Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ҳамда уларга мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ҳамда уларга мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун бериш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни таъминлаш учун маблағ ажратиш

3-боб. Бемор болаларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан текин ижарага бериш тизими асосида таъминлаш

4-боб. Реабилитация қилишнинг техник воситаларини таъмирлаш ёки алмаштириш

5-боб. Реабилитация қилишнинг техник воситаларини текин ижарага бериш тизими асосида вақтинча фойдаланиш учун бериш

6-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган реабилитация техник воситалари билан текин ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун таъминлаш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган реабилитация техник воситалари РЎЙХАТИ

Ҳужжат 20.09.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар давлат томонидан тиббий-ижтимоий ёрдам доирасида патогенетик дорилар, тиббий ва ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник воситалари билан кафолатли таъминланиши;
2-бандининг «а» кичик банди иккинчи хатбошисига мувофиқ спинал мушак атрофияси клиник аломатларига эга бўлган болалар, уларнинг клиник ташхислари, клиник ташхиснинг молекуляр-генетик усуллар билан тасдиқланган хулосалари, оила аъзоларининг ген ташувчилиги тасдиқланганлар ҳамда ушбу касаллик билан туғилишнинг олдини олишга қаратилган чоралар бўйича электрон маълумотлар базаси юритилиши;
6-бандининг биринчи хатбошисига мувофиқ спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни даволаш учун маблағларни жамлаш, шу жумладан, хайрия ва ҳомийлик маблағларини жалб қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида юридик шахс бўлмаган Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги;
9-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган уй шароитида даволанаётган бемор болаларни реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ва мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизимини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Бемор болалар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган реабилитация қилишнинг техник воситалари билан уларнинг яшаш жойидаги Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг (кейинги ўринларда — ПТИЭК) муҳтожлик тўғрисидаги тиббий хулосаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари (кейинги ўринларда-ҳудудий бошқармалар) томонидан таъминланади, шу жумладан, уларга мазкур воситалар вақтинча текин фойдаланиш учун берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ реабилитация қилишнинг техник воситалари ушбу воситаларга муҳтож бемор болаларга реабилитация қилишнинг техник воситаларини белгиланган тартибда олишда муайян муддатларда кутиш имкони йўқлиги, даволаш, уларнинг муолажаларини кузатиб борувчи шифокорларнинг хулосаси ва ПТИЭКнинг тиббий хулосасига кўра текин ижарага бериш тизими асосида вақтинча фойдаланиш учун берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I. Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни таъминлаш учун маблағ ажратиш

1-босқич

Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими, Педиатрик тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантиради ва янгилаб боради.

Мунтазам равишда

2-босқич

Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари

Туман (шаҳар) бўйича муҳтож бемор болалар рўйхатини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаларига электрон шаклда тақдим этади.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари

1. Реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини кейинги йил учун шакллантириш.

Ҳар икки йилда бир маротаба 5 декабрга қадар

2. Реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари билан келишади ҳамда тасдиқлайди.

Ҳар икки йилда бир маротаба 15 декабрга қадар

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари

1. Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини умумлаштиради.

2. Зарур бўладиган йиллик маблағларни ажратиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига буюртманома беради.

Ҳар йили 30 декабрга қадар

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари

Зарур бўладиган йиллик маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаларининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ажратади.

Ҳар йили келгуси йилнинг 1 апрелига қадар

II. Бемор болаларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш

6-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари

Реабилитация қилишнинг техник воситаларини «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан харид қилиш чораларини кўради.

Белгиланган муддатларда

7-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари

1. Бемор болаларни тегишли реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлайди.

1. Етказиб берувчи ташкилотдан қабул қилиб олингандан кейин 10 кун муддатда

2. Бемор болаларга тегишли реабилитация қилишнинг техник воситаларини текин ижара асосида фойдаланиш учун беради.

2. Заруратга кўра

8-босқич

Бемор боланинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили

1. Реабилитация қилишнинг техник воситаларидан фойдаланишга зарурат қолмаганда, уларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаларига қайтаради.

1. 10 кун муддатда

2. Вақтинча текин фойдаланиш учун берилган реабилитация қилишнинг техник воситалари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаларига қайтаради.

2. 3 ойдан ошмаган муддатда

3. Заруратга кўра тиббий хулоса асосида вақтинча фойдаланиш муддати узайтирилади.

3. 2 ойгача муддатга


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси