Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармонида белгиланган кўрсаткичларга эришиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ички ва хорижий туризм бозорлари учун ҳудуднинг жозибадорлигини ошириш, туризм, маданий мерос, маданият ва санъат соҳалари инфратузилмасини яхшилаш, янги туризм хизматларини жорий қилиш, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари турларини кўпайтириш, соҳада янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Бажариш учун масъуллар

I. Туризм инфратузилмасини ташкил қилиш

1.

Беруний туманида жойлашган «Султон Увайс бобо» зиёратгоҳи ёнидаги «Муножат» тоғи ҳудудида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида туризм инфратузилмасини яхшилаш.

1. «Султон Увайс бобо» зиёратгоҳидан «Муножат» тоғигача бўлган 3 километр масофадаги йўлни асфальтлаш.

2. Асфальт йўл ёқасига пиёдалар йўлакчасини ётқизиш.

3. «Султон Увайс бобо» зиёратгоҳидан «Муножат» тоғигача бўлган 3 километр масофада электр энергиясини тортиш ва ёритиш ускуналарини ўрнатиш.

4. «Муножат» тоғига чиқиш ва тушиш зиналарини замонавий кўринишда қайта таъмирлаш, зиналар бўйлаб дам олиш ўриндиқларини ўрнатиш.

5. «Муножат» тоғида Султон Увайс Қаронийнинг тиззаси ўрни қолган ва тишлари синган жойларни муҳофаза зонаси билан қоплаш ва атрофини ободонлаштириш.

2022-2023 йиллар

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, маҳаллий бюджет ва грант маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданий мерос агентлиги

2.

Тўрткўл туманидаги «Жанбасқалъа» ОФЙ ҳудудида жойлашган «Ўрдак кўл» кўли бўйида «Фишинг тур», «Туя тур», ўтов лагерлари, контейнерлар, меҳмон уйлари, эко боғ, сув пляжи, пляж футболи, пляж волейболи, овқатланиш ва дам олиш масканини ташкил қилиш.

1. «Ўрдак кўл» ҳудудига олиб борувчи 3 километр ички йўлни таъмирлаш (ШПС ётқизиш).

2. «Ўрдак кўл» ҳудудига олиб борувчи 2,5 километрлик электр тармоғини тортиш.

3. Маҳаллий ва хорижий туристлар учун қулайлик яратиш мақсадида кўл бўйида санитария-гигиена шохобчаларини ташкил қилиш.

2022 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

3.

Чимбой туманидаги «Кокшиқалъа» МФЙ ҳудудида ўтов (қора уй) тайёрловчи ҳунарман?лар фаолияти учун шарт-шароит яратиш.

1. «Кокшиқалъа» маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ўтов (қора уй) тайёрловчи ҳунармандлар устахоналарини сайёҳлар ташриф буюрадиган ҳолатга келтириш, жумладан, устахоналарни миллий кўринишда таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш.

2022 йил ноябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ҳунарманд» уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

2. Мазкур ҳунармандлар фаолиятини ОАВда кенг ёритиш ва туристик маршрутга киритиш.

Доимий равишда

4.

Мўйноқ туманида аҳоли ва хизмат кўрсатиш объектларини сув билан таъминлаш учун артезиан қудуқларини қазиш.

1. Аҳоли ва хизмат кўрсатиш соҳаси тадбиркорлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, туманда артезиан қудуқларини қазиш нуқталарини аниқлаш.

2022 йил сентябрь

Грант, ҳомийлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

2. Ушбу лойиҳаларга молиялаштиришни жалб қилиш мақсадида маҳаллий ва чет эллик донорлар билан тегишли ишларни ташкил этиш ва келишувларга эришиш чораларини кўриш.

3. Келишувларга асосан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш асосида артезиан қудуқларини бурғилаш, сув чиқариш ва локал фойдаланишга топширишни таъминлаш.

2022-2023 йиллар давомида

5.

Сайёҳлар ташриф буюрадиган масканларда ўриндиқ, ёритиш чироқлари ва ахлат қутиларини ўрнатиш.

1. Сайёҳлар ташриф буюрадиган масканларни аниқлаш ва ўрнатиладиган ўриндиқ, ёритиш чироқлари, ахлат қутилари нуқталарини белгилаш.

2022 йил сентябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, маҳаллий бюджет ва масъул ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги

2. Ҳар бир объектда ўзига хослигидан келиб чиқиб, ўриндиқ, ёритиш чироқлари, ахлат қутиларини ўрнатиш.

2022-2023 йиллар

6.

Қорақалпоғистон Республикасидаги туристик намойиш объектларига олиб борувчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ах??рот йўл кўрсаткичларини ўрнатиш.

1. Зиёратгоҳлар, асосий шоҳ кўчалар, туризм ва маданий мерос объектларига олиб борадиган йўл бўйида ўрнатиладиган йўл кўрсаткичлари нуқталарининг манзилли рўйхатини шакллантириш.

2022 йил сентябрь

Автомобиль йўллари қўмитаси маблағлари

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

2. Шакллантирилган рўйхат бўйича «O’z Dst 3331:2018» стандарти асосида йўл кўрсаткичларини ўрнатиш.

2022-2023 йиллар

7.

Бўш турган ер майдонларини хатловдан ўтказган ҳолда салоҳиятли ҳудудлардан меҳмонхона ва хостеллар қуриш учун белгиланган тартибда ер майдонларини «E-AUKSION» ким ошди савдоларига қўйиш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2. Ер майдонларини хатловдан ўтказиб топотасвирларни тайёрлаш.

3. E-AUKSION» ким ошди савдолари орқали реализация қилиш чораларини кўриш. қўйиш.

Тасдиқланган режа-график асосида ҳар чоракда

Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банки кредитлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

8.

Ташриф буюрувчиларга Устюрт платоси ҳудудида қулайликлар яратиш.

1. «Судочье» кўли бўйида ва Устюртдаги биринчи кўтарилишдаги тепалик ҳудудида айвонлар, ўриндиқ (скамейка), ахлат қутиларини ўрнатиш, санитария-гигиена шохобчаларини ташкил қилиш.

2. Орол денгизига олиб борувчи автомобиль йўлларида «Орол» денгизи йўналишини ва масофасини кўрсатувчи йўл белгиларини ўрнатиш.

2022-2023 йиллар

Маҳаллий бюджет, Автомобиль йўллари қўмитаси ва масъул ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси

II. Туризм соҳасида янги хизмат турларини кенгайтириш ва хизмат сифатини яхшилаш

9.

Нукус шаҳридаги «Ашшикўл» кўли, «Дослиқ канали» ва Элликқалъа туманидаги «Ақчакўл» кўли атрофида пляж-рекреацион зоналари ва дирекция ташкил қилиш масаласини ўрганиб чиқиш.

1. Тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2. Ишчи гуруҳ томонидан ушбу ҳудудларни ўрганиш.

2022 йил сентябрь

-

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

3. Ўрганиш якуни бўйича тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил октябрь

10.

Нукус шаҳридаги «Ашшикўл» кўли, Бўзатов туманидаги «Довудкўл» кўли, Тахтакўпир тумани «Қаратерен» ОФЙ ҳудудидаги «Боршитаў» тоғи ва «Қаратерен» кўли ҳудудида экотуризм маскани ва пляж зоналарини ташкил қилиш.

1. Мазкур ҳудудларда туризм хизматларини ташкил этиш учун қаровсиз турган ер майдонларини хатловдан ўтказиш.

2. Хатлов натижалари бўйича ушбу ерларни электрон онлайн-аукцион орқали белгиланган тартибда инвесторларга сотиш.

2022 йил сентябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, маҳаллий бюджет ва манфаатдор тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

3. Ташаббускорлар томонидан экотуризм маскани ва пляж зоналарини ташкил қилиш.

4. Ташкил этилган экотуризм маскани ва пляж зоналарини ОАВ орқали тарғиб қилиш.

2022-2023 йиллар давомида

11.

Қўнғирот тумани «Давкескен» ёдгорлиги, «Барсакелмес» туз кони ва «Сариқамис» кўлидан туристик объект сифатида фойдаланиш чораларини кўриш.

1. Ишчи гуруҳ тузган ҳолда «Давкескен» ёдгорлиги, «Барсакелмес» туз кони ва «Сариқамис» кўлининг туристик имкониятларини ўрганиш.

2. Ишчи гуруҳнинг ижобий хулосаси олинган тақдирда, «Давкескен» ёдгорлиги, «Барсакелмес» туз кони ва «Сариқамис» кўлини туристик маршрутларга қўшиш ва уларга саёҳатлар ташкил қилиш.

3. «Давкескен» ёдгорлиги, «Барсакелмес» туз кони ва «Сариқамис» кўли тўғрисида тарғибот материалларини тайёрлаш.

2023 йил декабрь

Лойиҳалаштириш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

12.

Амударё бўйида янги экотуризм ва дам олиш масканларини барпо этиш.

Нукус тумани ҳудудидан кесиб ўтувчиАмударё бўйида экотуризм масканлари, умумий овқатланиш ва меҳмонхона хизматларини ташкил этишга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш.

2022-2023 йиллар

Банк кр?д?тлари ва тадбиркорлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, тижорат банклари

13.

Қорақалпоғистон Республикасида гид-таржимон сифатида фаолият олиб бориш истагини билдирган талабгорларни ўқитиш ва фаолият олиб бориш учун сертификат бериш.

1. Талабгорлар рўйхатни шакллантириш.

2. Махсус ўқув курсларини ташкил қилиш ва сертификат тақдим қилиш.

2022 йил октябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети

III. Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш

14.

Қорақалпоғистон Республикасининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида туризм ташриф объектлари бўйлаб инфотурлар ташкил этиш.

1. Инфотурда иштирок этувчи туроператорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар рўйхатини шакллантириш.

2. Инфотурни юқори савияда ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда #karakalpakstan хэштеги билан тарғиб қилиш.

3. Туроператорлар ўртасида В2В форматида учрашувлар ташкил қилиш.

2022-2023 йиллар

давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

15.

Қорақалпоғистон Республикасининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида тарғибот материалларини тайёрлаш, хорижий давлатлар ва республикада ўтказиладиган нуфузли туристик кўргазмаларда ҳудуднинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш.

1. Қорақалпоғистон Республикасининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида тарғибот материалларини тайёрлаш.

2. Хорижий ва маҳаллий туристик кўргазмаларда ҳудуднинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш.

2022-2023 йиллар давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

16.

Сайёҳлар кўришига тавсия этиладиган объектлар, ҳудудлар рўйхатини шакллантириш.

1. Рўйхатни тайёрлаш, мунтазам янгилаб бориш.

2. Тегишли маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш.

2022 йил сентябрдан бошлаб доимий равишда

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, грант ва тадбиркорлар маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

17.

Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини ёритувчи туркум кўрсатувлар тайёрлаш.

Ҳудуднинг туризм салоҳияти, сайёҳларга яратилган имкониятлар, тарихий ва маданий мерос объектлари тўғрисида туркум тарғибот кўрсатувларини тайёрлаш ва материаллар эфир ҳамда интернет тармоқларида жойлаштирилишини таъминлаш.

2022-2023 йиллар давомида

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Дунё бўйлаб» телеканали, оммавий ахборот воситалари

18.

Қорақалпоғистон Республикаси туманлари кесимида туристик интерактив харитани ишлаб чиқиш.

1. Қорақалпоғистон Республикасининг диққатга сазовор жойлари бўйича тегишли ахборот, фото ва видеоматериалларни йиғиш.

2. Йиғилган материаллар асосида интерактив харитани ишлаб чиқиш.

2022 йил декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

IV. Маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш

19.

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва бошқа туманларида (Тахтакўпир, Чимбой, Кегейли ва бошқалар) маҳаллий ва хорижий туристлар учун ҳудуднинг гастрономик туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган «Орол балиқларидан 99 хил таом» халқаро гастрономик фестивалини ўтказиш.

1. Тадбирни ўтказиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.

2. Тадбир дастури тўғрисидаги тарғибот материалларини тайёрлаш ва туроператорлар дастурларига киритилишини таъминлаш.

3. Тадбир ўтказиладиган жойларда керакли шароитларни яратиш.

4. Тадбирни юқори савияда ўтказиш ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш.

Ҳар йили сентябрь-октябрь ойларида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда грант ва тадбиркорлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ошпазлар уюшмаси, «Ҳунарманд» уюшмаси

20.

Ёшлар туризмини ривожлантириш мақсадида «Стихия» халқаро электрон мусиқа фестивалини ўтказиш.

1. Тадбирни ўтказиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.

2. Тадбир дастури тўғрисидаги тарғибот материалларини тайёрлаш ва туроператорлар дастурларига киритилишини таъминлаш.

3. Тадбир ўтказиладиган жойларда керакли шароитларни яратиш.

4. Тадбирни юқори савияда ўтказиш ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш.

2023 йилдан бошлаб ҳар йили май ойида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва грант маблағлари ҳомийлар ва манфаатдор тадбиркорлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Ўзбекконцерт» ДУК, Ёшлар ишлари агентлиги, ҳомий ташкилотлар

21.

Устюрт яссилигидаги экстремал маршрут бўйлаб «Muynak Ralli» автомобиль мусобақасини ташкил қилиш ва ўтказиш.

1. Тадбирни ўтказиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.

2. Тадбир дастури тўғрисидаги тарғибот материалларини тайёрлаш ва туроператорлар дастурларига киритилишини таъминлаш.

3. Тадбир ўтказиладиган жойларда керакли шароитларни яратиш.

4. Тадбирни юқори савияда ўтказиш ва ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш.

2023 йилдан бошлаб ҳар йили май ойида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, грант, ҳомийлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ватанпарвар» МКТ, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Мўйноқ туманида сайёҳлар учун «NavrUz» этнофестивалини ўтказиш.

1. Тадбирни ўтказиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.

2. Тадбир дастури тўғрисидаги тарғибот материалларини тайёрлаш ва туроператорлар дастурларига киритилишини таъминлаш.

3. Тадбир ўтказиладиган жойларда керакли шароитларни яратиш.

4. Тадбирни юқори савияда ўтказиш ва ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш.

2023 йилдан бошлаб ҳар йили март ойида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, грант, ҳомийлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, оммавий ахборот воситалари

23.

Республиканинг туристик имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида Мўйноқ туманида миллий от ўйинлари фестивалини ўтказиш.

1. Тадбирни ўтказиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.

2. Тадбир дастури тўғрисидаги тарғибот материалларини тайёрлаш ва туроператорлар дастурларига киритилишини таъминлаш.

3. Тадбир ўтказиладиган жойларда керакли шароитларни яратиш.

4. Тадбирни юқори савияда ўтказиш ва ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш.

2023 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, грант, ҳомийлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

24.

Аҳмад Яссавий тариқати давомчиси Ҳаким ота (Сулаймон Боқирғоний) таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция ташкил қилиш.

1. Конференцияни ўтказиш юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.

2022 йил сентябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, грант, ҳомийлар ва бошқа қонун ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

2. Конференцияни юқори савияда ташкил қилиш.

3. Халқаро конференция доирасида Ҳаким ота (Сулаймон Боқирғоний)нинг ҳаёти ва ижодига бағишланган қорақалпоқ, ўзбек, инглиз тилларида брошюралар чоп этиш ва тарғибот материаллари (видеоролик, тарқатма маълумотлар)ни тайёрлаш чораларини кўриш.


2022 йил октябрь

25.

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти, Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори Базарбай Надиров номидаги академик вокал (опера) йўналиши бўйича ёш ижрочиларнинг романсиада халқаро кўрик-танловини ҳар уч йилда бир марта ўтказиш.

1. Танловни ташкил этиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда танлов иштирокчиларини моддий қўллаб-қувватлаш бўйича харажатлар смета лойиҳасини ишлаб чиқиш.

3. Танловни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2023 йилдан бошлаб

ҳар уч йилда бир марта

Маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

26.

Амударё туманида ҳар икки йилда бир марта май ойида Республика болалар фольклор фестивалини ўтказиш.

1. Танловни ташкил этиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда танлов иштирокчиларини моддий қўллаб-қувватлаш бўйича харажатлар смета лойиҳасини ишлаб чиқиш.

3. Танловни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2024 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта

Маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

27.

Тахтакўпир туманида айтишув (бахшилар айтишуви), чангқовуз чалиш ва қиссахонлик йўналиши бўйича Халқ ижодиёти фестивалини ўтказиш.

1. Танловни ташкил этиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда танлов иштирокчиларини моддий қўллаб-қувватлаш бўйича харажатлар смета лойиҳасини ишлаб чиқиш.

3. Танловни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2024 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги

28.

Мўйноқ туманида симфоник оркестр ва вокал ижрочиларининг концерт дастурини ўтказиш.

1. 2023 йил май ойида А. Навоий номидаги академик катта театрининг симфоник оркестр ва вокал ижрочиларининг концерт дастурини ўтказиш.

2. 2024 йилда Ўзбекистон миллий симфоник оркестри ва вокал ижрочиларининг концерт дастурини ўтказиш.

2023 йилдан бошлаб ҳар йили

Маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

29.

Халқаро тасвирий ва амалий санъат биенналесини ўтказиш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Биеннале концепцияси ва сметасини ишлаб чиқиш.

3. Тадбирни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил октябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Ўзбекистон Бадиий академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

30.

«Оролим қайт» мавзусида ёш рассомлар билан Орол денгизи бўйида пленэр ташкил этиш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Пленэр концепцияси ва сметасини ишлаб чиқиш.

3. Нукус шаҳри кўргазмалар залида пленэрда яратилган асарлардан иборат кўргазма ташкил этиш.

4. Тадбирни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Ўзбекистон Бадиий академияси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

31.

Қорақалпоғистон Республикасида чет эллик рассомлар иштирокида халқаро тасвирий санъат пленэрларини ташкил этиш орқали туризмни ривожлантириш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Пленэр концепцияси ва сметасини ишлаб чиқиш.

3. Тадбирни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2023 йил июль — декабрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Ўзбекистон Бадиий академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Лойиҳа номи (мақсади)

Лойиҳа ташаббускори

Қуввати

Лойиҳа қиймати

(млн сўм)

Иш ўринлари сони

шундан

Ишга тушириш муддати

бирлик

дона

доимий иш ўринлари

мавсумий иш ўрни

Жами: 13 та лойиҳа

45 370

108

64

44

1.

Беруний тумани

Меҳмонхона ва бизнес марказини ташкил қилиш

«Dubay Plaza» МЧЖ

Ўрин

20

8 000

16

6

10

2023 йил ноябрь

2.

Нукус шаҳри

Меҳмонхона хизматини ташкил қилиш

«NITSA NUKUS» МЧЖ

ўрин

60

12 000

18

8

10

2024 йил ноябрь

3.

Нукус шаҳри

Меҳмонхона (60 ўринли) хизматини ташкил қилиш

«AYIM TUR» ХК

ўрин

60

5 500

12

8

4

2024 йил сентябрь

4.

Нукус шаҳри

«Ашши кўл» бўйида дам олиш масканини ташкил қилиш

«ETALON ENGINEERING STROY GROUP» МЧЖ

ўрин

30

5 000

12

9

3

2024 йил сентябрь

5.

Нукус шаҳри

Экотуризм масканини ташкил қилиш

«ISKANDER TOURS» МЧЖ

ўрин

200

920

7

3

4

2024 йил май

6.

Тўрткўл тумани

Экотуризм масканини ташкил қилиш

«Reyim Gojar» МЧЖ

ўрин

400

2 200

9

4

5

2024 йил декабрь

7.

Элликқальа тумани

Аҳолига дам олиш (балиқ таомларини тайёрлаш, балиқ овлаш, миллий қора уйларда дам олиш) марказини ташкил этиш

«Бахтияр Аллабергенов» ФХ

ўрин

200

400

9

5

4

2023 йил сентябрь

8.

Нукус тумани

Аҳолига дам олиш (балиқ таомларини тайёрлаш, балиқ овлаш, миллий қора уйларда дам олиш) марказини ташкил этиш

«JALAL QORA NUKUS» ХК

ўрин

500

3 550

12

7

5

2023-йил апрель

9.

Мўйноқ тумани

Туризм хизматини ташкил этиш

«ABESKUM TUR» МЧЖ

ўрин

400

1 600

5

4

1

2024 йил ноябрь

10.

Нукус шаҳри

Меҳмонхона ташкил этиш

«Shayit mega sawda» МЧЖ

ўрин

500

2 500

5

3

2

2023 йил декабрь

11.

Нукус шаҳри

Меҳмонхона ташкил этиш

«SKY VISTA RESORT» МЧЖ

ўрин

20

3 000

4

3

1

2023 йил декабрь

12.

Нукус шаҳри

Меҳмонхона ташкил этиш

«Teniz tour» МЧЖ

ўрин

20

6 000

8

5

3

2023 йил декабрь

13.

Қўнғирот тумани

Ўй меҳмонхонасини ташкил этиш

«Kungrad Nice city» МЧЖ

ўрин

6

400

3

2

1

2023 йил март

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Бажариш учун масъуллар

1.

«Орол орзуси» халқаро нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш.

1. «Орол орзуси» халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг мақсад ва вазифаларини ишлаб чиқиш. Бунда Оролбўйи муаммолари ва амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни жаҳон ҳамжамиятига тақдим этиш, хорижий давлатлар ҳамда ташкилотларнинг эътибори ҳамда грант маблағларини жалб қилиш, ижтимоий тадбирларни ташкил қилиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш каби жиҳатларга эътибор қаратиш.

2022 йил сентябрь

-

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Адлия вазирлиги

2. Зарур ҳужжатларни тайёрлаш, «Орол орзуси» халқаро нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш.

3. Ташкилот фаолияти учун жой (офис) ажратиш.

2022 йил октябрь

2.

Жаҳоннинг йирик пойтахтларида ҳамда нуфузли халқаро тадбирларда «Орол орзуси» концепцияси, Оролбўйи маданияти ва санъати бўйича тақдимотлар ўтказиш.

1. Ташкил этиладиган халқаро тадбирлар (экология ва атроф муҳитни асраш, аҳоли саломатлигини тиклаш, туризм) рўйхатини шакллантириш.

2. Халқаро ташкилотчиларга тадбирда Ўзбекистон делегациясининг иштироки тўғрисида маълум (хабар) қилиш.

3. Мутасадди давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар иштирокида Ўзбекистон делегацияси аъзоларини шакллантириш.

4. Тадбир учун тақдимот материалларини тайёрлаш. Бунда «Орол орзуси» концепциясининг моҳияти, Оролбўйи ҳудудида амалга оширилаётган ишлар, халқаро ҳамкорлик, ижтимоий лойиҳалар, ҳудуднинг туризм имкониятлари, хорижий ҳамкор ва грантларни жалб қилиш масалаларига асосий эътибор қаратиш.

5. Делегация томонидан халқаро тадбир натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот ва таклиф киритиш.

2022 йил сентябрдан бошлаб доимий равишда

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва грант маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлар

3.

Оролбўйида ёшларни ўқитиш учун хорижий грантларни жалб қилиш.

1. Оролбўйидаги ёшларга сифатли таълим бериш ва таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида хорижий ташкилотлар, молия институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш.

2. Белгиланган тартибда грант маблағларини жалб қилиш.

2022 йил сентябрдан бошлаб доимий равишда

Хорижий грантлар ва ҳомийлик хайриялари, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

4.

Нукус шаҳрида «Беш ташаббус» халқаро фестивалини ташкил этиш.

«Беш ташаббус» халқаро фестивалини ташкил қилиш ва юқори савияда ўтказиш юзасидан ҳукумат баёнини тасдиқлаш. Бунда республикадан ташқари туркий тилли ва қўшни мамлакатлардан ёшларни жалб қилиш, спорт тадбирларини уюштириш, маданий кўнгилочар чиқишлар ва Оролбўйига саёҳат ташкил қилиш каби масалаларга эътибор қаратиш.

2023 йил сентябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва грант маблағлари

Ёшлар ишлар агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

5.

«Орол денгизига поезд» ёшлар экологик акциясини ўтказиш.

Республикадаги таълим муассасаларида таълим олаётган бир гуруҳ ёшларнинг Оролбўйига ташрифини ташкил қилиш. Ташриф давомида экологик акция ўтказиш, ёшлар билан учрашувлар ташкил қилиш ва Мўйноқ бўйлаб саёҳат уюштириш.

Ҳар йили апрель ойида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, грант ва ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

6.

«Оролбўйининг эзгу ният элчилари» халқаро тармоғини ташкил этиш.

1. «Оролбўйининг эзгу ният элчилари» халқаро мулоқот платформасини ташкил қилиш.

2022 йил сентябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва грант маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлар

2. Платформага Оролбўйи ҳудудининг асраш ва ривожланишида ўз ҳиссасини қўшган ҳамда қўшиб келаётган хорижий ташкилот, донор ва тадқиқотчиларни жалб қилиш.

3. Платформага хорижий ҳамкорлар билан биргаликда Оролбўйи ҳудудида амалга оширилаётган ишлар, янгиликлар ва янги лойиҳалар тўғрисида маълумотлар киритиб бориш.

4. Платформа аъзолари билан доимий равишда Оролбўйи ҳудудидаги масалалар юзасидан муҳокама ташкил қилиш ва амалий таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

доимий

7.

Мўйноқда халқаро конференция ўтказиш.

1. «Оролбўйи эзгу ният элчилари» халқаро мулоқот платформасини ташкил этиш.

2. Мўйноқда Оролбўйида олиб борилаётган ишлар, ижтимоий ва экологик ҳолатга бағишланган халқаро конференция ўтказиш.

2023 йил март

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ижрочилар маблағлари

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

8.

Оролбўйи минтақасини маданий ва ижтимоий ривожлантириш учун халқаро донорлар, жамғармалар ва хайрия ташкилотларини жалб қилиш.

Халқаро донор, жамғарма ва хайрия ташкилотлари билан музокаралар олиб бориш ва уларни Оролбўйи минтақасини ривожлантириш учун жалб қилиш.

2022 йил сентябрдан бошлаб доимий равишда

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва грант маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

9.

Сайёҳларни жалб қилиш мақсадида Орол денгизининг маълум нуқталарига дунёнинг машҳур, таниқли шахслари номини бериш.

1. Орол денгизи ҳудудидан нуқталарни аниқлаш ва дунёнинг машҳур, таниқли шахслари номини шакллантириш (заруратга кўра машҳур, таниқли шахслар билан келишиш).

2. Интернет тармоғидаги хариталарга нуқталар ва уларнинг номини киритиш.

3. Оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида амалга оширилган ишлар юзасидан тарғибот маълумотларини жойлаштириш.

2022-2023 йиллар

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

10.

Сайёҳлар оқимини оширишда Мўйноқнинг янги аэропорти имкониятларидан кенг фойдаланиш.

1. Янги аэропорт фаолияти ва имкониятлари тўғрисида маълумотларни туристик ташкилотларига етказиш.

2. Оммавий ахборот воситалари ва туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида инфотурлар ташкил қилиш.

2022-2023 йиллар

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, грант ва ижрочилар маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

11.

Аҳолининг ўзига хос ҳунармандчилик анъаналарини қўллаб-қувватлаш орқали қорақалпоқ халқи, Орол ва Мўйноқ анъаналари тимсоли ва денгизни тасвирловчи сувенирлар ҳамда маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

1. Фарғона вилоятидан тажрибали ҳунармандлар томонидан маҳорат сабоқларини ташкил қилиш.

2. Маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

2022 йил октябрь

Ижрочилар ва тадбиркорлар маблағлари

«Ҳунарманд» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

3. Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида ушбу маҳсулотларнинг савдосини йўлга қўйиш.

2022-2023 йиллар

12.

Мўйноқ туманида сайёҳлар ташриф буюрадиган объектларни яратиш мақсадида Мўйноқ шаҳри ҳудудида жойлашган тарихий уйлар ва объектларни сақлаб қолиш чораларини кўриш.

1. Мўйноқ туманида йўқолиб бораётган тарихий балиқчилар уйи ва объектларни хатловдан ўтказиш.

2. Экспертиза хулосаларини тайёрлаш.

3. Уларни белгиланган тартибда маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш.

4. Тарихий объектларни сайёҳлар ташрифи масканига айлантириш ва тарғиботини ташкил этиш.

2022 йил сентябрь — декабрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва грант маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос агентлиги


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси