Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

1.

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом ҳамда жамоатчилик кенгашининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лардаги нуронийлар жамоатчилик кенгашларининг намунавий таркиби ва низомини тасдиқлаш.

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгашининг ташкилий йиғилиши қарори

2022 йил апрель

-

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгаши

2.

Ҳудудий нуронийлар жамоатчилик кенгашлари тавсиялари асосида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда зарур бўлган махсус мосламалар билан таъминлашга кўмаклашиш тизимини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил апрель

«Нуроний» жамғармаси маблағлари

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгаши

3.

«Нуроний» жамғармасининг устави ва ҳудудий бўлимларининг низомларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил апрель

-

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгаши,

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

4.

Кексаларнинг давлат маданият ва спорт муассасалари, музейлари хизматларидан фойдаланиши тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил апрель

-

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(С. Турдиев)

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов)

5.

Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексаларни маънавий-руҳий ҳамда психологик қўллаб-қувватлаш мақсадида жойлардаги давлат органлари ва муассасаларининг малакали психологлари, фаол ёшлардан иборат бўлган волонтёрлик гуруҳларини шакллантириш.

Ушбу гуруҳлар томонидан ҳар ойда камида бир маротаба ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексаларнинг ҳолидан хабар олиш тизимини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил апрель

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Олий ва ўрта махсус вазирлиги

(А. Тошкулов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

мутасадди вазирлик ва идоралар

6.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексаларни ҳар йили санаторийларда навбат асосида бепул соғломлаштириш тартибини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил апрель

«Нуроний» жамғармаси маблағлари

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

(А. Инаков),

Касаба уюшмалари Федерацияси

(Қ. Рафиков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Илм-фан, маънавият, маданият, санъат ва спорт соҳаларида ютуқларга эришган (танилган) ҳамда бугунги кунда нафақада бўлган зиёли меҳнат фахрийларининг рўйхатларини «маҳаллабай» шакллантириш.

Уларни ҳудудлардаги таълим муассасаларига ҳамда «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойили асосида ёшларга бириктириш орқали ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил май

-

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгаши,

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

вазирлик ва идоралардаги Фахрийлар кенгашлари

8.

Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ва «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари аъзолари учун ўқув машғулотларини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил апрель-май

-

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(С. Турдиев),

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгаши,

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

9.

Ҳудудий нуронийлар жамоатчилик кенгашлари томонидан кексаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга оид чора-тадбирлар устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш.

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгашининг қарори лойиҳаси

2022 йил май

-

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгаши,

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Фуқаролар йиғинларида кексаларга кўмак берувчи «Нуронийлар эъзозимизда» кўнгилли патронаж ёшлар гуруҳларини шакллантириш ҳамда уларнинг аъзоларини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил май

-

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

1941 — 1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маданий-маърифий кечаларни ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил май

«Нуроний» жамғармаси маблағлари

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгаши

12.

Ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашда кексаларнинг ролини ошириш ҳамда нуронийларнинг дам олишларини мазмунли ўтказиш мақсадида туман (шаҳар)лардаги «Нуронийлар маскани» мажмуаларига таълим ва маданият муассасаларини бириктириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил май

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

13.

Узоқ йиллар биргаликда умр кечириб, қўша қариган кексаларнинг ибратли ҳаётини ёш авлодга тарғиб этиш мақсадида маҳаллаларда ва туман (шаҳар)ларда «Қўша қариш саодати — 50 йил», «Биргаликда 60 йил» каби мавзуларда тантанали тақдирлаш маросимларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил май

«Нуроний» жамғармаси маблағлари

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

«Муваффақиятли кексаликнинг 50 кафолати» номли кексалар ўқиши учун тавсия этиладиган 50 номдаги китоблар рўйхатини шакллантириш ҳамда аҳоли ўртасида уларни кенг тарғиб қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил июнь

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

(С. Сайидов),

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгаши

15.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан маҳаллаларда қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, аҳоли муаммоларининг мутасадди ташкилотлар томонидан ҳал этилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш юзасидан фуқаролар йиғинлари раислари учун семинарлар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил июнь-июль

-

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(С. Турдиев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Кексаларни қўллаб-қувватлашга технологик инновацияларни кенг жалб этиш мақсадида ёши улуғ ва якка-ёлғиз кексаларга кўмаклашувчи инновацион техника воситаларини яратиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

Халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грант маблағлари, ҳомийлик маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

«Нуронийлар маскани» мажмуалари, улардаги барча инвентарь ва жиҳозларни «Нуроний» жамғармаси балансига ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил июль

-

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Барча туман ва шаҳарларда, қоидага кўра маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида «Нуронийлар маскани» мажмуалари фаолият кўрсатишини таъминлаш ва жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь

Ҳомийлар ва ташаббус-корлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош ассамблеяси томонидан 1 октябрь — Халқаро қариялар куни деб эълон қилинганлигини инобатга олиб, ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасини «Кексалар ҳафталиги» сифатида кенг нишонлаш.

Чора-тадбирлар дастури

Ҳар йили 10 октябрга қадар

-

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(С. Турдиев),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов)

20.

Кексаларнинг бўш вақтини мазмунли ва фойдали ўтказишини таъминлаш, узоқ умр кўришларига янада кенг шароит ва имкониятлар яратиш, бой тажрибаларини ёшларга ўрнак қилиб кўрсатиш, ўргатиш мақсадида уларнинг уйларида:

турли илмий, ижодий ва техник тўгаракларни ташкил этиш;

касб-ҳунар ўргатишга қаратилган фаолиятини йўлга қўйиш.

Ушбу йўналишда ташаббускор кексаларни мунтазам равишда рағбатлантириб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил июль

«Нуроний» жамғармаси маблағлари

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгаши,

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(С. Турдиев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

21.

Маҳаллаларда кексалар иштирокида оилалар бирдамлигини мустаҳкамлаш, оилада авлодлар ўртасидаги ўзаро алоқани сақлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган анъаналарни ривожлантиришга бағишланган «Миллий қадриятлар, урф-одатлар, оила ва ёшлар» мавзусида туркум маънавий-маърифий тадбирларни тизимли равишда ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Апрель — декабрь

-

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(С. Турдиев),

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

22.

Спорт соҳасида республика ва халқаро майдонларда ғолибликни қўлга киритган фахрий чемпионлар, спортчи-полвонлар иштирокида маҳаллаларда ёшлар учун «Унутилмас чемпионлар», «Фахрий полвонлар» мавзуларида учрашувлар ҳамда мусобақаларни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь

-

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(С. Турдиев),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

МТРК

(А. Хаджаев),

ЎзА

(А. Кўчимов)

23.

Кексаликнинг ҳар бир ёш тоифаси бўйича тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилишга қаратилган буклетлар ҳамда бошқа тарқатма материалларни тайёрлаш ва хонадонларга етказилишини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил апрель — декабрь

«Нуроний» жамғармаси маблағлари

Республика нуронийлар жамоатчилик кенгаши,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев)

24.

Халқаро тажрибадан келиб чиқиб мамлакатимизда фаол қариш Индексини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил ноябрь

-

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(С. Турдиев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси