Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 22.11.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Мамлакатимизда сўнгги йилларда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ва никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини экстерриториал тамойил асосида қайд этиш тартиби жорий этилганлиги муносабати билан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш, ушбу соҳада фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 декабрдаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига мувофиқ туман ва шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда — ФҲДЁ) бўлимлари, никоҳ уйлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ФҲДЁ архивлари ФҲДЁ органлари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган ФҲДЁ бўлимлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чораларини кўрсин;
жорий йил якуни билан ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган ФҲДЁ бўлимларининг иш ҳажмини ўргансин ва заруратга кўра, ходимлар сонини белгилаш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 декабрдаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Молия вазирлигига киритсин;
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси