Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Қурилмани сотиб олиш ва уни ўрнатиш харажатларини компенсация қилиш шартлари

3-боб. Ишлаб чиқарувчи ҳамда ариза берувчи ва биргаликда тўловчи ҳамда кафилнинг мувофиқлик мезонлари

4-боб. Ариза берувчиларнинг мурожаатини кўриб чиқиш тартиби

5-боб. Платформа маркетплейс тизимининг ишлаш тартиби

6-боб. Ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентини Платформанинг маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатиш тартиби

7-боб. Бўлиб-бўлиб амалга ошириладиган тўловлар мониторингини олиб бориш ва ишлаб чиқарувчи томонидан Жамғармага маблағларни қайтариш тартиби

8-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Қурилмалар ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг савдо агентларига қўйиладиган талаблар *

2-ИЛОВА
Қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмалари харажатларининг бир қисмига компенсация ажратиш, шунингдек, бўлиб-бўлиб тўлаш учун харид қилинган қурилмалар харажатларини Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси томонидан қоплаш СХЕМАСИ

Ҳужжат 22.07.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
ноҳалол таъминотчилар реестри — ушбу Низомнинг 6-бобида белгиланган талаблар асосида Платформанинг маркетплейс тизимидан четлатилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентлари Платформага Жамғарма томонидан киритилиши учун улар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан рейтинг баллари асосида баҳоланади ва ишлаб чиқарувчилар рўйхати тузилади.
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси тақдим этган рўйхатга киритилган ҳамда ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган мувофиқлик мезонларига тўғри келган ишлаб чиқарувчилар билан Жамғарма ўртасида жисмоний шахслар томонидан тўлиқ қийматда харид қилинган қурилма харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан харид қилинган қурилма харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун маблағлар ажратиш бўйича шартномалар имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг 20-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган талаблар асосида ишлаб чиқарувчи тижорат банки билан белгиланган ишларни ташкил этса, фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан жисмоний шахсларга ўрнатилган қурилмалар суммасини тижорат банки ўз маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқарувчига қоплаб беради. Мазкур қоплаб берилган пул маблағларини тижорат банки ушбу Низомнинг 43-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ томонлар ўртасида имзоланадиган келишув шартларида йиллик 5 фоизгача воситачилик ҳақи (маржа) билан бирга Жамғарма томонидан беш иш куни ичида тижорат банкининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг 20-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган талаблар асосида ишлаб чиқарувчи тижорат банки билан ишларни ташкил этса, ишлаб чиқарувчи қурилманинг бут сақланишини, тижорат банки эса ҳар ойлик тўловларнинг тўланишини назорат қилиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Талаблар

Рейтинг баллари

(0 — 5 баллгача)

1.

Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги:

а) қурилмаларни ишлаб чиқариш ёки сотиш, ўрнатиш ва сервис хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиши;

5

б) ҳудудларда диллерлик ёки агентлик ҳамда сервис хизматини кўрсатиш нуқталарига эга бўлиши;

5

в) ишлаб чиқариладиган қурилмалар давлат стандартлари талабларига мос келиши ва мувофиқлик сертификатига эга бўлиши;

5

2.

Маҳсулот компонентлари ёки материалларига хизмат кўрсатишнинг кафолатли муддатлар берилиши:

15 йилдан юқори

5

15 йилгача

4

10 йилгача

3

5 йилгача

2

3 йилгача

1

3.

Қуёш панелларининг кафолатли ишлаш даврида самарадорлик кўрсаткичи даражаси:

82 фоиздан паст бўлмаслиги

5

80 фоиздан паст бўлмаслигига

4

80 фоиздан паст

3

кафолат берилмаслиги

0

4.

Қурилмалар ўрнатилгандан сўнг сервис хизматлари кўрсатилиши:

мавжуд

5

мавжуд эмас

0

5.

Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан қурилмаларни маҳаллийлаштириш қилиш даражаси:

30 фоиздан юқори

5

30 фоизгача

3

6.

Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан бозор тамойиллари асосида талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда қурилмалар нархи белгиланиши*:

ўртача нарх еки ундан пастлиги

5

ўртача нархдан юқорилиги

0

Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

I босқич

Ариза берувчи

1. Қурилмани ўрнатиш учун аризалар онлайн тарзда Ягона электрон платформа орқали ариза берувчи мустақил равишда ёки ишлаб чиқарувчилар кўмаги билан ва/ёки Ягона давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари маркази орқали тақдим этилади.

2. Мувофиқлик мезонлари асосида скоринг баҳолаш автоматлаштирилган ҳолда бир кун муддатда амалга оширилади.

3. Скоринг баҳолаш маълумотларига кўра мувофиқлик мезонларига тўғри келганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ариза берувчининг телефонига SMS-хабар юборилади.

4. Шунингдек, аризани кўриб чиқиш учун ишлаб чиқарувчига электрон маълумот келиб тушади.

Зарурат бўлганда

II босқич

Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти

1. Жойига чиққан ҳолда қурилмани ўрнатиш мумкинлиги ўрганилади.

5 иш кунида

2. Ўрганиш натижасига кўра тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хулоса тайёрланиб, Платформага жойлаштирилади.

3. Заруратдан келиб чиқиб, тегишли орган ёки ташкилотларнинг техник шартлар бўйича хулосалари олиниши мумкин.

Техник шартлар бўйича хулосалар олинишини ҳисобига муддат узайтирилиши мумкин

III босқич

Ариза берувчи, ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти

Тавсияномага асосан ариза мазмунидан келиб чиққан ҳолда, томонлар ўртасидаги ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми учун компенсация ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шартномаси Платформада автоматик тарзда тайёрланади ва тасдиқлаш учун ариза берувчининг телефонига SMS-хабар юборилади.

Онлайн

IV босқич

Ариза берувчи

1. Маркетплейсдан қурилмалар танланади.

2. Ишлаб чиқарувчи ўртасида электрон олди-сотди шартномаси автоматик тарзда расмийлаштирилиб, SMS-хабар орқали юборилган код ёрдамида имзоланади.

Онлайн

V босқич

Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти

1. Электрон шартномага мувофиқ қурилмалар ариза берувчига етказилиб, ўрнатиб берилади.

2. Ўрнатилган қурилмалар бўйича Платформа орқали ҳужжатлар Жамғармага тақдим этилади.

10 иш кунида

VI босқич

Жамғарма

1. Платформада жойлаштирилган ҳужжатларга асосан ўрнатилган қурилмалар бўйича маркетплейсда кўрсатилган талабларга мослиги текширилиб, электрон маълумотнома расмийлаштиради ва Платформага жойлаштиради.

2. Ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда номутаносиблик, хато ва камчилик аниқланганда, ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми учун компенсация ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича харажатлари ишлаб чиқарувчи тўлиқ қоплаб берилиши рад этилади ва ишлаб чиқарувчи Платформа орқали хабардор қилинади.

3 иш кунида

VII босқич

Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти

Ҳужжатлардаги номутаносиблик, хато ва камчиликларни бартараф этиб, Жамғармага қайтадан тақдим этиши мумкин.

10 иш кунида

VIII босқич

Жамғарма

Ишлаб чиқарувчига ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми учун компенсация ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича ўрнатилган қурилмалар харажатлари тўлиқ қоплаш бўйича мурожаати ижобий хулоса берилган электрон маълумотга асосан унинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

Ишлаб чиқарувчи тижорат банки билан ишларни биргаликда ташкил қилган ҳолатда, ўрнатилган қурилмалар харажатларини тўлиқ қоплаш бўйича мурожаатига асосан тижорат банкининг тегишли ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

10 иш кунида

5 иш кунида


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси