Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1-ИЛОВА
Истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун ёшларга кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Истеъмол кредитининг фоиз тўловлари компенсация қилиниши ва/ёки ушбу кредитни олишда жамғарма кафиллигини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА

3-ИЛОВА
Истеъмол кредитининг фоиз тўловлари компенсация қилиб борилаётган ариза берувчиларнинг рўйхати (реестр)

Ҳужжат 26.10.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
саккизинчи — йигирма тўққизинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўттизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
а) 1-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 2-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
д) 6-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахс номидан унинг вакили) исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сертификатни илова қилган холда мурожаат қилади.

Сертификат берилган санадан бошлаб 6 ой мобайнида

2-босқич

Давлат хизматлари марказлари

Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ЯИДХП орқали автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

10 дақиқа мобайнида

3-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги

Ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб тақдим этилган сертификатни, жамғарма кафиллигини беришда эса ариза берувчининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оила фарзанди эканлигини ёки «Ёшлар дафтари»га кирганлигини верификациядан ўтказади.

Ариза берувчининг маълумотлари тўғри деб топилганда ариза берувчига истеъмол кредити бўйича компенсация тўланиши (жамғарма кафиллиги берилиши) тўғрисида маълумотнома беради, акс ҳолда ариза берувчига рад жавобини беради.

Верификациядан ўтган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрни банкка автоматик равишда тақдим этади.

5 иш куни мобайнида

4-босқич

АТ «Халқ банки»,

АТ «Алоқа банк» ва

«Микрокредит-банк» АТБ

Ариза берувчига истеъмол кредити ажратиш масаласини кўриб чиқади;

Жамғарма кафиллигини бериш бўйича берилган маълумотнома асосида ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси билан кафиллик бўйича уч томонлама битим имзолайди;

Истеъмол кредити ажратиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиради, унинг суммасини компьютер етказиб берувчи ташкилотларнинг тегишли банклардаги ҳисобварағига ўтказиб беради.

Банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган муддатларда

Бу ҳақида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотларни ваколатли органга тақдим этади.

Ҳар ойнинг 15-кунига қадар

5-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари

Маълумотномада белгиланган ҳолларда жамғарма кафиллигини бериш юзасидан тегишли банк билан битим тузади.

Истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларини банкларнинг тегишли ҳисобварағига ариза берувчиларнинг реестрини илова қилган ҳолда ўтказади.

Банклар билан келишилган муддатларда Ҳар ойнинг 25-кунига қадар

6-босқич

АТ «Халқ банки»,

АТ «Алоқа банк» ва

«Микрокредит-банк» АТБ

Тақдим этилган реестрга мувофиқ маблағларни истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказади.

2 иш кунида

Истеъмол кредити бўйича асосий қарз ариза берувчи томонидан тўланмаганда банк асосий қарзни ундиришга қаратилган барча зарур чораларни кўради (шу жумладан, ундирувни ариза берувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадларига қаратади).

Заруратга кўра

Ариза берувчидан камида уч ойлик асосий қарзни ва/ёки фоиз тўловини ундириш имкони бўлмаганда банк асосий қарзни ундириш учун кўрилган чоралар, қарздорлик суммаси тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ҳолда ваколатли органнинг битимни имзолаган ҳудудий бўлинмасига талабнома юборади.

Ҳар ойнинг 10-кунига қадар

7-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари

Жамғарма кафиллиги берилган истеъмол кредити бўйича асосий қарзни ва/ёки фоиз (шу жумладан, кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи учун ҳисобланган) тўловини банкка тўлаш чораларини кўради.

5 иш куни мобайнида

Т/р

Қабул қилиш санаси

Қабул қилган шахс

I. Ариза берувчи (жисмоний шахс) ҳақида маълумот:

1.1. Ф.И.О.:

-

1.2. Туғилган санаси:

кун/ой/йил

1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

-

1.4. Телефон рақами:

-

1.5. Яшаш жойи:

Маҳалла, туман (шаҳар), вилоят, республика

1.6. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатининг ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатнинг (нусхаси илова қилинади) ҳаволаси:

-

II. Сертификат олган ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахс ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумот:

2.1.1. Ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахснинг Ф.И.О.:

-

2.2. Туғилган санаси:

кун/ой/йил

2.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами ёки шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

-

2.4. Қонуний вакил (тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади) Ф.И.О.:

-

2.5. Шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

-

2.6. Қонуний вакил эканлигини тасдиқловчи ҳужжат:

2.7. Телефон рақами:

-

2.8. Яшаш жойи:

Маҳалла, туман (шаҳар), вилоят, республика

2.9. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатининг ёки ушбу ўқув курсларини тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатнинг (нусхаси илова қилинади) ҳаволаси:

-

2.10. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оила фарзандининг ёки «Ёшлар дафтари»га кирган ёшларнинг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кафиллигини олишга бўлган хоҳиши:

бор/йўқ

2.10.1. Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кафиллигини олиш бўйича хоҳиши бўлган ариза берувчи:

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оила фарзанди / «Ёшлар дафтари»га киритилган шахс


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси