Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида

1-ИЛОВА
Мажбурий рақамли маркировкаланадиган сув ва салқин ичимликларнинг идентификация кодлари РЎЙХАТИ *

2-ИЛОВА
Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш ГРАФИГИ

3-ИЛОВА
Сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш ГРАФИГИ

4-ИЛОВА
Сув ва салқин ичимликларни улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиш ГРАФИГИ

5-ИЛОВА
Сув ва салқин ичимликларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Маркировка кодига киритилган маълумотларнинг таркиби, сув ва салқин ичимликларнинг истеъмол қадоқларида идентификация воситаларини шакллантириш ва қўллаш тартиби

3-боб. Идентификация воситаларини шакллантириш учун белгиланган тўловларни ундириш, сув ва салқин ичимликларнинг кузатилишини таъминлаш учун зарур бўлган маркировка кодларини тақдим этиш

4-боб. Сув ва салқин ичимликларни агрегациялаш тартиби

5-боб. Мазкур Низом талабларига риоя қилиш

6-боб. Якунловчи қоида

ИЛОВА
Сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш СХЕМАСИ

6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Ҳужжат 02.11.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
а) Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарори билан «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Asl belgisi» МАТ) жорий қилинганлиги ҳамда «CRPT TURON» МЧЖ мазкур тизимнинг оператори (кейинги ўринларда — оператор) сифатида белгиланганлиги;
б) Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорига мувофиқ, маркировка кодлари ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга оператор томонидан тақдим этилиши, шунингдек электрон ҳисобварақ-фактураларда ва онлайн назорат касса техникасининг сотув чекларида акс этилиши орқали Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларни қайта ишлаш маркази томонидан операторга ушбу маркировка кодларни ҳаракати юзасидан маълумотлар тақдим этилиши;
в) Вазирлар Маҳкамасининг «Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорига мувофиқ сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш, олиб кириш (импорт қилиш), уларнинг чакана ёки улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга ушбу қарорга 2 — 4 иловаларда келтирилган муддатларда «Asl belgisi» МАТга уланиш ҳамда мазкур тизимга рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг муомалага киритилиши, муомалада бўлиши ва муомаладан чиқарилиши тўғрисидаги тегишли маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

биринчи гуруҳ

иккинчи гуруҳ

1-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига ўтиш юзасидан тайёргарлик ишларни амалга ошириш

1.1

«Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш.

2023 йил 1 февралга қадар

2024 йил 1 мартга қадар

1.2

Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш.

2023 йил 15 февралга қадар

2024 йил 15 мартга қадар

1.3

«Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги» тизимига барча ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш.

2023 йил 25 июнга қадар

2024 йил 25 июлга қадар

1.4

Рақамли маркироваланмаган маҳсулотлар қолдиғи ҳажмини аниқлаш мақсадида корхонада тегишли хатловни амалга ошириш ҳамда маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига ва «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини таъминлаш.

2023 йил 1 июлга қадар

2024 йил 1 августга қадар

2-босқич. Маҳсулотнинг истеъмол қадоғига махсус жой ажратиш. Зарур ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатиш

2.1

Ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан ўз маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва логистика тизимларини жорий қилинадиган рақамли маркировка тизимига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказиш.

2023 йил 1 мартга қадар

2024 йил 1 апрелга қадар

2.2.

Талабларга мувофиқ маҳсулотнинг истеъмол қадоғига идентификация воситасини елимлаш учун махсус жой ажратилишини таъминлаш.

2023 йил 1 апрелга қадар

2024 йил 1 майга қадар

2.3

Зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш.

2023 йил 1 апрелга қадар

2024 йил 1 майга қадар

2.4

Зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни олиб келиш.

2023 йил 1 июнга қадар

2024 йил 1 июлга қадар

2.5

Ишлаб чиқариш линияларида зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни ўрнатиш.

2023 йил 25 июнга қадар

2024 йил 25 июлга қадар

3-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш

3.1

Мажбурий рақамли маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш.

2023 йил 1 июлдан бошлаб

2024 йил 1 августдан бошлаб

3.2

Маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тўғрисидаги маълумотлар «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини талаб қилиш.

2023 йил 10 июлдан бошлаб

2024 йил 10 августдан бошлаб

4-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш

4.1

Агрегациялаш тизимининг тартиб ва қоидаларини ўрганиш.

2023 йил 1 декабрга қадар

2025 йил 5 январга қадар

4.2

Тизимни жорий қилиш учун талаб қилинадиган ускуна ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартномаларни тузиш.

2024 йил 1 январга қадар

2025 йил 1 февралга қадар

4.3

Ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш.

2024 йил 15 мартга қадар

2025 йил 15 апрелга қадар

4.4

Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб

2025 йил 1 майдан бошлаб

5-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш

5.1

Маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларининг сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш.

2024 йил 1 январга қадар

2025 йил 1 февралга қадар

5.2

Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ҳисоб-варақ фактураларга бириктирилишини таъминлаш.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб

2025 йил 1 майдан бошлаб

5.3

Сув ва салқин ичимликларни савдо субъектларига сотиш тўғрисида маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш.

2024 йил 10 апрелдан бошлаб

2025 йил 10 майдан бошлаб

5.4

Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга киритиш.

2024 йил 1 июлдан бошлаб

2025 йил 1 августдан бошлаб

Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

биринчи гуруҳ

иккинчи гуруҳ

1-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига ўтиш юзасидан тайёргарлик ишларни амалга ошириш

1.1

«Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш.

2023 йил 5 февралга қадар

2024 йил 5 мартга қадар

1.2

Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш.

2023 йил 20 февралга қадар

2024 йил 20 мартга қадар

1.3

«Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги» тизимига барча ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш.

2023 йил 25 июнга қадар

2024 йил 25 июлга қадар

1.4

«Asl belgisi» МАТ Операторига рақамли маркировка кодларини буюртма беришни йўлга қўйиш.

2023 йил 15 июндан бошлаб

2024 йил 15 июлдан бошлаб

1.5

Рақамли маркировкаланмаган маҳсулотлар қолдиғи ҳажмини аниқлаш мақсадида корхонада тегишли хатловни амалга ошириш ҳамда маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига ва «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини таъминлаш.

2023 йил 1 июлга қадар

2024 йил 1 августга қадар

1.6

Рақамли маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштириш.

2023 йил 1 июлга қадар

2024 йил 1 августга қадар

2-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш

2.1

Мажбурий рақамли маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни импорт қилинишини йўлга қўйиш.

2023 йил 1 июлдан бошлаб

2024 йил 1 августдан бошлаб

2.2

Маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тўғрисидаги маълумотлар «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини талаб қилиш.

2023 йил 10 июлдан бошлаб

2024 йил 10 августдан бошлаб

2.3

Импорт қилинадиган маҳсулотлар партияси бўйича агрегацияланган импорт коди божхона юк декларациясида акс эттирилишини ҳамда импорт тўғрисидаги тегишли хабарнома «Asl belgisi» MAT операторига тақдим этилишини йўлга қуйиш.

2023 йил 1 августдан бошлаб

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб

3-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш

3.1

Агрегациялаш тизимининг тартиб ва қоидаларини ўрганиш.

2023 йил 1 декабрга қадар

2025 йил 5 январга қадар

3.2

Тизимни жорий қилиш учун талаб қилинадиган ускуна ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартномаларни тузиш.

2024 йил 1 январга қадар

2025 йил 1 февралга қадар

3.3

Ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш.

2024 йил 15 мартга қадар

2025 йил 15 апрелга қадар

3.4

Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб

2025 йил 1 майдан бошлаб

4-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш

4.1

Маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларининг сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш.

2024 йил 1 январга қадар

2025 йил 1 февралга қадар

4.2

Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ҳисоб-варақ фактураларга бириктирилишини таъминлаш.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб

2025 йил 1 майдан бошлаб

4.3

Сув ва салқин ичимликларни савдо субъектларига сотиш тўғрисида маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш.

2024 йил 10 апрелдан бошлаб

2025 йил 10 майдан бошлаб

4.4

Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга киритиш.

2024 йил 1 июлдан бошлаб

2025 йил 1 августдан бошлаб

Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Биринчи гуруҳ

Иккинчи гуруҳ

Улгуржи савдо

Чакана савдо

Улгуржи савдо

Чакана савдо

1.

«Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш.

2023 йил 1 октябрга қадар

2024 йил 1 мартга қадар

2024 йил 1 ноябрга қадар

2025 йил 1 мартга қадар

2.

Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби бўйича масъул ходимларни ўргатиш.

2023 йил 15 октябрга қадар

2024 йил 15 мартга қадар

2024 йил 15 ноябрга қадар

2025 йил 15 мартга қадар

3.

Маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни қабул қилиш бўйича зарур ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш.

2023 йил 15 декабрга қадар

2024 йил 15 июнга қадар

2025 йил 15 январга қадар

2025 йил 15 июлга қадар

4.

Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб

2024 йил 1 июлдан бошлаб

2025 йил 1 майдан бошлаб

2025 йил 1 августдан бошлаб

5.

Маркировкаланган сув ва салқин ичимликларнинг бевосита ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилардан, шу жумладан, улгуржи савдо корхоналаридан сотиб олиниши тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини таъминлаш.

2024 йил 10 апрелдан бошлаб

2024 йил 10 июлдан бошлаб

2025 йил 10 майдан бошлаб

2025 йил 10 августдан бошлаб

6.

Маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларининг сотилиши ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш.

2024 йил 1 апрелга қадар

2024 йил 1 июлга қадар

2025 йил 1 майга қадар

2025 йил 1 августга қадар

7.

Сув ва салқин ичимликларнинг якуний истеъмолчига сотилиши тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш.

2024 йил 20 июндан бошлаб

2024 йил 1 июлдан бошлаб

2025 йил 20 июлдан бошлаб

2025 йил 1 августдан бошлаб

8.

Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга киритиш.

2024 йил 1 июлдан бошлаб

2024 йил 1 июлдан бошлаб

2025 йил 1 августдан бошлаб

2025 йил 1 августдан бошлаб

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Хизмат кўрсатувчи ташкилот Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотлари билан алоқа қилишда қадоқлаш хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг (0‘zTR.476-021: 2017) санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган сертификатланган материаллардан фойдаланиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Сув ва салқин ичимликларни агрегациялаш тартиби, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорининг 1-иловаси «Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари»да қайд этилган талаблар асосида амалга оширилади.

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич. Субъектни рўйхатдан ўтказиш

Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси

Зарур маълумотлар кўрсатилган аризани операторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни «Asl belgisi» маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатилиши бўйича миллий ахборот тизимининг веб-сайтида (кейинги ўринларди — «Asl belgisi» МАТ) шакллантиради.

Реал вақт режимида

Оператор

Агар ариза Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлса:

субъектни иштирокчилар реестрига киритади;

иштирокчи учун шахсий кабинет очади;

субъектга иштирокчилар рўйхатига киритилгани ва шахсий кабинет очилгани тўғрисида хабар беради. Хабарномада, шунингдек, иштирокчилар рўйхатидаги Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларга берилган рўйхатдан ўтиш рақамлари кўрсатилади.

Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда

Оператор

Вақтинчалик низом талабларига жавоб бермайдиган маълумот юборилганда ва/ёки зарур маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, субъектни рўйхатдан ўтказишни рад этади.

Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда

2-босқич. Сув ва салқин ичимликлар юзасидан маълумотларни каталогга киритиш

Сув ва салқин ичимликлар айланмаси иштирокчиси

Зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда сув ва салқин ичимликлар юзасидан маълумотларни «Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги»га киритиш бўйича тегишли маълумотларни «Asl belgisi» МАТга алоқа каналлари орқали юборади ёки уларни «Asl belgisi» МАТнинг веб-сайтида шакллантиради.

Реал вақт режимида

Оператор

Аризада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда:
аризада келтирилган маълумотларни маҳсулот рўйхатига киритади;

сув ва салқин ичимликлар айланмаси иштирокчисини сув ва салқин ичимликларни рўйхатига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

Реал вақт режимида

3-босқич. Маркировкалаш учун кодларни тақдим этиш

Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси

Маҳсулотлар рўйхатига киритилган сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш учун кодларни олишга Операторга алоқа каналлари орқали буюртманомани юборади.

Реал вақт режимида

Оператор

Агар буюртмада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига мувофиқ бўлса:

керакли миқдордаги маркировкалаш кодларини сериялаштиради;

Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси — ишлаб чиқарувчи ёки сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчига ушбу кодларнинг рўйхатини тақдим этади;

тақдим этилган кодлар тўғрисидаги маълумотларни ИВ рўйхатига киритади.

Реал вақт режимида

Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси

Операторга рўйхатдаги кодлар олинганлиги тўғрисидаги тасдиқни юборади.

Маркировка кодлари рўйхати олинган вақтдан бошлаб реал вақт режимида

Маркировкалаш кодларини идентификация воситасига ўзгартиради.

Идентификациялаш воситасини сув ва салқин ичимликларга қўлланилишини таъминлайди.

«Asl belgisi» МАТга маркировкалаш кодларидан фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни юборади (маҳсулот коди, идентификация коди, маркировкалаш санаси ва вақти, қўлланилган идентификация воситалари тўғрисидаги маълумотлар).

Сув ва салқин ичимликларнинг қутиларида идентификациялаш воситалари қўлланилгандан сўнг

4-босқич. Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш ва уларнинг айланишини мониторинг қилиш

Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи)

Сув ва салқин ичимликларнинг агрегациясини амалга оширади.

Реал вақт режимида

«Asl belgisi» МАТ орқали автоматик режимда Операторга маҳсулот кодлари ҳамда янги гуруҳ ва транспорт пакетларини идентификациялаш, шунингдек, маҳсулот ва қадоқлаш кодлари рўйхати, шу жумладан, аввалги даражадаги қадоқлар (масалан, палетларни тузишда, унинг таркибига кирувчи қутилар рўйхати кўрсатилади) тўғрисидаги маълумотлар бўйича хабар беради.

Реал вақт режимида

Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи)

Мулкка эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини ёки товарлар сотиш учун берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжат асосида сув ва салқин ичимликлар муомаласи субъектлари ўртасида сув ва салқин ичимликларни топшириш (қабул қилиш) вақтида битим тарафлари:

Сув ва салқин ичимликларни топшириш (қабул қилиш) тўғрисида товар йўлланма варақаси шаклида билдиришнома тузади;

томонларнинг ваколатли шахслари томонидан кўрсатилган билдиришнома имзоланади;

топшириш (қабул қилиш) тўғрисида билдиришнома ва бирламчи ҳужжатнинг электрон нусхасини «Asl belgisi» МАТга юборади, шунингдек, маълумотни электрон ҳисоб-варақ фактура маълумотлари билан интеграциялаштиради.

Сув ва салқин ичимликларга эгалик ҳуқуқи ўтгандан сўнг 72 (етмиш икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда

Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси (импорт қилувчи)

Импорт қилинаётган маҳсулотларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиради.

Реал вақт режимида

«Эркин муомалага чиқариш» (импорт) божхона режимига жойлаштирилгандан кейин операторга божхона юк декларациясида кўрсатилган товарларни чиқарилганлиги тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

божхона органи коди;

товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш санаси;

товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш рақами;

ТИФ ТН кодлари;

транспорт қадоқларининг маркировка коди ва товар номи;

товарнинг келиб чиқиш мамлакати коди.

Реал вақт режимида

Оператор

маълумотларни олгандан кейин уларни «Asl belgisi» МАТ реестрида акс этилишини таъминлайди.

Реал вақт режимида

5-босқич. Сув ва салқин ичимликларни муомаладан чиқариш

Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси

Улгуржи ташкилот сув ва салқин ичимликларни онлайн — касса аппаратлари мавжуд бўлмаган чакана ташкилотларга сотаётган ҳолларда, Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси — улгуржи савдо ташкилоти сотиладиган Сув ва салқин ичимликлар қадоқларида қўлланилган идентификация воситасини онлайн-касса аппаратлари билан бирлаштирилган техник воситалар ёрдамида сканерлайди ва танийди.

Реал вақт режимида

Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси

Маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотлар онлайн-касса аппарати орқали шакллантирилган «касса чеки» фискал ҳужжатга киритилади.

Реал вақт режимида

Фискал маълумотлар оператори

Назорат касса чекидаги сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат касса машинасининг рўйхатга олинган рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва таркибидаги идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга узатади. Онлайн-касса аппарати ишламай қолиши ҳоллари бундан мустасно.

Сув ва салқин ичимликлар сотилган вақтдан бошлаб бир суткадан кеч қолмаган муддатда

Оператор

Фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотларга мувофиқ идентификация воситаси билан рақамли маркировкаланган Сув ва салқин ичимликларнинг муомаладан чиқиши тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТда акс эттиради.

Реал вақт режимида

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 октябрдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомнинг 35-бандида «маркировка кодларини тақдим этиш,» сўзларидан кейин «шу жумладан божхона омборларда ушбу маҳсулотларни рақамли маркировкалаш юзасидан» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 21 ноябрдаги 737-сон қарорига 1-илованинг 5-позицияси «Мажбурий рақамли маркировкалаш бошланадиган сана» устунидаги «2022 йил 1 октябрь» сўзлари «2023 йил 1 июль» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорига 1-илованинг 3-позицияси «Мажбурий рақамли маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш бошланадиган сана*» устунидаги «2022 йил 1 октябрь» сўзлари «2023 йил 1 июль» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси