Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2023
Ҳужжат 24.12.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 8 июлдаги ПҚ-5178-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотларининг таклифларига асосан келгуси йилда пилла етиштириш ҳажми бўйича прогноз параметрларини ишлаб чиқиб, келгуси йилда етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш мақсадида бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.

Ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар

2-босқич

Молия вазирлиги

1. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) таклифларига кўра келгуси йил учун бюджет параметрларини шакллантиришда тегишли маблағлар Қўмитага ажратилишини кўзда тутади.

2. Ҳар календарь йили бюджет параметрларида кўзда тутилган маблағларни Қўмитага ажратиб боради.

Ҳар календарь йилнинг 1 февралига қадар

3-босқич

Пиллачилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик ташкилотлари

1. Субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиради ва қурт боқувчилар билан шартнома тузади.

2. Субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини имзоланган ҳолда Қўмитанинг ҳудудий бошқармасига тақдим қилади.

Ҳар календарь йилнинг 25 февралига қадар

4-босқич

Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси

1. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси тизимидаги вилоят ҳудудий «Агропилла» МЧЖ раҳбари билан биргаликда туман (шаҳар) манзилли рўйхатларини таҳлил қилади ҳамда умумлаштирган ҳолда субсидия олувчиларнинг ташкилотлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича ҳудудий манзилли рўйхатини шакллантиради.

2. Ҳудудий манзилли рўйхат Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланиб, Қўмитага тақдим қилинади.

Ҳар календарь йилнинг 1 мартига қадар

5-босқич

Қўмита

Шакллантирилган рўйхат бўйича пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотларида очилган махсус ҳисобвараққа (23202) маблағларни субсидия олувчиларга улардан сотиб олинган пилла учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш вақтида тўлаб бериш мақсадида ўтказиб беради.

Ҳар календарь йилнинг 10 апрелига қадар

6-босқич

Пиллачилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик ташкилотлари

Ўз махсус ҳисобварақларидаги субсидия учун тушган маблағларни субсидия олувчиларнинг фақат банк карталарига, агар банк картаси очилмаган бўлса, банкда уларнинг номларига очилган банк ҳисобварақларига ажратиб беради.

Ўн иш кунида

7-босқич

Қўмита

Етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили ва ажратилган субсидия миқдори бўйича маълумотларни расмий веб-сайтида, очиқ маълумотлар бўлимида доимий равишда тақдим этиб боради.

Доимий равишда

8-босқич

Пиллачилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик ташкилотлари

Субсидия олувчилардан қабул қилинган пилла хомашёси ҳажмлари ва уларга ажратилган субсидиялар бўйича маълумотларни Қўмитага тақдим этади.

Биринчи ва иккинчи мавсумлар учун — 1 июлига қадар

Учинчи ва тўртинчи мавсумлар учун — 1 октябрига қадар

9-босқич

Қўмита

Субсидия бериш мақсадида ўтказиб берилган маблағнинг фойдаланилмаган қисмини қайтариш юзасидан пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотларига ёзма талабнома юборади.

Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари

Кўрсатилган маблағларни Қўмитанинг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.

Талабнома тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида

 

10-босқич

Қўмита

Пилла етиштириш мавсумларига жалб қилинган субсидия олувчилар ҳамда уларга ажратилган субсидия маблағлари миқдори тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.

Ҳар календарь йилнинг 1 ноябрига қадар

Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси