Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 10.08.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарори ижросини таъминлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни давлат томонидан бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, «Зарафшон» миллий табиат боғидаги реликт ва ноёб тўқайзор ўрмонлар, табиий мажмуаларни муҳофаза қилиш, табиий объектлар ва мажмуалардан қонунчилик талаблари асосида фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
а) 1-банддаги «Мўйноқ» сўзи «Мўйноқ, Тахтакўпир» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг II бўлими «Ҳудуд номи» устунидаги «Мўйноқ» сўзи «Тахтакўпир» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг II бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 343-сон қарори билан тасдиқланган 2021 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги дастурига 9-илованинг «Миллий табиат боғлари» бўлими 3-позицияси «Идоравий мансублиги» устунидаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон фонди ерлари ва суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш ҳамда ёғочбоп маҳсулотлар етиштириш ҳажмини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 14 июлдаги 442-сон қарорига 3-илованинг «Самарқанд вилояти» бўлими 5-позицияси «Иҳота дарахтзорларини барпо этувчи давлат ўрмон хўжаликлари номи» устунидаги «Зарафшон миллий табиат боғи» сўзлари «Каттақўрғон давлат ўрмон хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси