Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
2022 — 2025 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш ДАСТУРИ

2-ИЛОВА
2022-2023 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ДАСТУРИ

3-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ривожлантиришнинг МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

4-ИЛОВА
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети кафедраларини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига бириктириш РЎЙХАТИ

5-ИЛОВА
Тайинланиш учун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академиянинг ўқув курсларини тамомлаш талаб этиладиган лавозимлар РЎЙХАТИ

6-ИЛОВА
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академия ТУЗИЛМАСИ

Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб рўйхати 5-иловада келтирилган лавозимларга Дипломатик академиянинг ўқув курсларини тамомлаган номзодлар тайинланади.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъуллар

I. Университетни трансформация қилиш чора-тадбирлари

1.

Университетни узоқ ва ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

1. Стратегик ривожлантириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда хорижлик ва ватандош экспертлар муҳокамасидан ўтказиш.

2022 йил август-сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет Кузатув кенгаши

(В. Норов),

Университет

(С. Сафоев)

2. Ишлаб чиқилган дастур лойиҳасини Университетнинг Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқлаш.

2022 йил сентябрь

2.

Университет Трансформация офисини ташкил этиш.

1. Трансформация офиси низоми ва штатлар жадвалини ишлаб чиқиш.

2022 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет Кузатув кенгаши

(В. Норов),

Университет

(С. Сафоев)

2. Трансформация офиси раҳбари лавозимига номзодни халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия соҳасида юқори тажрибага эга бўлган, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини хорижда илгари сурган тажрибали, юқори бўғин дипломатлари орасидан кўрсатиш.

2022 йил октябрь

3. Офис раҳбари маслаҳатчиси лавозимига номзодни ривожланган хорижий давлатлар нуфузли олий таълим муассасаларида иш тажрибасига эга бўлган соҳа кадрлари орасидан кўрсатиш.

2022 йил октябрь

3.

Университетни халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг соҳавий, минтақавий ёхуд тематик рейтингларидаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритилишига эришиш бўйича тизимли ва самарали ишларни олиб бориш.

1. Университетнинг халқаро рейтингдаги ўрнини ошириш мақсадида унинг фаолиятини таҳлил қилиш.

2022 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет Кузатув кенгаши

(В. Норов),

Университет

(С. Сафоев)

2. Таҳлил натижасида Quacquarelli Symonds (QS) ва Times Нigher Education (TНE) халқаро рейтингларида иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Доимий

3. Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар самарадорлиги мониторингини юритиш.

4.

Университетнинг халқаро миқёсда танилиши бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

1. Университет фаолиятини тарғибот қилиш бўйича медиа-дастур ишлаб чиқиш.

Ҳар йили декабрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет Кузатув кенгаши

(В. Норов),

Университет

(С. Сафоев)

2. Олий таълим бўйича халқаро кўргазмаларда иштирок этиш графигини ишлаб чиқиш.

Ҳар йили январь

3. Тарғибот материаллари, шу жумладан видеороликлар, тарқатма материаллар ва тақдимотларни тайёрлаш.

Ҳар йили март

4. Миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи ва бошқа воситалар орқали тарғибот ишларини тизимли равишда амалга ошириш.

Доимий

5.

Университетнинг молиявий ҳолатини яхшилаш имкониятларини кенгайтириш.

1. Таълим, илм-фан, унинг натижаларини тижоратлаштириш бўйича тижорат ва нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этиш.

Доимий

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет Кузатув кенгаши

(В. Норов),

Университет

(С. Сафоев)

2. Университетнинг 2023 йилда кутилаётган даромадлари ва харажатлари тўғрисида прогноз кўрсаткичларини аниқлаш.

2022 йил октябрь

6.

Университет ҳузуридаги Олий дипломатия мактаби негизида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияни ташкил этиш.

1. Дипломатик академия таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

2022 йил август

Университетга ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Университет

(С. Сафоев)

2. Дипломатик академия фаолиятини ташкил этиш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил август

3. ���аъмурий ва ўқув хоналарини замонавий равишда жиҳозлаш ва иш жараёнига тайёрлаш.

2022 йил сентябрь

4. Тайинланиши учун Дипломатик академиянинг ўқув курсларини тамомлаш талаб этиладиган лавозимлар бўйича ўқитиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил сентябрь

5. Дипломатик академия штатлар жадвалини тасдиқлаш ва уни салоҳияти юқори, катта амалий тажрибага эга кадрлар, жумладан, хорижлик мутахассислар билан тўлдириш.

2022 йил октябрь

7.

Университетнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими негизида Беш муҳим ташаббус марказини ташкил этиш.

1. Марказ низоми, иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил август

Университетнинг бюджетдан ташқаримаблағлари

Университет Кузатув кенгаши

(В. Норов),

Университет

(С. Сафоев)

2. Марказ штатлар жадвалини тузиш ҳамда соҳа мутахассисларини ишга қабул қилиш.

3. Марказ томонидан:

ҳаваскорлик театр студияси, миллий қўшиқ ва рақс ансамбли фаолиятини йўлга қўйиш;

Университет спорт базаларида миллий спорт ўйинлари ва очиқ мусобақалар ўтказиш;

IT саводхонлик мусобақаларини ташкил этиш;

китобхонлик клубларини ташкил этиш, бадиий адабиётлар тақдимотларини йўлга қўйиш;

оила ва соғлом турмушга оид семинар-тренинглар ўтказиб бориш.

Доимий

8.

Университетга хорижий талабаларни жалб этишни кенгайтириш.

1. Хорижий мамлакатлар меҳнат бозоридаги талабни доимий ўрганиш ва халқаро таълим кўргазмаларида иштирок этиш режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет

(С. Сафоев)

2. Аниқланган талабга мувофиқ хорижий фуқароларни тўлов-контракт асосида, шу жумладан, масофавий таълим шаклида қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

9.

Университетда ёшлар ўртасида илмий-маданий ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Ёзги мактабларни ташкил қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2022 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва грант маблағлари

Университет

(С. Сафоев)

2. Ёзги мактаблар ташкил этилишига қаратилган халқаро лойиҳалар базасини шакллантириш ва уларда талаба ёшлар иштирокини таъмин�а�.

Доимий

3. Ёзги мактаблар фаолиятини республика миқёсида оммалаштириш.

10.

Университет ва унинг ҳузуридаги академик лицей тузилмаси ва низомини илғор хорижий олий таълим муассасалари тажрибаси асосида қайта кўриб чиқиш.

1. Етакчи хорижий таълим муассасаларининг тузилмаси, бошқарув тизими ва низомларини ўрганиш.

2022 йил август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет Кузатув кенгаши

(В Норов),

Университет

(С. Сафоев)

2. Университет ва унинг ҳузуридаги Академик лицейнинг янгиланган низоми ва тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил сентябрь

II. Университетнинг таълим жараёнини самарали ташкил қилиш

11.

Касб стандартлари асосида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимида малака талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Иш берувчи вазирлик ва идоралар билан биргаликда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари кесимида касбга қуйиладиган талабларни шакллантириш.

2022 йил август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет Кузатув кенгаши

(В. Норов),

Университет

(С. Сафоев),
Таълим сифатини назорат қилиш
давлат инспекцияси
(У. Ташкенбаев)

2. Касбий ва таълим талаблари уйғунлашган ҳолда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари кесимида касб стандартини ишлаб чиқиш.

2022 йил август

3. Касб стандартлари асосида таълим йўналишлари ва мутахассисликлари кесимида малака талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил август

12.

Университетда 2025 йилда илмий даражали ўқитувчилар сонини 60 фоизга етказиш.

1. Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига талабгорларни докторантурага қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш.

2022 йил август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет

(С. Сафоев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

2. Талабгорларни таянч докторантура ва докторантурага Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қўшимча қабул қилиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

13.

Халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг соҳавий, минтақавий ёхуд тематик рейтингларидаги олий таълим муассасалари рўйхатигакирган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг Университетдаги улушини ошириш.

1. Университетга жалб қилинган хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини белгилаш тартибини тасдиқлаш.

2022 йил август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грант маблағлари

Университет Кузатув кенгаши

(В. Норов),

Университет

(С. Сафоев)

2. Халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг соҳавий, минтақавий ёхуд тематик рейтингларидаги олий таълим муассасалари рўйхатига кирган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини ўқув ва илмий жараёнга ҳар йили 10 — 20 нафардан жалб қилиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

14.

Профессор-ўқитувчи ва илмий-педагог ходимларнинг касбий маҳоратини хорижий олий таълим муассасаларида ошириш.

1. Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва магистрантларни хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида илмий стажировка ва малака оширишга юбориш бўйича танлов ўтказиш.

2. Ҳар йили 10 нафаргача танловдан муваффақиятли ўтганларни илмий стажировка ва малака оширишга юбориш.

Доимий

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва грант маблағлари

Университет Кузатув кенгаши

(В. Норов),

Университет

(С. Сафоев)

15.

Университет ўқув жараёнига жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш тартибини соддалаштириш.

1. Университетга педагог ва бошқа ходимларни ишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет Кузатув кенгаши

(В. Норов),

Университет

(С. Сафоев)

2. Университет раҳбарияти, кафедралари ва таркибий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари (KPI) асосида рағбатлантириб бориш тизимини жорий этиш.

2022 йил август

16.

Хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари билан таълим олувчиларнинг академик алмашинувини ривожлантириш.

1. Халқаро тан олинган ташкилотларнинг соҳавий, минтақавий ёхуд тематик рейтингларидаги олий таълим муассасалари рўйхатигакирган хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини амалга ошириш.

2. Қўшма таълим дастурлари асосида ташкил этилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув жараёнини тўлиқ хорижий тилларда ташкил этиш.

3. Хорижий тилни билиш бўйича халқаро ёки миллий сертификатга эга талабгорларни қўшма таълим дастурларига қабул қилинишини таъминлаш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва грант маблағлари

Университет Кузатув кенгаши

(В. Норов),

Университет

(С. Сафоев)

17.

Университет ўз грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув-илмий адабиётларни тайёрлаш ва нашр этиш.

1. Университетнинг ўқув адабиётлари таъминотини хатловдан ўтказиш ва янги адабиётларга талабни аниқлаш.

2022 йил август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет

(С. Сафоев)

2. Янгиланадиган адабиётлар рўйхатини тасдиқлаш ва уларни нашр қилиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2022 йил сентябрь

18.

Университетдаги таълим сифатини ички баҳолашда халқаро аккредитация ташкилотлари хизматларидан фойдаланиш.

1. Университетдаги таълим сифатини ички баҳолашга халқаро аккредитация ташкилотларини таклиф этиш.

2022 йил октябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет
(С. Сафоев),
Таълим сифатини назорат қилиш
давлат инспекцияси

(У. Ташкенбаев)

2. Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини босқичма-босқич аккредитациядан ўтказишга тайёрлаш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

3. Тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

19.

Университет кафедраларининг ўқув, илмий ва инновацион фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

1. Замонавий таълим йўналишларини инобатга олган ҳолда, Университет кафедраларининг илмий фаолиятини соҳа муаммоларининг ечимига йўналтириш мақсадида қайтадан ташкил этиш.

2022 йил август-сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет Кузатув кенгаши

(В. Норов),

Университет

(С. Сафоев)

2. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Университет таркибида илм-фан натижаларини тижоратлаштириш билан боғлиқ таркибий тузилмалар ташкил қилиш.

2022 йил октябрь

20.

Ногиронлиги бўлган талабаларнинг ижтимоий мослашуви учун шароит яратиш ва инклюзив таълим ғояларини тарғиб қилиш.

1. Университетда таҳсил олувчи ногиронлиги бўлган талабалар билан ишларни тизимли ташкил этиш.

2. Инклюзив таълимни йўлга қўйиш чораларини кўриш.

Доимий

Университетга ажратилган бюджет маблағлари доирасида, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик маблағлари

Университет

(С. Сафоев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов)

III. Университетнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш

21.

Университет ҳузуридаги Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Институтнинг низоми ва штатлар жадвалини тасдиқлаш.

2022 йил август

Давлат бюджети маблағлари

Университет Кузатув кенгаши

(В. Норов),

Университет

(С. Сафоев)

2. Институтни илмий салоҳияти юқори, катта амалий тажрибага эга кадрлар, жумладан хорижлик мутахассислар билан тўлдириш.

2022 йил август-сентябрь

22.

Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг ахборот таъминоти тизимини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг нашрий фаоллигини ошириш.

1. Университет ахборот-ресурс марказини барча етакчи илмий маълумотлар базаларига уланишини таъминлаш.

2023 йил сентябрь

Давлат бюджети маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет

(С. Сафоев)

2. Университет қошида чоп этиладиган журнални халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига (Scopus, Web of Science) киритилишига эришиш.

2025 йил январь

23.

Университет магистратурасининг истиқболли битирувчилари ва профессор-ўқитувчиларини хориждаги етакчи таълим ва тадқиқот муассасаларида илмий ишлар олиб боришларини тизимли йўлга қўйиш.

1. Университет таълим ва илмий-тадқиқот йўналишларидан келиб чиқиб, етакчи хорижий университетлар ва илмий марказлар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грант маблағлари

Университет

(С. Сафоев)

2. Хорижий университет ва илмий марказлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда истиқболли қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш.

3. Доимий равишда фаолият кўрсатувчи икки томонлама ва кўп томонлама илмий коллоквиумлар фаолиятини йўлга қўйиш.

Доимий

4. Университет вакилларининг хорижда докторантурада ўқишлари учун тўловлар ва шу билан боғлиқ харажатларини ўқишни тугатгандан сўнг Университетда камида беш йил узлуксиз ишлаш шарти асосида қоплаш.

24.

Университетда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион фаолиятни тижоратлаштириш тизимини шакллантириш.

1. Илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни мақсадли ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2022 йил август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет

(С. Сафоев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

буюртмачи ташкилотлар

2. Мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, буюртма асосида амалга ошириладиган илмий-амалий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш.

Доимий

25.

Университетнинг илмий тадқиқот фаолиятига бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш самарадорлигини ошириш.

1. Давлат грантлари ва хорижий грантлар танловига лойиҳалар тайёрлаш.

2. Грантларни жалб этган ўқитувчи ва ходимларни моддий рағбатлантириб бориш.

Доимий

Грант маблағлари, хўжалик шартномалари маблағлари

Университет

(С. Сафоев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

IV. Университетнинг ўқув ресурсларини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини ривожлантириш

26.

Университет ҳудудида талабалар учун мос контентга эга, қонунга зид бўлмаган 24 соат режимда фаолият юритадиган Интернет ва ахборот-ресурс базаларидан фойдаланиш ҳудудларини ташкил қилиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2022 йил август-сентябрь

Университетга ажратилган бюджет маблағлари доирасида, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет

(С. Сафоев)

2. Университетни 400 Мбит/с дан кам бўлмаган тезликдаги интернет тармоғига улаш ёки Университетнинг интернет тармоғи тезлигини 400 Мбит/с дан кам бўлмаган даражага кўтариш.

2022 йил сентябрь

3. Университет ҳудудида бепул Wi-Fi зоналарини ташкил этиш.

2022 йил сентябрь

4. Интернет ва мессенжерлардан фойдаланиш саводхонлиги тўгаракларини йўлга қўйиш, электрон дастурлар, мобил иловалар ва электрон кутубхоналарни жорий этиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

27.

Кенг номенклатурадаги босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун Университет босмахонасини тўлиқ циклдаги рақамли босма ускуналар билан жиҳозлаш.

1. Босмахона моддий-техника базаси учун зарур асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил август

Давлат бюджети маблағлари

Университет

(С. Сафоев)

2. Асбоб-ускуналарни харид қилиш учун тендер эълон қилиш.

3. Тендер натижасидан келиб чиқиб асбоб-ускуналарни сотиб олиш ва босмахонада жойлаштириш.

2022 йил август-сентябрь

28.

Университетнинг талабалар ва илмий кутубхоналари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Университет кутубхонаси фаолиятига автоматлашган RFID технологиясини татбиқ этиш.

2022 йил август-сентябрь

Давлат бюджети маблағлари

Университет

(С. Сафоев)

2. Кутубхонанинг жаҳондаги етакчи илмий маълумотлар электрон базасига уланишини таъминлаш.

2022 йил сентябрь

3. Кутубхона фондини халқаро муносабатлар ва дипломатия соҳасидаги замонавий нашрлар билан тўлдириш.

Доимий

4. Кутубхона фонди ва архивини сақлаш шароитларини замонавий меъёрлар асосида такомиллаштириш.

2022 йил сентябрь-октябрь

Т/р

Объект номи

Ижро муддати

Дастлабки қиймати

(млн сўм)*

Шу жумладан:

Молиялаштириш манбалари

2022 йил

2023 йил

1.

Ўқув жараёнига янги таълим дастурлари ва замонавий ўқув-педагогик услубларни татбиқ этиш ҳамда «Смарт Университет» концепциясини амалга ошириш

6 095

5 855

240

-

1.1.

Рақамлаштириш технологиялари билан жиҳозлаш харажатлари

2022 йил

5 615

5 615

-

Давлат бюджети маблағлари

1.2.

Рақамлаштириш технологияларини дастурлаш харажатлари

2022-2023 йиллар

300

150

150

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

1.3.

Автоматик ўқув жараёнининг асосини шакллантириш

2022-2023 йиллар

180

90

90

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2.

Илм-фан соҳаси ва илмий-тадқиқот фаолиятига инновацион ғоялар ва ишланмаларни татбиқ этиш

870

450

420

-

2.1.

Университетнинг электрон журналини ташкил этиш

2022-2023 йиллар

300

150

150

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2.2.

Етакчи хорижий таълим муассасаларида Университет ёш илмий ходимларининг малакасини ошириш харажатлари

2022-2023 йиллар

570

300

270

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грант маблағлари

3.

Босмахона ва нашриётнинг моддий-техника базасини янгилаш

550

385

165

-

3.1.

Кенг номенклатурадаги босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун тўлиқ циклдаги рақамли босма ускуналар билан жиҳозлаш

2022-2023 йиллар

550

385

165

Давлат бюджети маблағлари

4.

Кутубхона фаолиятини такомиллаштириш

2 515

1 815

700

-

4.1.

RFID технологиясини жорий этиш (кутубхона жараёнларини автоматлаштириш) харажатлари

2022 йил

1 115

1 115

-

Давлат бюджети маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

4.2.

Кутубхонани дипломатия ва халқаро муносабатлар соҳасидаги замонавий нашрлар билан тўлдириш

2022-2023 йиллар

600

300

300

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

4.3.

Жаҳондаги етакчи кутубхоналарнинг электрон базасига аъзо бўлиш харажатлари

2022-2023 йиллар

200

100

100

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

4.4.

Кутубхона фонди ва архивини сақлаш шароитларининг зарурий меъёрларини таъминлаш

2022-2023 йиллар

600

300

300

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

5.

Университет ҳузуридаги Дипломатик академия ва Институт фаолиятини ривожлантириш

1 599

1 599

-

5.1.

Дипломатик академияни янгидан жиҳозлаш

2022 йил

1 030

1 030

-

Давлат бюджети маблағлари

5.2.

9 та илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш ва жиҳозлаш

2022-2023 йиллар

569

569

-

Давлат бюджети маблағлари

6.

Бошқа харажатлар

4 000

3 000

1 000

-

6.1.

Университет ҳудудини ободонлаштириш ва «Г» ўқув биносининг ички қисмини капитал таъмирлаш харажатлари

2022-2023 йиллар

4 000

3 000

1 000

Давлат бюджети маблағлари

Жами

15 629

13 104

2 525

-

Т/р

Кўрсаткич (индикатор)лар номи

Ўлчов бирлиги

Амалдаги кўрсаткич

2022 й.

2023 й.

2024 й.

2025 й.

2026 й.

I. Университетни халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг соҳавий, минтақавий ёхуд тематик рейтингларидаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

1.

Web of Science ва Scopus илмий-техник маълумотлар базасидаги журналларда нашр этилган мақолаларнинг

профессор-ўқитувчилар сонига нисбати

коэффициент

0.08

0.16

0.8

1.2

1.3

1.8

2.

Web of Science ва Scopus илмий-техник маълумотлар базасидаги журналларда хорижий профессор-ўқитувчилар

билан ҳаммуаллифликда нашр этилган мақолалар

Фоизда

(жами мақолалар сонига нисбатан)

-

9

15

20

25

30

3.

Иқтибослар сони бўйича «Хирш» индекси (h-индекс) 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар улуши

Фоизда

(жами профессор-ўқитувчилар

сонига нисбатан)

1.47

3

5

12

15

20

4.

Web of Science ва Scopus илмий-техник маълумотлар базасида Q1 ва Q2 квартиль журналларида чоп

этилган мақолалар

фоизда

(жами мақолалар сонига нисбатан)

-

1

5

15

20

30

5.

Хорижий та?абалар сони

нафар

36

40

50

75

100

120

6.

Халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1 000 талик рўйхатига кирган олий таълим

муассасалари профессор-ўқитувчиларининг ўқув ва илмий жараёнга жалб қилиниши

нафар

2

6

10

12

15

20

7.

Хорижий университетларнинг PhD дастурларида таҳсил олиш учун юбориш

нафар

3

4

7

11

15

18

8.

Хорижий университетларнинг магистратура дастурларида, шу жумладан талабалар алмашинуви дастури

асосида таҳсил олиш учун юбориш

нафар

-

1

5

10

15

20

9.

Халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 500 талик рўйхатига кирган хорижий олий

таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилган қўшма таълим дастурлари

таълим дастурлари сони

-

-

2

3

4

5

10.

Талабалар алмашинувини йўлга қўйиш

талабалар сони

-

5

30

40

50

60

11.

Халқаро лойиҳаларда талабалар иштироки

талабалар сони

5

3

6

10

15

20

12.

Халқаро конференциялардаги талабалар иштироки

тезислар сони

15

15

25

35

45

80

13.

Халқаро лойиҳалар

лойиҳалар сони

6

3

5

7

9

12

14.

Халқаро таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари

халқаро маълумотлар

базалари сони

2

2

3

4

5

8

II. Юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

15.

Хорижий олий таълим муассасаларида малака оширган педагог ва раҳбар кадрлар сони

ходимлар сони

35

14

25

40

55

75

16.

Чет тилини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификат, «International English Language Testing

System (IELTS), Test of English as a Foreign Language (ТОЕFL) ёкибошқасертификатларгаэгабўлган

профессор-ўқитувчилар улуши

профессор-ўқитувчилар

улуши фоизда

13

18

30

40

50

55

17.

Чет тилини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификат, «International English Language Testing System

(IELTS), Test of English as a Foreign Language (ТОЕFL) ёки бошқа сертификатларга эга бўлган талабалар улуши

талабалар улуши фоизда

15

18

25

35

45

50

18.

Мутахассислик фанлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган фанлар улуши

фанлар улуши фоизда

12

14

20

25

30

40

III. Илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш

19.

Университетнинг илмий салоҳияти (илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши)

Фоизда

(жами профессор-ўқитувчилар

сонига нисбатан)

41

42

45

50

56

60

20.

Олий малакали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш (PhD, DSc)

ҳимоялар сони

1

7

14

20

26

32

21.

Илмий фаолиятга оид дастурлар доирасида бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари самарадорлиги

жалб қилинган маблағлар

(млрд сўмда)

2.3

2.3

4

5

5.5

6

22.

Монографияларни нашр этиш

монографиялар сони

10

10

20

25

30

35

23.

Республика илмий журналларида мақолалар чоп этиш

мақолалар сони

75

100

150

200

250

350

24.

Илмий конференцияларни ўтказиш

конференциялар сони

7

9

14

18

22

28

IV. Талаба-ёшлар таълими учун қўшимча шароитлар яратиш, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш

25.

Бакалавриат босқичи талабаларининг илмий мақола, китоб ва ижод намуналарининг нашр этилиши

мақолалар сони

50

80

130

150

160

180

26.

Профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талаба ёшлар орасида спорт билан шуғулланувчилар сони

профессор-ўқитувчилар,

ходимлар ва талабалар сонига

нисбатан фоизда

40

70

86

93

95

98

27.

Талаба-ёшлар орасида спорт билан шуғулланувчиларнинг улуши

умумий талабалар сонига

нисбатан фоизда

50

70

80

90

100

100

28.

«Йил талабаси», «Бешта муҳим ташаббус» йўналишларидаги танловларда талабалар иштироки

умумий талабалар сонига

нисбатан фоизда

30

35

40

45

50

55

V. Университет кутубхонасини комплекс ривожлантириш

Репозиторий яратиш

29.

Репозиторийни PhD ва DSc илмий даражаларини олиш учун ҳимоя қилинган диссертация тадқиқот

ишлари билан тўлдириш

жойлаштирилган диссертация

материаллари сони

35

50

100

150

200

250

30.

Кутубхона хавфсизлик тизими (китобларни махсус белгилаш ва йўқолишига қарши ускуналар ўрнатилганлиги)

фоизда

50

60

68

80

100

100

Кутубхона фондини янгилаш

31.

Ўзбек тилидаги китоб ва дарсликлар

китоблар сони

3 500

3 500

4 000

5 000

6 000

8 000

32.

Рус тилидаги китоб ва дарсликлар

китоблар сони

8 000

8 000

10 000

11 000

14 000

16 000

33.

Инглиз тилидаги китоб ва дарсликлар

китоблар сони

4 500

4 500

4 800

5 000

5 500

6 000

34.

Даврий нашрлар фонди (2018 йилдан кейин нашр қилинган)

нашрлар сони

383

383

400

420

450

500

35.

Электрон дарсликлар

электрон дарсликлар сони

250

250

300

350

400

450

Т/р

Кафедралар

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари

1.

1. Халқаро муносабатлар

2. Сиёсатшунослик

1. Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси

4. Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонаси

5. Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси

6. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси

7. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси

8. Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Элчихонаси

9. Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари

2.

Халқаро иқтисодиёт

1. Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси

4. Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси

5. Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонаси

6. Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонаси

7. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси

8. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси

9. Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Элчихонаси

10. Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Элчихонаси

11. Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги Элчихонаси

12. Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари

3.

Тизимли таҳлил ва математик моделлаштириш

1. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси

4. Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонаси

5. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси

4.

Халқаро молия ва инвестициялар

1. Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси

4. Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси

5. Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонаси

6. Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонаси

7. Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси

8. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси

9. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси

10. Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Элчихонаси

11. Ўзбекистон Республикасининг Уммон Султонлигидаги Элчихонаси

12. Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Элчихонаси

13. Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги Элчихонаси

14. Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари

5.

1. Халқаро ҳуқуқ ва оммавий ҳуқуқий фанлар

2. Фуқаролик ҳуқуқи ва халқаро хусусий ҳуқуқ фанлари

1. Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси

4. Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси

5. Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонаси

6. Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси

7. Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари

6.

Ўзбек ва рус тили

1. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Элчихонаси

4. Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси

7.

Инглиз тили

1. Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Элчихонаси

8.

Роман-Герман тиллари

1. Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги Элчихонаси

4. Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Элчихонаси

5. Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонаси

9.

Шарқ тиллари

1. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси

4. Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси

5. Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Элчихонаси

6. Ўзбекистон Республикасининг Уммон Султонлигидаги Элчихонаси

7. Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Элчихонаси

8. Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Элчихонаси


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси