори

V. Рақамли экотизимнинг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш бўйича ташкилий ва амалий чоралар

9.

Очиқ рақамли экотизимининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

Рақамли экотизимга уланган барча ахборот тизимлари учун киберхавфсизлик сертификатининг мажбурийлиги талабини белгилаш.

2022 йил II чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Рақамли экотизим оператори

10.

Рақамли экотизимда рақамли платформалар ва хизматларни жадал жорий этишни таъминлаш мақсадида қонунчиликни такомиллаштириш.

Рақамли экотизимда махсус ҳуқуқий режимлар доирасидаги муносабатларни тартибга солиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил II чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси