Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 08.11.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда мулкидан маҳрум этилиши мумкин. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида мулк ҳуқуқи бекор қилинишига, шу жумладан мулкдорнинг мол-мулкини қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш чоғида унинг мулк ҳуқуқи бекор қилинишига йўл қўйилиши белгиланган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мулкдорнинг ҳуқуқини фақат қонунга асосан бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Бундан ташқари «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳам гаровга қўювчининг мол-мулки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган (ҳақини тўлаб олинган) тақдирда, унинг мулк ҳуқуқи ҳимоя қилинишини таъминлайдиган ўзгартиш киритилмоқда.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар; № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 217, 218-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 83-модданинг тўртинчи қисмидаги «қонун ҳужжатлари» деган сўзлар «қонун» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 166-модданинг учинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин;
3) 197-модданинг матнидаги «шунингдек мулк ҳуқуқини бекор қилувчи қонунчиликка асосан бекор бўлади» деган сўзлар «шунингдек мулк ҳуқуқини қонун асосида бекор қилувчи қонунчилик ҳужжатига асосан бекор бўлади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 198-модданинг биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар «қонунларга» деган сўз билан алмаштирилсин;
5) 199-модданинг биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин;
6) 206-модданинг биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси