Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 28.06.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кадрлар салоҳияти ва рақобатбардошлигини янада ошириш, журналистика соҳасини ривожлантириш мақсадида:
Бунда, ушбу «д» кичик бандда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
ушбу қарорнинг 12-бандида келтирилган бино ва иншоотлар ҳамда уларга туташ ҳудудда замонавий медиа шаҳарча ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни 2023-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритсин;
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги «Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3184-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошисидаги, 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 10-бандидаги ҳамда қарорга 1-илованинг ўн бешинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Журналистлар ижодий уюшмаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Журналистлар уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

Т/р

Оммавий ахборот воситалари таҳририяти номи

Олий таълим муассасалари кафедраларининг ихтисослашган бўлимлари

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Рақамли медиа ва Интернет кафедрасининг «Интернет журналистикаси» бўлими

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

2.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

Ўзбекистон Миллий университети Журналистика кафедрасининг «Тележурналистика» ва «Радиожурналистика» бўлими

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий университети

3.

«Янги Ўзбекистон» газетаси таҳририяти

Ўзбекистон Миллий университети Журналистика кафедрасининг «Матбуот» бўлими

«Янги Ўзбекистон» газетаси таҳририяти, Ўзбекистон Миллий университети

4.

«Халқ сўзи» газетаси таҳририяти

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Медиа назарияси ва амалиёти кафедрасининг «Парламент журналистикаси» бўлими

«Халқ сўзи» газетаси таҳририяти, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

5.

«Дунё» ахборот агентлиги

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика назарияси ва амалиёти кафедрасининг «Халқаро журналистика» бўлими

Ташқи ишлар вазирлиги, «Дунё» ахборот агентлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

6.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Спорт» телерадиоканали

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Ҳарбий ва спорт журналистикаси кафедрасининг «Спорт журналистикаси» бўлими

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

7.

Мудофаа вазирлигининг Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Ҳарбий ва спорт журналистикаси кафедрасининг «Ҳарбий журналистика» бўлими

Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

8.

Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика назарияси ва амалиёти кафедрасининг «Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий журналистика» бўлими

Адлия вазирлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Оммавий ахборот воситалари фаолиятини замон талаблари асосида ташкил этишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

1.

Давлат органлари ва ташкилотларининг оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш.

Бунда, оммавий ахборот воситалари ва журналистлар аниқлаган ва жамоатчиликка эълон қилган муаммо ва таклифларни ўрганиш ҳамда уларнинг ечими юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари ахборот манбаларида асосли муносабат берилишини таъминлаб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июлдан бошлаб доимий

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров),

вазирлик ва идоралар

2.

Барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз муассислигидаги даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шакли, шу жумладан мобил иловалари тегишли давлат органлари ва ташкилотларига 2022 — 2024 йилда ажратилган Давлат бюджети ҳамда уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан яратилишини ташкил этиш, кейинги йилларда уларни модернизация қилиш учун маблағ ажратиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июлдан бошлаб

Тегишли давлат органлари ва ташкилотлари,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Шерматов)

3.

Болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача миқдорда бўлган танлов эълон қилиш.

Бу борадаги харажатларни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига қўшимча ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

2026 йил 1 январга қадар жисмоний шахслар томонидан «Обуна» ягона электрон платформаси орқали обуна қилинган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, илмий оммабоп даврий босма нашрлар обуна нархининг 10фоиз, болалар учун мўлжалланган даврий босма нашрлар обуна нархининг 20 фоиз миқдорини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан обуначиларнинг банк карталарига бир ой муддат ичида қайтариш («Cashback»), реклама хусусиятига эга бўлган даврий босма нашрлар бундан мустасно.

Бунда, ушбу харажатларни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига қўшимча ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Шерматов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Теле- ва радиоканалларда:

Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртмаси асосида болалар ва ёшлар учун қизиқарли таълим-тарбиявий дастурларни;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги буюртмаси асосида тадбиркорлик, бизнес кўникмаларини шакллантиришга қаратилган лойиҳаларни;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмаси асосида тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи, сиҳат-саломатлик бўйича кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа),

Мактабгача таълим вазирлиги

(Шин),

Халқ таълими вазирлиги

(Саидов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(Норқулов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

6.

Тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа муассасаларга 110 нусха даврий босма нашрлар ва 67 нусха китоб маҳсулотларининг мажбурий бепул нусхаларини юбориш амалиёти бекор қилиниб, улар томонидан босма маҳсулотларни харид қилиб олиш тартибини жорий қилиш (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бундан мустасно).

Бунда:

хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган ноширлик фаолиятининг талаблари ва шартларига босма маҳсулотларнинг тегишли нусхаларини мажбурий тартибда сотиш ва юборишни киритиш;

тегишли давлат органлари томонидан харид қилиб олиш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил декабрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Давлат органлари ва ташкилотлари муассислигида бўлмаган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганига камида икки йил бўлган даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклини яратиш, уларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш учун 2026 йил 1 январга қадар ҳар йили энг яхши 20 та лойиҳа бўйича танлов эълон қилиш.

Бунда, ҳар бир танлов учун Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган миқдорда маблағ ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил декабрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига масофадан туриб обуна ташкил қилиш ва уларнинг буюртмачигача ўз вақтида етказиб берилишини кузатиб бориш имконини берадиган «Обуна» ягона электрон платформасини ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Шерматов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев)

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Обуна» ягона электрон платформасини яратиш ва электрон тўлов тизимлари билан интеграция қилиш ҳамда унинг доимий равишда модернизация қилиниши, техник қўллаб-қувватланиши ва фаолият юритишини таъминлаш.

модернизация қилиш — заруратга кўра, техник қўллаб-қувватлаш — доимий

II. Кадрлар салоҳияти ва рақобатбардошлигини янада ошириш, журналистика соҳасини ривожлантириш

9.

Ёш журналистлар ўзаро тажриба алмашиши, янги лойиҳа ва ғоялар билан ўртоқлашиши учун уларга зарур шароит яратиш мақсадида «Навқирон журналистлар» ёзги медиа оромгоҳини ташкил қилиш ва ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил августдан бошлаб ҳар йили

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа),

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси

(келишувга мувофиқ),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши

(Рафиков),

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров)

10.

Телерадиоканаллар таҳририятлари ҳамда телестудияларида сиёсий шарҳловчи ва соҳа мутахассислари, жамоатчилик фаолларидан иборат эксперт гуруҳларни ташкил қилиш ва улар фаолиятини рағбатлантириш механизмларини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил август

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев)

11.

Вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари раҳбарларининг малакасини ошириш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил июлдан режа бўйича

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

(Қудратхўжа),

вазирлик ва идоралар

12.

Ахборот бозорининг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини ўрганиш билан боғлиқ социологик ва маркетинг тадқиқотларни ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2022 йил сентябрдан режа бўйича

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази

(Раҳимова),

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров)

13.

Оммавий ахборот воситаларининг тажрибали ходимларини жалб этган ҳолда журналистика соҳасида замонавий ўқув адабиётлар, дарсликларни аудио, видео, мультимедиа иловалари билан бирга тайёрлаш ва чоп этиш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2022 йил сентябрь, тайёрлаш — дастурда кўрсатилган муддатларда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров)

14.

Оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, соҳада бозор муносабатларини, медиабизнесни ривожлантириш масалалари бўйича маҳаллий ва хорижий экспертлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда семинар-тренинглар ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрдан бошлаб ҳар йили

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров)

15.

Оммавий ахборот воситаларида камида бир йил давомида асосий иш жойи сифатида ишлаб келаётган журналистлар ва таҳририят ходимларининг:

хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисмини компенсация қилиш. Бунда, улар хорижий тиллар бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши ҳамда нодавлат таълим ташкилотида ўқиш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларни исботловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим;

хорижий тиллар бўйича В2 ва ундан юқори бўлган даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган соҳада камида бир йил ишлаган журналистларнинг имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ компенсация қилиш.

Бунда:

ушбу тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш;

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги

(Обидов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов)

заруратга кўра, ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратиш.

заруратга кўра

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

16.

100 тагача энг яхши материал муаллифларини тақдирлаш ҳамда амалий ва долзарб аҳамиятга эга бўлган 100 тагача энг яхши таҳлилий материал тайёрлаш ва эълон қилиш лойиҳасини амалга ошириш.

Бунда:

танловларни ташкил этиш тартиби ва шартларини белгилаш;

кенг жамоатчилик ва малакали мустақил экспертлар томонидан очиқ ва шаффофлик усулда электрон аниқлаш тизими — махсус электрон платформани яратиш;

лойиҳани кенг оммалаштиришга қаратилган реклама-тарғибот ишларини ташкил этиш;

лойиҳани молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини белгилаш, жумладан, таҳлилий материал мазмун-моҳиятига мос равишда тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағларини жалб этиш.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа),

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Шерматов)

17.

Олий таълим муассасаларида журналистика йўналиши бўйича таълим берадиган профессор-ўқитувчиларнинг муаллифлик кўрсатув ва эшиттиришлари ҳамда йирик таҳлилий мақолаларини уларни моддий рағбатлантириш нуқтаи назаридан илмий мақолага тенглаштириш бўйича муаллифлик кўрсатув ва эшиттиришлар ҳамда йирик таҳлилий мақолаларга қўйиладиган энг кам талаблар ҳамда тегишли мезонларни белгилаш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2022 йил октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Абдураҳмонов),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа),

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(Кўчимов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(Хаджаев)

18.

Замонавий журналистикани ривожлантириш, жамоатчилик билан алоқалар, ахборот маконини ислоҳ қилиш бўйича давлат илмий дастурлари доирасида бажариладиган илмий-тадқиқот лойиҳаларига алоҳида танловлар асосида маблағлар ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил октябрдан ҳар йили

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Абдураҳмонов)

19.

Оммавий ахборот воситалари фаолиятида юзага келадиган қонунчиликка алоқадор саволларга ҳуқуқий жиҳатдан тезкор ва аниқ маслаҳат беришни ташкил этиш мақсадида «Mediaadvice.uz» ҳуқуқий тавсиялар ва савол-жавоблар веб-ресурсини ишга тушириш.

Ахборот ресурсини яратиш

2022 йил октябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Адлия вазирлиги

(Давлетов)

III. Журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ҳамжамиятлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш

20.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг уставини ишлаб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

Унда уюшмага аъзолар қабул қилишни такомиллаштириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш каби масалаларни назарда тутиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июль

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров),

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев)

21.

«RENESSANS TV» телеканалининг эфирларини республика ҳудуди бўйича намойиш этишни йўлга қўйиш ҳамда унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Шерматов),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев)

22.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда 2022-2023 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 5 млрд сўм маблағ ажратиш.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига ажратилган ушбу маблағ:

телеканалларнинг бадиий кенгашлари фаолиятига жалб қилинган малакали экспертларни моддий рағбатлантиришга;

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси уставида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси

2022 йил июль

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(Норқулов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов)

23.

Қуйидагиларни:

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциациясини Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон майдонидаги «Пойтахт» бизнес комплекси биносига (ғарбий томон, 4-йўлак 2-қават);

«RENESSANS TV» телеканалини Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 1а-уй манзилдаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2022 йил июль

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Артикходжаев),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа),

Кинематография агентлиги

(Абдухаликов)

24.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг тегишли теле- ва радиоканалида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси билан ҳамкорликда «Газеталар шарҳи» кўрсатуви ва эшиттиришини замонавий шаклда тиклаш ва уни ҳафтада беш кун эфирга бериб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июлдан доимий

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(Хаджаев),

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев)

25.

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг ижодий фаолиятини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, жумладан:

юбилей ёшини нишонлайдиган журналистларнинг ижодий кечаларини ташкил этиш;

моддий ва маънавий рағбат ва кўмакка эҳтиёжи бор соҳа вакилларининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, уларга ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июлдан доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(Хаджаев),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(Кўчимов)

26.

Телеканалларнинг бадиий кенгашлари фаолиятига жалб қилинган экспертлар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида бадиий кенгашлар фаолияти бўйича жамоатчилик эшитувларини ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2022 йил август

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов)

27.

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси томонидан йилнинг ҳар бир ойида маълум бир ҳудуд ойлигини эълон қилиш.

Ҳудуд мутасаддилари ва медиа вакиллари билан очиқ мулоқот ва дебатларни ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баёни

2022 йил август ойидан режа бўйича, келгусида ҳар йили

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

28.

Ҳудудларнинг туризм салоҳияти, жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан журналистларни яқиндан таништириш мақсадида Журналистлар уюшмаси аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ижодий сафарлар уюштириш, медиа-тур лойиҳасини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил августдан доимий

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

(Шахриёров),

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

вазирликлар ва идоралар

29.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг тегишли ҳудудий бўлимлари фаолиятини самарали ташкил қилиш, сақлаш харажатларини қоплаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан субсидия сифатида маблағ ажратиб бориш.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари қарори

2022 йил августдан доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров)

30.

Ёш журналист кадрларга аудиовидеорепортаж тайёрлаш, сухандонлик, шарҳловчилик, замонавий радиобошловчилик каби журналистиканинг энг муҳим йўналишларининг асосий мезонларини ўргатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрдан режа бўйича

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(Хаджаев)

31.

Нодавлат телерадиоканалларнинг ижтимоий сўровлари учун «Одамлар нима дейди?» рукни остида махсус видео ва аудио лойиҳа ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрдан ҳар ҳафта

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев)

32.

Оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимларида:

таниқли журналистларнинг бўлажак журналистлар учун устоз-шогирд анъанаси асосида «Маҳорат мактаблари»ни ташкил этиш;

ўқувчи-талабалардан иборат «Ёш журналистлар» тўгараги фаолиятини йўлга қўйиш, улар ўртасида танловлар ўтказиб бориш;

«Маҳорат мактаби» ташкил қилган тажрибали ва таниқли журналистларни Журналистлар уюшмасига ажратилган маблағлар ҳисобидан рағбатлантириб бориш тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил октябрдан доимий

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(Кўчимов),

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

(Қудратхўжа),

Ўзбекистон Миллий университети

(Маджидов),

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

(Азизов)

33.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган «Йилнинг энг фаол журналисти», «Энг улуғ, энг азиз» республика танловларида журналистлар томонидан нашр этилган публицистик мавзудаги китоблар бўйича номинация ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил октябрь

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев)

34.

Қуйидагиларни:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг расмий веб-сайтини замон талаблари асосида қайта яратиш ва унинг тақдимотини ўтказиш;

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(Кўчимов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(Хаджаев)

«Ўзбекистон журналистлари» ва «Ўзбек журналистикаси антологияси» китобларини нашрга тайёрлаш.

2023 йил апрель

35.

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан медиа ҳафталик ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баёни

2023 йилдан бошлаб ҳар йили июнь

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа)

36.

Журналистика соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш ва уни миллий оммавий ахборот воситалари фаолиятида қўллаш, ҳар йили 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида Ўзбекистонда миллий журналистиканинг ривожланиши бўйича Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг миллий маърузасини тайёрлаш ва эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

Миллий маъруза

2023 йилдан бошлаб ҳар йили 27 июнь

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(Хаджаев),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа)

37.

Ҳар йили йил якунида «Ренессанс» миллий мукофоти тақдирлаш маросимини ўтказиш. Ушбу тадбирни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг молиялаштириш манбаларини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баёни

2022 йилдан бошлаб ҳар йили декабрь

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа),

вазирлик ва идоралар

38.

3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан «Бирлашиш нуқтаси» медиа анжуманини ўтказиш. Ушбу тадбирни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг молиялаштириш манбаларини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баёни

2023 йилдан бошлаб ҳар йили май

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Қудратхўжа),

вазирлик ва идоралар

IV. Оммавий ахборот воситаларининг самарали фаолият олиб бориши учун моддий-техника база ва инфратузилмани яхшилаш

39.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий мухбирлик пунктлари, Қорақалпоқ ахборот агентлиги ходимлари иш ҳақи миқдорларини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил август

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(Кўчимов),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

40.

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Миллий матбуот маркази биносини мукаммал таъмирлаш ва замонавий жиҳозлаш. Бунда:

иситиш-совитиш, ёритиш, хавфсизлик тизимини такомиллаштириш;

тезкор Интернет алоқаси, сифатли овоз ва тасвир орқали онлайн трансляция қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар билан жиҳозлаш;

вазирликлар ва идоралар томонидан медиа лойиҳаларни, шу жумладан халқаро даражадаги матбуот анжуманлари, пресс-учрашувлар, журналистлар ва давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари иштирокида бошқа тадбирларни ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш;

қўшимча бино ёки жой ажратиш, бино атрофини ободонлаштириш, автомобиллар турар жойини барпо этиш масалаларини ҳисобга олиш.

Бу борадаги харажатларни Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июль — декабрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Артикходжаев),

Қурилиш вазирлиги

(Закиров),

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров)

41.

Хорижий илғор мамлакатлар ахборот агентликлари тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини қайта ташкил қилиш, уни йирик медиатузилмага айлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Таклиф киритиш

2022 йил декабрь

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(Кўчимов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров)

42.

Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларидаги Матбуот уйларини мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш.

Бу борадаги харажатларни Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва вилоятларнинг вилоят бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари қарори

2022 йил августдан 2023 йил майга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Қурилиш вазирлиги

(Закиров),

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

(Ўсаров)

43.

Эҳтиёжманд ва фаол журналистларни ипотека кредитлари ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа шартлар асосида уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил августдан доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

44.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Сойлиқ» қишлоғида жойлашган «Оқтош» ижод уйини реконструкция қилиш ҳамда унга қўшимча бино ва иншоотлар қуриш лойиҳасини 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмани ривожлантириш дастури

2023 йил март

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Мирзаев),

«Илҳом» жамоат фонди

(Ризаев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(Бобоев),

Молия вазирлиги

(Ишметов)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси