Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
2022 — 2026 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

2-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

3-ИЛОВА
Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчаси ва Хива шаҳридаги «Аллея» майдони ҳудудларида «туризм кўчалари»ни ташкил этиш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

4-ИЛОВА
Хоразм вилоятида 2022 — 2026 йилларда туризм соҳасида амалга ошириладиган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ

5-ИЛОВА
Хоразм вилоятида туризм салоҳияти юқори бўлган ва туризм драйвери сифатида ривожлантириш режалаштирилган «туризм маҳаллалари» РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармонига асосан Хоразм вилоятида янги иш ўринларини яратишда туризм асосий драйвер соҳаси бўлиши, ҳудудда келгуси беш йилда туризм хизматларини камида беш бараварга ошириш ва шу мақсадда туризм объектларининг инфратузилмасини тубдан яхшилаш, янги оилавий меҳмон уйлари, «туризм кўчалари»ни ташкил этиш ҳамда ички ва чет эллик сайёҳларни вилоятнинг бой моддий ва номоддий маданий мероси билан яқиндан таништириш чораларини кўриш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Туризм инфратузилмасини ташкил қилиш

1.

Қадимий Хоразмнинг бой тарихи ва маданиятини инобатга олган ҳолда, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида жойлашган қадимий қалъалар бўйлаб янги туризм маршрутларини йўлга қўйишга қаратилган «CASTLE TOUR» лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда унинг амалга оширилишини таъминлаш. Лойиҳадаги маршрутларга кирган ҳудудларда йўл инфратузилмасини яхшилаш ва янги бекатларни ташкил қилиш.

1. Янги туризм маршрутларига киритиладиган қадимий қалъалар рўйхатини шакллантириш.

2. Янги туризм маршрутларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил октябрь

-

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

2.

Туризм объектларига олиб борувчи йўлларни хатловдан ўтказиш, кейинги йилларда таъмирланадиган йўллар рўйхатини давлат дастурига киритиб бориш.

1. Туристик объектларга олиб борувчи йўлларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2. Тасдиқланган рўйхат асосида тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва келишиш.

3. Белгиланган муддатларда давлат дастурларига таклифлар киритиб бориш.

Доимий равишда

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги

3.

Бўш турган ер майдонларини хатловдан ўтказган ҳолда салоҳиятли ҳудудлардан меҳмонхона ва хостеллар қуриш учун белгиланган тартибда ер майдонларини «E-AUKSION» ким ошди савдоларига қўйиш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2. Ер майдонларини хатловдан ўтказиб топотасвирларни тайёрлаш

3. E-AUKSION» ким ошди савдолари орқали реализация қилиш чораларини кўриш. қўйиш.

Тасдиқланган режа-график асосида ҳар чоракда

Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

4.

Коммуникация тармоқларига уланмаган ёки таъмирталаб ҳолатдаги туризм объектларини хатловдан ўтказиш, уларни кейинги йилларда коммуникация тармоқлари таъмирланадиган ҳудудлар рўйхатига киритиш.

1. Коммуникация тармоқларига уланмаган ёки таъмирталаб ҳолатдаги туризм объектларини хатловдан ўтказиш.

2. Тасдиқланган рўйхат асосида тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва келишиш.

3. Белгиланган муддатларда давлат дастурларига таклифлар киритиб бориш.

Доимий равишда

-

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

5.

Хива шаҳридаги «Янги турмуш» МФЙда ташриф буюрувчи сайёҳларга қулайликлар яратиш орқали ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини кўпайтириш.

1. «Янги турмуш» МФЙда 10 км ички йўлларни таъмирлаш ҳамда 6 км пиёдалар йўлакчаларини ташкил этиш.

2. 1,5 км ичимлик суви таъминотини яхшилаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш учун 2 та трансформатор ўрнатиш ва 6 км кабель линиясини ўтказиш.

3. 10 км кўча чироқларини ўрнатиш ва ободонлаштириш ишларини амалга оши?иш.

2023-2024 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги

6.

Хива шаҳридаги «Ичон-қалъа» МФЙда ташриф буюрувчи сайёҳларга қулайликлар яратиш орқали ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини кўпайтириш.

1. «Ичон-қалъа» МФЙда 7,5 км кўча чироқларини ўрнатиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.

2. «Ичон-қалъа» МФЙ ҳудудида ободонлаштириш ишларини доимий йўлга қўйиш.

2023-2024 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

7.

Хива туманидаги «Ғовуқ» МФЙда туризм инфратузилмасини яхшилаш орқали туризм соҳасида 85 та янги иш ўрнини ташкил этиш.

1. «Ғовуқ» МФЙда 5 км кабель линиясини ўтказиш ҳамда 312 та симёғоч ва тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш.

2. 1,2 км узунликдаги ичимлик суви тармоғини ўтказиш ҳамда 6 км узунликдаги йўлга асфальт ётқизиш ишларини амалга ошириш.

3. Ғовуқ каналининг 2,5 км узунликдаги қисмини бетонлаштириш, 3 та кўприкни таъмирлаш ҳамда 2 та трансформатор кичик станциясини (ТП) янгидан ўрнатиш.

4. 10 км оптик толали интернет тармоғини ўтказиш.

2023-2024 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги

8.

Хива шаҳридаги «Қумяска» МФЙда ташриф буюрувчи сайёҳларга қулайликлар яратиш орқали ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини кўпайтириш.

1. «Қумяска» МФЙдаги 11 км ички йўлларни таъмирлаш, 6 км пиёдалар йўлакчаларини ташкил этиш.

2. 1 км ичимлик суви таъминотини яхшилаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш учун 2 та трансформатор ўрнатиш ва 5 км кабель линиясини ўтказиш.

3. 12 км кўча чироқларини ўрнатиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.

2023-2024 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги

9.

Шовот туманидаги «Бешмерган» МФЙда «Туризм маҳалласи» (қишлоғи)ни ташкил қилиш.

1. Маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш, шу жумладан, ички йўлларни таъмирлаш, тунги ёритиш устунларини ўрнатиш, ичимлик суви билан таъминлаш.

2. Туризм маҳалласига олиб борувчи камида 2 та катта ҳажмдаги йўл кўрсаткичларини ўрнатиш.

3. Ташриф буюрувчилар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармонининг 10-бандида назарда тутилган имтиёзларни инобатга олган ҳолда Wi-Fi ҳудудларни ташкил этиш чораларини кўриш.

4. Туризм маҳалласида туроператорлар фаолиятини йўлга қўйиш.

5. Заруратга кўра, банкоматлар ўрнатиш ва тадбиркорлик субъектларининг талабига мувофиқ терминаллар билан таъминлаш.

6. Санитария-гигиена шохобчаларини ташкил қилиш.

7. 20 та оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш.

8. Миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш.

9. Миллий урф-одатлар, келин салом, лачак тўй ва бошқа анъаналар билан таништиришни йўлга қўйиш.

10. Туризм қишлоғи бўйича доимий равишда тарғибот ишларини олиб бориш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тадбиркорлик субъектлари

10.

Шовот туманидаги «Юсуф Ҳамадоний» мажмуасида зиёратчилар учун шароитлар яратиш, шу жумладан, ҳунармандлар дўконлари, савдо, умумий овқатланиш тармоқлари ва бошқа зарур инфратузилмаларни яратиш.

1. Ҳудудда зиёратчилар учун шароит яратиш мақсадида хатлов ўтказиш.

2. Хатлов натижасига кўра, «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш.

3. Ҳудудда сайёҳлар учун зарур шароитларни яратиш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, «Вақф» хайрия жамоат фонди, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

11.

Янгиариқ туманидаги «Шайх Мухтор Валий» мадрасасида инфратузилмани ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан зиёрат учун зарур шароитлар яратиш, мажмуани ободонлаштириш, савдо бурчаклари ва овқатланиш пунктларини ташкил қилиш.

1. Сайёҳлар учун шароит яратиш мақсадида ҳудуд салоҳиятини ўрганиш.

2. Ўрганиш натижасига кўра, «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш.

3. Ҳудудда сайёҳлар учун зарур шароитларни яратиш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, «Вақф» хайрия жамоат фонди, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

12.

Янгиариқ тумани марказидан «Шайх Мухтор Валий» зиёратгоҳи ҳамда «Немис меннонитлари» объекти жойлашган ҳудудга олиб борувчи йўлнинг 8 км узунликдаги ички йўлларини таъмирлаш ва ободонлаштириш.

1. Янгиариқ тумани марказидан «Шайх Мухтор Валий» зиёратгоҳи ҳамда «Немис меннонитлари» объекти жойлашган ҳудудга олиб борувчи йўлнинг 8 км узунликдаги ички йўлларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2. Йўл бўйларида туристик йўл белгиларини ўрнатиш.

3. «Шайх Мухтор Валий» зиёратгоҳи ҳудудида замонавий типдаги санитария-гигиена шохобчалари фаолиятини йўлга қўйиш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги

13.

Боғот туманидаги «Қалажиқ қалъа» МФЙда ташриф буюрувчи сайёҳларга қулайликлар яратиш орқали ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини ошириш.

1. Қалъажиқ кўлига олиб борувчи 4к 953А автомобиль йўли 0 — 9 километр қисмининг 3,2 км узунликдаги қисмини 2,8 млрд сўмга жорий таъмирлаш ҳамда 1 та кўприкни жорий таъмирлаш.

2. «Қалажиқ қалъа» маҳалласида 25 та замонавий йўл белгиларини ҳамда ҳар икки километрда замонавий бекатлар ўрнатиш.

3. Йўлнинг икки томонига пиёдалар учун светофорлар ўрнатиш ҳамда йўлнинг бир томонига пиёдалар йўлаги қуриш.

4. 1 та 160 киловаттлик трансформатор, хл-0,4 киловаттлик 1 км электр линиясини қуриш, 400 киловаттлик дизель электр станцияси, 200 та тунги ёритгич чироқларини устунлари билан ўрнатиш.

5. 5 км узунликдаги ичимлик суви тармоғини қуриш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги

14.

Ҳазорасп туманидаги «Сулаймон қалъа» туристик объектига олиб борувчи йўлнинг 3 километр узунликдаги ички йўлларини таъмирлаш.

1. Тегишли ташкилотлар билан биргаликда мазкур объектларга олиб борувчи йўллар ҳолатини ўрганиш.

2. Йўлларни таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

3. Мазкур йўлларни таъмирлаш ва фойдаланишга топшириш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

15.

Янгибозор туманидаги «Чўболончи» қишлоғида жойлашган «Миллий табиат боғи»га олиб борувчи 3 километр узунликдаги ички йўлларни таъмирлаш.

1. Тегишли ташкилотлар билан биргаликда мазкур объектларга олиб борувчи йўллар ҳолатини ўрганиш.

2. Йўлларни таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

3. Мазкур йўлларни таъмирлаш ва фойдаланишга топшириш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги

16.

Хоразм вилоятидаги барча туристик манзилларда санитария-гигиена шохобчаларини хатловдан ўтказиб аниқланган камчиликларни мунтазам бартараф қилиб бориш.

1. Санитария-гигиена шохобчаларини хатловдан ўтказиш бўйича вилоят ишчи гуруҳлари таркибини тасдиқлаш.

2. Ҳар чоракда санитария-гигиена шохобчаларини хатловдан ўтказиб бориш.

3. Хатлов натижасида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича Республика ишчи гуруҳига таклифлар киритиш.

2023 — 2026 йиллар давомида

-

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

17.

Шовот туманидаги «Катқалъа» қалъаси атрофида пиёда маршрутларни ташкил қилиш, очиқ дренаж тизимлари ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш ҳамда савдо бурчаклари ва овқатланиш пунктларини ташкил қилиш.

1. Сайёҳлар учун шароит яратиш мақсадида ҳудуд салоҳиятини ўрганиш.

2. Ўрганиш натижасига кўра, «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш.

3. Ҳудудда сайёҳлар учун зарур шароитларни яратиш.

2023 — 2026 йиллар давомида

-

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

II. Туризм соҳасида янги хизмат турларини кенгайтириш ва хизмат сифатини яхшилаш

18.

Хоразм вилоятидаги мавжуд табиий ва сунъий кўлларни қамраб олган «Khorezm ecoring» экотуризм ҳалқасини ташкил қилиш.

1. Вилоятдаги мавжуд табиий ва сунъий кўлларни хатловдан ўтказиб, манзилли рўйхатини шакллантириш.

2. «Khorezm ecoring» экотуризм ҳалқаси концепциясини ишлаб чиқиш.

3. «Khorezm ecoring» экотуризм ҳалқасига кирадиган кўлларни янги туристик маршрутлар таркибига киритиш.

2022 йил декабрь

-

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги

19.

Хоразм вилоятида агротуризм йўналишини ривожлантириш мақсадида узумчилик, анор етиштириш, олма етиштириш йўналишларини инобатга олиб, вилоятнинг салоҳиятли ҳудудларида виночилик дегустация марказларини ташкил қилиш.

1. Вилоятнинг салоҳиятли ҳудудларини аниқлаш.

2. Мазкур ҳудудларда ташкил қилинадиган дегустация марказларининг манзилли рўйхатини шакллантириш.

3. Белгиланган муддатларда дегустация марказларини ишга тушириш.

2022-2023 йилларда

Ижрочилар маблағлари ва маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги

20.

Хива шаҳрида жойлашган «Оллақулихон Карвонсаройи»да қуйидагиларни ўз ичига олувчи ҳунармандчилик марказини ташкил қилиш:

ҳар хил турдаги сопол, керамика буюмлари ва ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш жараёни юзасидан маҳорат сабоқлари ўтказиш ва уларни сотиш савдо нуқталарини;

вилоятнинг барча намунадаги гиламлар ва Хоразм чўгирмаси миллий бош кийимини тайёрлаш жараёни юзасидан маҳорат сабоқлари ташкил этиш бўйича шоу-румлар (showroom) яратиш ва уларни сотиш савдо нуқталарини;

қуруқ ва турли мевалар, зираворлар ва кўплаб полиз экинларини сотиш учун қадимий кўринишдаги «Шарқ бозори»ни.

1. Ҳунармандчилик марказининг концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқилган концепциясини тегишли вазирлик ва идоралар билан ўзаро келишиш ва тасдиқлаш.

3. Тасдиқланган концепцияга асосан ҳунармандчилик марказини ташкил қилиш.

2022-2023 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ҳунарманд уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

21.

Маданий мерос объектлари ҳудудида сайёҳларга намойиш қилиш учун қўл меҳнати асосида Хива гиламларини тайёрлаш бўйича касаначилик устахоналарини ташкил қилиш.

1. Туристлар кўп ташриф буюрадиган маданий мерос объектларини аниқлаш.

2. Аниқланган объектларда Хива гиламлари тайёрлаш бўйича касаначилик устахоналарини ташкил қилиш.

2022 — 2024 йиллар давомида

Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредит маблағлари

«Ҳунарманд» уюшмаси, Маданий мерос агентлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

22.

Хива шаҳрида «Ғовуқ-кўл» кўли бўйида туристик мажмуа ташкил қилиш бўйича ишларни амалга ошириш учун «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

1. Туристик мажмуа ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган дастлабки ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш.

2. Туристик мажмуада муҳандислик коммуникациялари қурилиши, кўл бўйини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, аквапарк, кўнгилочар боғ, меҳмонхона, умумий овқатланиш шохобчаси, савдо майдончаси ва бошқаларни ташкил қилиш, замонавий аттракционлар ва кўнгилочар объектлар ўрнатиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023-2024 йиллар давомида

-

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

23.

Хива туманидаги «Биби Хожар» мақбарасида зиёратчилар учун шароит яратиш (мақбара ҳудудини ободонлаштириш, унда савдо ва овқатланиш пунктларини яратиш).

1. Зиёратчилар учун шароит яратиш мақсадида ҳудуднинг салоҳиятини ўрганиш.

2. Ўрганиш натижасига кўра, «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш.

2023-2024 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги

24.

Янгибозор туманидаги табиат ёдгорликларининг сайёҳларга намойишини ташкил қилиш имкониятларини ўрганиш.

1. Сайёҳлар учун шароит яратиш мақсадида ҳудуднинг салоҳиятини ўрганиш.

2. Ўрганиш натижасига кўра, «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш.

2023-2024 йиллар давомида

-

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

24.

Ҳазорасп туманидаги «Ҳазорасп қалъа»си негизида туристик мажмуа ташкил қилиш ишларини амалга ошириш.

1. Сайёҳлар учун шароит яратиш мақсадида ҳудуднинг салоҳиятини ўрганиш.

2. Ўрганиш натижасига кўра, «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш.

2023-2024 йиллар давомида

Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредит маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

25.

Вилоят ва туман марказларида ташаббускор тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда савдо ва кўнгилочар кўчаларни ташкил этиш чораларини кўриш.

1. Савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этиш бўйича салоҳиятли ҳудудларни аниқлаш.

2. Савдо ва кўнгилочар кўчалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, тадбиркорлик субъектлари

26.

Туризм салоҳияти юқори бўлган шаҳар (туман)лар кўчаларида миллий ва хорижий таомларга ихтисослашган гастрономик кўнгилочар кўчалар ташкил этиш. Бунда, ушбу кўчаларда кўчма савдо объектлари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Гастрономик кўнгилочар кўчалар ташкил этиш бўйича салоҳиятли ҳудудларни аниқлаш.

2. Гастрономик кўнгилочар кўчалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, тадбиркорлик субъектлари

27.

Вилоятда Япония давлатининг илғор тажрибаси асосида маҳаллий ва хорижий туристларни ҳордиқ чиқаришлари учун қўшимча туристик объект ташкил этиш мақсадида «Тематик парклар»ни ташкил қилиш.

1. Вилоятда «Тематик парклар» ташкил қилиш имконияти мавжуд ҳудудларни аниқлаш.

2. «Тематик парклар» ташкил қилиш бўйича ягона концепция ишлаб чиқиш. Бунда Япония давлатининг илғор тажрибасидан фойдаланиш.

3. Вилоятда 1-2 та «Тематик парк» ташкил қилиш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредит маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

28.

Хоразмнинг қадимий ҳунармандчилиги, хусусан, кулолчилик, кандакорлик, заргарлик, пичоқчилик, ганжкорлик, гиламчилик, ёғоч ўймакорлиги, сангтарошлик, мисгарлик, рихтагарчилик йўналишларида ҳунармандлик марказлари сонини ошириш бўйича ҳудудларни белгилаш ва лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.

1. Лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлаш.

2. Лойиҳаларнинг тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва келишиш.

3. Белгиланган муддатларда лойиҳаларни ишга тушириш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

«Ҳунарманд» уюшмаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

29.

Қуйидаги янги сайёҳлик йўналишларини яратиш:

тарихий-илмий;

тарихий-этник;

маданий-кўнгилочар;

экологик, табиат қўйнида дам олиш.

1. Янги яратиладиган сайёҳлик йўналишларига мос салоҳиятли ҳудудларни аниқлаш.

2. Янги сайёҳлик йўналишларини тарғиб қилувчи реклама материалларини тайёрлаш.

3. Янги сайёҳлик йўналишларини туризм маршрутларига киритиш чораларини кўриш.

2023 — 2026 йиллар давомида

-

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

30.

Археологик қазилмалар топилмалари ва бадиий суратлар намуналаридан қадимий «Ҳазорасп қалъа»си музейини ташкил қилиш.

1. Музейни ташкил қилиш бўйича дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш.

2. Музейни ташкил қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

3. Музей фаолиятини йўлга қўйиш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

III. Туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш

31.

Хоразм вилоятида гид-таржимон сифатида фаолият олиб бориш мақсадида бўлган талабгорларни ўқитиш ва уларга фаолият олиб бориши учун сертификат бериш.

1. Талабгорлар рўйхатини шакллантириш.

2. Махсус ўқув курсларини ташкил қилиш ва сертификат тақдим қилиш.

2022 йил ноябрь

Ижрочилар ва грант маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти

32.

Ҳудудда туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида 2022-2023 йиллар давомида Урганч давлат университетига дунёнинг туризм соҳасида илғор таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини жалб этиш чораларини кўриш.

1. Туризмнинг Хоразм вилоятига хос йўналишларида кадрлар тайёрлаш бўйича дунёнинг илғор таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш.

2. Ушбу муассасалар тажрибасини чуқур ўрганиш.

3. Мазкур муассасаларнинг профессор-ўқитувчиларини қисқа муддатларга тажриба алмашиш учун Урганч давлат университетига жалб қилиш.

2022-2023 йиллар

Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

33.

Туризм соҳасида юқори натижаларга эришган ёшларни чет давлатларда малакасини ошириш тизимини йўлга қуйиш.

1. Ҳамкор вазирлик ва идоралар ўртасида қўшма қарор ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Мазкур тизим орқали «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали иқтидорли ва истеъдодли ёшларни хорижий давлатларга малака оширишга юбориш.

2022 — 2026 йилларда

Ижрочилар маблағлари

Тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

34.

Туризм соҳасида хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида белгиланган тартибда Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) ва Германия халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ташкилоти (GIZ) ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA) билан ҳамкорликда вилоят туризм соҳасига 2023 — 2026 йилларда халқаро грантларни ажратиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

1. Белгиланган тартибда Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) ва Германия халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ташкилоти (GIZ) ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2. Хоразм вилоятида туризм соҳасига 2023 — 2026 йилларда халқаро грантларни ажратиш стратегик лойиҳасини ишлаб чиқиш.

3. Халқаро грантларни ажратиш чораларини кўриш.

2023 — 2026 йилларда

-

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

IV. Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш

35.

Туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.

1. Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ташкил қилиш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Графикка асосан тарғибот олиб бориш.

2022 йил сентябрь ойидан бошлаб доимий равишда

Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

36.

Хорижий мамлакатларда Хоразм вилоятининг туризми салоҳиятини манзилли тарғиб қилиш чораларини кўриш.

1. Вилоятдаги туризм салоҳияти юқори бўлган туризм турларини аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш.

2. Аниқланган туризм турлари бўйича хорижий туристлар ташриф буюрадиган, салоҳияти юқори бўлган мамлакатлар рўйхатини шакллантириш.

3. Рўйхатга асосан манзилли тарғибот дастурларини ишлаб чиқиш.

4. Хорижий мамлакатларга Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича 5 — 10 кишилик делегацияларни жўнатиш.

2022 йил сентябрь ойидан бошлаб доимий равишда

Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

37.

Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ёки Хива шаҳридаги «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси қошида «Young creators tourism» клубини ташкил қилиш орқали туризм соҳасига қизиқувчи ёшларни жалб қилган ҳолда, ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантиришда амалий ёрдамлар кўрсатиш.

1. «Young creators tourism» клуби низомини ишлаб чиқиш.

2. Клуб фаолияти бўйича чора-тадбирлар белгилаш.

3. Клубни ташкил қилиш.

2022 йил октябрь

Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

38.

Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида туризм ташриф объектлари бўйлаб инфотурлар ташкил этиш.

1. Инфотурларда иштирок этувчи туроператорлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар рўйхатни шакллантириш.

2. Инфотурларни юқори савияда ташкил этиш, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда #khorezm хештеги билан тарғиб қилиш.

3. Туроператорлар ўртасида «В2В» учрашувлар ташкил қилиш.

2022-2023 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

39.

Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида тарғибот материалларини тайёрлаш, хорижий давлатлар ва республикада ўтказиладиган нуфузли туристик кўргазмаларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш.

1. Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида тарғибот материалларини тайёрлаш.

2. Хорижий ва маҳаллий туристик кўргазмаларда ҳудуднинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш.

2022-2023 йиллар давомида

Ижрочилар ва грант маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

40.

Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини ёритувчи туркум кўрсатувлар тайёрлаш.

Ҳудуднинг туристик салоҳияти, сайёҳларга яратилган имкониятлар, тарихий ва маданий мерос объектлари тўғрисида туркум (тарғибот) кўрсатувларни тайёрлаш ҳамда эфир ва интернет тармоқларида жойлаштириш.

2022-2023 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари

41.

Республика ёшларини Хива шаҳридаги «Ичон-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси, «Нуруллабой» саройи, Урганч туманидаги «Улли Ҳовли» мажмуаси ва Боғот туманидаги «Қалъажиқ қалъа» мажмуаларига саёҳат акциясини ташкил этиш.

1. Акцияни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ штабини тузиш.

2. Акцияни ўтказиш бўйича режа-дастур ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва акция иштирокчилари рўйхатини шакллантириш.

3. Дастурга асосан акция ўтказиш ҳудудларини (меҳмонхона, транспорт, музейлар ва умумий овқатланиш шохобчаларини) тайёрлаш.

4. Таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларининг ёзги таътил кунларда саёҳат акцияларини ўтказиш.

Ҳар йили

Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

42.

Аҳоли ва ёшлар орасида туризм соҳасида янги ишланмалар яратиш ва ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этиш.

1. Хоразм вилоятида «Ёшлар ва туризм» конференциясини ташкил этиш.

2. Хоразм вилоятида «Ёш ҳунармандлар» фестивалини ўтказиш.

3. «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастурига асосан танловларни ташкил этиш ва #tourismchallange, #tourismexchange каби махсус хештеглар жорий этиш.

4. Ташкил этилган тадбирларга республиканинг барча ҳудудларидан ёшлар жамоаларини таклиф қилиш ва уларнинг иштирокини таъминлаш.

Ҳар йили июнь ойида

Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

43.

Туризм соҳаси раҳбарлари ва ёшлар ўртасида учрашувларни ташкил этиш.

1. Учрашувлар графигини тасдиқлаш.

2. Туризм соҳасига қизиқадиган ёшлар рўйхатини шакллантириш.

3. Учрашувларни ўтказиш ва ёшлар таклифларини амалиётга татбиқ этиш.

Ҳар йили камида икки маротаба

-

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги

44.

Туризм соҳасида ташкил этиладиган тадбирлар, конференциялар ва турли хил акцияларни ижтимоий реклама сифатида оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, ташқи реклама воситаларини (баннерлар ва ташқи экранлар учун видеороликлар) тайёрлаш ва ўрнатиш орқали тарғибот ишларини ташкил этиш.

1. Туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудлардаги ташқи реклама объектларини хатловдан ўтказиш.

2. Мазкур ҳудудларда қўшимча янги ташқи реклама объектларини ўрнатиш.

3. Ушбу ҳудудлардаги ташқи реклама объектларида туризм соҳасида ташкил этиладиган тадбирлар, конференциялар ва турли хил акцияларни ижтимоий реклама сифатида доимий ёритиб бориш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

V. Маданий кўнгилочар тадбир ва фестиваллар ўтказиш

45.

Хива шаҳрида «Қўғирчоқлар» фестивалини ўтказиш.

1. Фестиваль ўтказиш жойини аниқлаш.

2. Фестиваль билан боғлиқ сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқиш.

3. Фестивални юқори савияда ўтказиш.

2022 йилдан бошлаб доимий равишда

Маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

46.

«Ичон-қалъа» давлат музейи қўриқхонаси мажмуасини оммалаштириш ҳамда дунё ҳамжамиятидаги тутган нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида ушбу объектга туташ ҳудудларда хорижий мамлакатларнинг миллий байрамлари, маданий тадбирлари, фестиваллари ва шу каби бошқа йирик тадбирларини ўтказиш мақсадида келгуси йил учун йиллик режа-графикини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Хорижий мамлакатларнинг миллий байрамлари, маданий тадбирлари, фестиваллари ва шу каби бошқа йирик тадбирларини ўтказиш мақсадида келгуси йил учун йиллик режа-графикини ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқилган режа-графикни тегишли вазирлик ва идоралар билан ўзаро келишиш ва тасдиқлаш.

2022 йилдан бошлаб доимий равишда

-

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Талаб этиладиган маблағ

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш

1.

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасининг икки ён томонида ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар гавжум бўладиган жойларда 4 та «Workout» спорт майдончаларини ташкил қилиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, кўчанинг икки ён томонида ташкил қилиниши мўлжалланган «Workout» спорт майдончаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш.

2. Объектларнинг фойдаланишга топширилишини таъминлаш.

2022 йил давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги

2.

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасининг икки ён томонида ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида сайёҳларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган озиқ-овқат дўконларини, шоппинг туризм объектлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо растасини ташкил қилиш.

1. Ташаббускорларни аниқлаш.

2. Объектларнинг фойдаланишга топширилишини таъминлаш.

2022-2023 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Ташаббускор маблағлари

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

3.

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасининг икки ён томонида ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли гавжум жойларда камида 2 та дорихона ташкил қилиш.

1. Ташаббускорларни аниқлаш.

2. Дорихоналарни фойдаланишга топшириш.

2022-2023 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Ташаббускор маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

4.

Сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида чет эл валюта айирбошлаш шохобчаларини ташкил қилиш.

Валюта айирбошлаш шохобчалари жойлаштириладиган ҳудудларни белгилаш ҳамда уларни фойдаланишга топшириш.

2022-2023 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Тижорат банклари кредитлари маблағлари

Марказий банк, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

5.

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида транспорт воситалари қатнови учун 2 та ақлли бекат, намунавий лойиҳа асосида 2 та туризм ахборот маркази ва санитария-гигиена шохобчаларини ташкил қилиш. Хива шаҳри Аллея майдони ҳудудида намунавий лойиҳа асосида 2 та туризм ахборот маркази ва санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, кўчанинг икки ён томонида ташкил қилиниши мўлжалланган ақлли бекатларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш.

2. Объектларнинг фойдаланишга топширилишини таъминлаш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Транспорт вазирлиги

II. Туризм ва ёндош инфратузилмани ривожлантириш

6.

Ташриф буюрувчилар учун иккита ҳудудда 40 та туристик йўл кўрсаткич белгиларини ўзбек, рус ва инглиз тилларда ўрнатиш (O‘z DSt 3331 га биноан туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари билан жиҳозлаш).

1. Туристик йўл кўрсаткичлар ўрнатиладиган ҳудудларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш.

2. Туристик йўл кўрсаткичларнинг белгиланган ҳудудларда ўрнатилишини таъминлаш.

2023-2024 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Маҳаллий бюджет ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, тадбиркорлик субъектлари

7.

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасининг икки ён томонида 2,8 километр пиёдалар ва велосипед йўлакларини ташкил қилиш.

1. Лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказилишини таъминлаш.

3. Қурилиш ишларини амалга ошириш, объектнинг белгиланган муддатда фойдаланишга топширилишини таъминлаш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

8.

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида 50 та ўриндиқ, 40 та чиқинди қутиси, 60 та чиқинди йиғадиган пункт (контейнер)ни ўрнатиш.

1. Кўчанинг икки ён томонида ўрнатилиши мўлжалланган чиқинди қутиларининг манзилли рўйхатини шакллантириш.

2. Лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказилишини таъминлаш.

3. Объектларнинг фойдаланишга топширилишини таъминлаш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

9.

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида мусиқали фаввора ташкил қилиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказиш.

3. Объектни фойдаланишга топшириш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

10.

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасининг икки ён томонида ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида тематик 10 та селфи зонаси, 25 та кичик архитектура шаклларини ташкил қилиш, 2 та композицион стелла ўрнатиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, объектларнинг манзилли рўйхатни шакллантириш.

2. Ташаббускорларни аниқлаш.

3. Объектларни фойдаланишга топшириш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

11.

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасининг икки ён томонида ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида 4 та велотураргоҳ ташкил этиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказиш.

3. Объектларни фойдаланишга топшириш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

III. Йўл инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, муҳандислик-коммуникация тизимини яхшилаш

12.

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида 112 та ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида 160 та тунги гул безакларини ўрнатиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказиш.

3. Объектларни фойдаланишга топшириш.

2023-2024 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

13.

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчаси ҳудудида ва Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида замонавий телекоммуникация хизматларини йўлга қўйиш.

1. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида 2,8 километр оптик толали алоқа линияларини қуриш ва Интернетга симсиз кенг полосали кириш қурилмаларини ўрнатиш.

2. Хива шаҳридаги Аллея майдонида 2,0 километр оптик толали алоқа линияларини қуриш ва Интернетга симсиз кенг полосали кириш қурилмаларини ўрнатиш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

14.

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасининг 1,4 километр йўл инфратузилмасини жорий таъмирлаш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказилишини таъминлаш.

2. Лойиҳани белгиланган муддатда фойдаланишга топширилишини таъминлаш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сон қарорига 1-иловада)

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

15.

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида 2,8 километр икки ён томонида ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони 2,0 километр ҳудудларида электр энергияси тармоғини яхшилаш, 4 та трансформатор ўрнатиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказилишини таъминлаш.

2. Объектларнинг белгиланган муддатда фойдаланишга топширилишини таъминлаш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

16.

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида 112 та ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдонида 160 та тунги ёритгич (қайта тикланувчи энергия манбалари, қуёш батарейкалари) чироқларини ўрнатиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказилишини таъминлаш.

2. Объектларнинг белгиланган муддатда фойдаланишга топширилишини таъминлаш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

17.

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар хил турдаги кўчатлар экиш (2 000 та тут, 1 600 та гужум, 15 000 та ҳар хил турдаги гул кўчатлари).

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказилишини таъминлаш.

3. Объектларнинг белгиланган муддатда фойдаланишга топширилишини таъминлаш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Лойиҳа ташаббускори

Лойиҳанинг мақсади

Лойиҳа қуввати

Лойиҳанинг умумий қиймати

(млн сўм)

шу жумладан, молиялаштириш манбалари

Яратиладиган янги иш ўринлари

Лойиҳани амалга ошириш муддати

Хизмат кўрсатувчи банк

ўлчов бирлиги

натура

млн сўм

ўз маблағи

(млн сўм)

Кредит маблағи

(млн сўм)

Жами 30 та лойиҳа

х

х

39 670

96 692

44 950

51 742

362

1.

Урганч шаҳри

«Самира Хотел» ОК

оилавий меҳмон уйи ташкил этиш

ўрин

8

150

162

50

112

5

2022 йил сентябрь

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

2.

Урганч тумани

«Jannat-Nur-Jannat» ХК

мотел ва умумий овқатланиш шохобчаси ташкил этиш

ўрин

20

800

4 200

2 200

2 000

20

2022 йил сентябрь

«Агробанк» АТБ

3.

Янгиариқ тумани

«Sulaymon Xadicha market» ОК

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

30

1 500

4 800

2 800

2 000

13

2022 йил сентябрь

«Агро банк» АТБ

4.

Хонқа тумани

«Asil Javohur Bek» МЧЖ

туристик синфга мансуб микроавтобус сотиб олиш

дона

2 та

(20 ўринли)

250

1 140

300

840

9

2022 йил сентябрь

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

5.

Урганч шаҳри

«Хоразм зилол» ХК

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

20

1 000

2 480

1 500

980

13

2022 йил сентябрь

АТ «Алоқа банк»

6.

Урганч шаҳри

«Fariza-Farangiz» оилавий корхонаси

меҳмонхона ва умумий овқатланиш шохобчаси ташкил этиш

ўрин

22

1 200

2 000

500

1 500

11

2022 йил сентябрь

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

7.

Урганч тумани

«Жасмин Урганч травел» ОК

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

35

1 000

2 500

1 000

1 500

13

2022 йил сентябрь

«Агро банк» АТБ

8.

Хива шаҳри

«Эверест Бетон» МЧЖ

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

30

1 500

5500

3500

2000

40

2022 йил сентябрь

«Миллий банк» АЖ

9.

Гурлан тумани

«Худайберган Бобо Сухроб» ФХ

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

20

600

4 500

3 000

1 500

11

2022 йил сентябрь

«Агро банк» АТБ

10.

Урганч шаҳри

«Урганч қурилиш электро монтаж» ХК

меҳмонхона ва ресторан ташкил этиш

ўрин

15

750

2 900

1 500

1 400

13

2022 йил октябрь

АТ «Алоқа банк»

11.

Урганч шаҳри

«Хоразм олтин замин» МЧЖ

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

10

450

3 500

1 500

2 000

10

2022 йил октябрь

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

12.

Урганч шаҳри

«Urganch Palas» МЧЖ

меҳмонхона фаолиятини кенгайтириш

ўрин

60

3 000

6 500

1 500

5 000

10

2022 йил октябрь

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

13.

Хива шаҳри

«Pearl Khiva» УК

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

50

2 500

3 400

2 000

1 400

10

2022 йил октябрь

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

14.

Хива шаҳри

«Cafe Terrassa Khiva» OK

хостел ташкил этиш

ўрин

40

2 000

2 300

800

1 500

11

2022 йил октябрь

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

15.

Хива шаҳри

«Хоразм дарвоза ғунча» МЧЖ

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

120

6 000

4 000

2 000

2 000

9

2022 йил октябрь

«Миллий банк» АЖ

16.

Боғот тумани

«Bog‘ot Mega Star Kemping» МЧЖ

меҳмонхона ва автомобилларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш

ўрин

20

600

3 500

2 000

1 500

11

2022 йил октябрь

АТ «Халқ банк»

17.

Боғот тумани

«Қалажиққалъа оазис экотуризм» ФХ

туристик мажмуа (меҳмонхона, миллий услубдаги ўтов уйлар, ресторан, сузиш ҳавзаси, соғломлаштириш маркази, ҳунармандчилик расталари ва бошқалар) ташкил этиш

ўрин

80

3 200

9 000

5 000

4 000

18

2022 йил октябрь

«Ипотека-банк» АТИБ

18.

Урганч шаҳри

«Файз» ФХ

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

10

450

2 800

800

2 000

10

2022 йил ноябрь

АТ «Халқ банк»

19.

Гурлан тумани

«Гурлан Бехруз» ХК

меҳмонхона фаолиятини кенгайтириш

ўрин

20

600

3 200

1 200

2 000

16

2022 йил ноябрь

АТ «Алоқа банк»

20.

Хива шаҳри

«Khiva Khan» оилавий корхонаси

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

20

1 000

570

500

70

4

2022 йил ноябрь

«Микрокредит банк» АТБ

21.

Хива шаҳри

«Дилрабо-Текстиль» МЧЖ

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

20

1 000

1 500

700

800

7

2022 йил ноябрь

«Микрокредит банк» АТБ

22.

Урганч шаҳри

«Solar NRG Group» МЧЖ

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

8

320

2 000

800

1 200

10

2022 йил ноябрь

АТ «Алоқа банк»

23.

Хива шаҳри

«Amina Zaynab» оилавий корхонаси

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

25

1 300

1 840

1 000

840

9

2022 йил ноябрь

«Микрокредит банк» АТБ

24.

Хива шаҳри

«Xiva Sitarabonu» оилавий корхонаси

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

20

1 000

1 400

700

700

9

2022 йил декабрь

«Микрокредит банк» АТБ

25.

Хива тумани

«Parchanhos city» МЧЖ

Туризм ва дам олиш комплексини ташкил қилиш

ўрин

50

300

1 800

400

1 400

10

2023 йил январь

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

26.

Урганч шаҳри

«Urganch real hotel» МЧЖ

меҳмонхона фаолиятини кенгайтириш

ўрин

50

2 500

5 000

2 000

3 000

13

2023 йил январь

«Ипотека-банк» АТИБ

27.

Урганч шаҳри

«Amir exim trading» ХК

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

22

1 200

6 000

2 000

4 000

11

2023 йил февраль

«Ипотека-банк» АТИБ

28.

Хива шаҳри

«Minor» оилавий корхонаси

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

30

1 500

3 000

1 000

2 000

11

2023 йил март

«Микрокредит банк» АТБ

29.

Хива шаҳри

«Erkinov and go» МЧЖ

меҳмонхона ташкил этиш

ўрин

20

1 000

2 200

1 500

700

10

2023 йил июнь

«Микрокредит банк» АТБ

30.

Урганч тумани

«Хива Билол сервис» ХК

аҳоли ва туристлар учун дам олиш маскани ташкил қилиш

ўрин

100

1 000

3 000

1 200

1 800

15

2023 йил август

АТ «Алоқа банк»


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси